Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик
Володимир Зеленский урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан мурожаат қилиб, Украина Россия босқинидан буён мустақиллигини ҳимоя қилаётганини ва тинчлик йўлида халқ қурбонликларига хиёнат қилмаслигини билдирди.
Жаҳон
25.02.2026, 13:51
Улашиш:

Володимир Зеленский уруш бошланганининг тўрт йиллигига бағишланган мурожаатида Украина Россия босқинидан буён ўз мустақиллигини ҳимоя қилиб келаётганини, тинчликка эришиш йўлида халқи берган қурбонликларга хиёнат қилмаслигини таъкидлади.
“Путин ўз мақсадларига эриша олмади. У Украина халқини синдиролмади. У бу урушда ғалаба қозонмади”, — деди Зеленский сешанба куни.
“Биз Украинани сақлаб қолдик. Бундан кейин ҳам тинчликка эришиш ҳамда адолатни таъминлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”.
Киевда Россиянинг 2022 йил 24 февралдаги кенг кўламли босқинининг тўрт йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Унга Украинанинг иттифоқчиларидан юқори мартабали меҳмонлар, жумладан, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен қатнашди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европадаги энг қонли можаро бўлган бу тўқнашувда ҳар икки томондан юз минглаб аскарлар ҳалок бўлди ёки яраланди.
Асосий вайронкорлик Украина ҳудудига тўғри келади. Россия кучлари ўн минглаб тинч аҳолини ўлдирди. Ракета ҳамда дрон зарбалари билан Украина шаҳарларини барбод қилди.
Қўшма Штатлар воситачилигидаги Россия билан тинчлик музокаралари ҳудуд масаласидаги келишмовчилик туфайли тўхтаб қолди.
Жанг майдонида тошбақадек секин ҳаракат қилаётган Москва шарқий Донетскнинг қолган 20 фоизини ҳам сўрамоқда.
Киев эса минглаб одамлари жонини фидо қилиб ҳимоя қилган ерларининг бир қаричидан ҳам воз кечмаслигини қатъий таъкидлади.
Зеленский ўз мурожаатида ҳукумати мустаҳкам, муносиб ва барқарор тинчлик исташини билдирди.
У Украина номидан тинчлик музокарачиларига айтган гапларини эслатди: “Шунча йиллик меҳнатингизни йўққа чиқарманг. Украина бошидан ўтказган барча курашларни, жасоратни, қадр-қимматни – ҳаммасини қадрсизлантирманг. Биз буларни қўлдан чиқармаймиз, унутмаймиз ва унга хиёнат қилмаймиз”.
Зеленский нутқи сўнгида улар тарихдаги энг оғир қишдан ўтаётгани, шунингдек, келажакдаги Украина учун қадам-бақадам, вазифама-вазифа, ютуқма-ютуқ ҳаракат қилаётгани ва бунинг барчаси бутун Украина халқининг хизмати эканини айтиб ўтди.
мавзуга оид янгиликлар

Зеленский Россияга қарши операцияни маъқуллади
Жаҳон
09.10.2025, 14:00

Шимолий Корея Россияга урушда қанча ёрдам берган?
Жаҳон
30.05.2025, 10:41

Трамп Путин ва Зеленскийни қаттиқ танқид қилди. У Путинни мутлақо ақлдан озган деб атади
Жаҳон
26.05.2025, 14:00

Мен шахсан 15 май куни Путинни Истанбулда кутаман — Зеленский
Жаҳон
12.05.2025, 13:06

Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбат катта жанжалга айланиб кетди
Жаҳон
01.03.2025, 10:19

Украина ва Россия ўртасидаги уруш Курск вилоятига кўчди
Жаҳон
08.08.2024, 10:42
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
сўнгги янгиликлар

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди
Спорт
14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг
Ўзбекистон
14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда
Таълим
14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон
14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди
Жаҳон
14.04.2026, 10:22

2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул санаси эълон қилинди
Таълим
14.04.2026, 09:48

БМТ: Яқин Шарқдаги уруш туфайли яна 32 миллион одам қашшоқлашади
Жаҳон
13.04.2026, 16:07

Кубада энергетика инқирози: электр узилишлари аҳоли ҳаётига таъсир қилмоқда
Жаҳон
13.04.2026, 15:23

Иссиқхоналарни Тошкентдан Сурхондарёга кўчириш бўйича қарор қабул қилинди
Ўзбекистон
13.04.2026, 14:40

Уганда генерали Туркиядан 1 млрд доллар ва “энг гўзал аёл” талаб қилди
Жаҳон
13.04.2026, 14:22

Венгрияда ҳокимият алмашди: Петер Мадьяр сайловда ғалаба қозонди
Жаҳон
13.04.2026, 14:11

Энди сунъий интеллект (СИ) қонун лойиҳаларини таҳлил қилишда ишлатилади
Жаҳон
13.04.2026, 11:53

Трамп баёноти ортидан нефт нархлари кескин ошди
Жаҳон
13.04.2026, 11:21

Ливанда ҳаво зарбаси: қурбонлар сони 2000 дан ошди
Жаҳон
13.04.2026, 10:22
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
