updated: 22.03.2026, 19:44

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?

Дунёда қудратли ҳарбий кучга эга давлатлар ўз таъсир доирасини кучайтириш ва сўзини ўтказиш учун маълум ҳудудларда ҳарбий базалар очади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг 80 та давлатда, Россиянинг 14 та, Туркиянинг 11 та, Эрон ва Саудия Арабистонининг учта мамлакатда ўз ҳарбий базалари мавжуд. Марказий Осиё ҳудудида ҳам бир нечта хорижий ҳарбий базалар жойлашган. Хўш, улар қайси давлатларга тегишли ва минтақада бу борада кимнинг таъсири кучли? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Сиёсат

04.02.2025, 14:04

Улашиш:

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Марказий Осиёда энг кўп ҳарбий база жойлашган давлат бу — Тожикистон. Мамлакатда Россия, Хитой, Ҳиндистоннинг ҳарбий базалари мавжуд. Эроннинг дрон ишлаб чиқарувчи заводи ҳам айнан Тожикистонда. 

"Интерфакс" агентлигига кўра, Россиянинг 201-ҳарбий базаси Tojikistonning Душанбе ва Бохтар вилоятларида жойлашган. Бу ҳарбий база Россиянинг ўз чегараларидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий объекти ҳисобланади. Рус сиёсатчиларининг фикрига кўра, Федерация бу базадан Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда фойдаланади. 

Уларнинг таъкидлашича, мазкур ҳарбий база Россия манфаатларини ҳимоя қилади ва маҳаллий қуролли кучлар билан биргаликда Тожикистон хавфсизлигини ҳам таъминлайди. Шунингдек, бу база орқали Россия Tojikistonning "Ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги" қонунчилигига мувофиқ мамлакатни керакли қуроллар, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлайди. 

2024 йилда Хитойнинг Тожикистонда махфий ҳарбий база қураётгани ҳақидаги хабарлар кўпчиликни ҳайратда қолдирган эди.

"Хитой Тожикистоннинг чекка тоғли ҳудудларида, денгиз сатҳидан 4 минг метр баландликда иккита катта кузатув минорасига эга ҳарбий база қурмоқда", дея ёзади "The Telegraph" нашри.

Аммо орадан бироз вақт ўтиб, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарларни рад этиб, мамлакат ҳудудида бундай ҳарбий иншоот қурилмаётганини айтиб чиқди. 

Хитойнинг Тожикистонда ҳарбий база қураётгани ҳақидаги хабарлар бундан олдинроқ, яъни 2021 йилда ҳам тарқалган эди, бироқ Тожикистон ҳукумати бу хабарларга нисбатан жавоб бермаган. 

Бундан ташқари, Тожикистон пойтахтидан 130 километр узоқликда жойлашган Фахор шаҳрида Ҳиндистоннинг "Фахор" ҳарбий базаси ҳам мавжуд. 

1996-1997 йилларда Ҳиндистон Ташқи разведка агентлигининг Тадқиқот ва таҳлил қаноти Тожикистон билан "Фахор" ҳарбий базасидан Афғонистондаги NATO базасига ҳарбий юкларни ташиш, уларнинг вертолётларига хизмат кўрсатиш ва разведка маълумотларини йиғишда фойдаланиш бўйича музокараларни бошлаган. 

Шу вақтдан бошлаб Фахор шаҳрида Ҳиндистоннинг ҳарбий госпитали фаолият юрита бошлаган. Фахордаги Ҳиндистон ҳарбий шифохонасида "Толибон" билан жангда яраланган НАТО аскарлари, жумладан, худкуш ҳужумида яраланган ҳарбий етакчи Аҳмад Шоҳ Масуд даволанган. 

2002 йилгача Ҳиндистон Тожикистонда қураётган ҳарбий базаси ҳақидаги маълумотларни тан олмаган эди. Аммо шу йилдан бошлаб Ҳиндистон Тожикистонда қураётган ҳарбий базаси ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаб, 1980 йилдан бери фойдаланилмаган ҳарбий базани Россия билан ҳамкорликда қайта таъмирлаш бошланганини маълум қилди. 2007 йилда тўлиқ ишга туширилган мазкур ҳарбий базани таъмирлаш учун 10 миллион АҚШ доллари сарфлаган. 

Марказий Осиёнинг навбатдаги йирик давлати — Қозоғистонда Россиянинг учта ҳарбий объекти мавжуд. Федерация ушбу мамлакатда ракеталарини синовдан ўтказадиган Сари Шаган синов полигони, шунингдек, Балх кўли яқинидаги 49-станция ва 929-авиация каби ҳарбий объектларни жойлаштирган. 

"Zakon.kz" нашрининг хабарига кўра, Россия Қозоғистоннинг 11 миллион гектар ҳудудидан ҳарбий мақсадларда фойдаланади. Россия бу базалар ва ҳарбий объектлардан фойдаланиш учун Қозоғистонга ҳар йили 3 миллион АҚШ доллари тўлайди. 

Минтақадаги навбатдаги давлат — Қирғизистон ҳудудида ҳозирда фақат Россиянинг "Кант" номли ҳарбий базаси мавжуд. Бу база Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида минтақанинг ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Шунингдек, Қирғизистон ҳудудида 2001 йилдан 2014 йилгача АҚШнинг "Манас" ҳарбий базаси фаолият юритган. Ўз даврида ушбу база Афғонистондаги ҳарбий операциялар учун муҳим логистика нуқтаси бўлиб хизмат қилган. 2014 йилда АҚШ мазкур базани ёпиб, Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетган.

Марказий Осиёнинг қолган икки давлати — Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудида хорижий ҳарбий базалар мавжуд эмас. Чунки бу икки мамлакат сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бетарафлик позициясини танлаган. 

Туркманистон 1995 йилда ўзини бетараф давлат деб эълон қилган ва шу сабаб мамлакат ҳудудида ҳарбий базалар жойлаштиришни қатъиян рад этган. Мамлакат ташқи сиёсатида ўз суверенитетини сақлаш ва ҳарбий блоклардан четда туришни асосий принцип сифатида белгилаган. 

Ўзбекистонда 2005 йилгача АҚШнинг Қарши-Хонобод базаси фаолият кўрсатган эди. Шунингдек, 2012 йилгача Термиз аэропортидан Германия ҳарбий самолётлари фойдаланган. 2012 йилда Ўзбекистон қабул қилган ташқи сиёсий фаолият концепциясида ҳарбий блокларга қўшилмаслик ва мамлакат ҳудудида хорижий базаларни жойлаштирмаслик қонуний жиҳатдан мустаҳкамланган. 

Марказий Осиёда ҳар бир давлат ўзининг ҳарбий стратегиясини шакллантирган. Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари мавжуд бўлса, Ўзбекистон ва Туркманистон бу борада нейтрал сиёсат юритади. Ушбу фарқлар минтақанинг ҳарбий-сиёсий мувозанатини белгилаб бермоқда. 

Хўш, бу борада сиз қандай фикрдасиз: сизнингча, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳарбий салоҳиятини кенгайтириш учун ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларининг очилишига имкон бериши керакми?

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →