updated: 22.03.2026, 08:49

Самарқанд ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига мезбонлик қилади

Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади.

Маданий

08.08.2025, 19:47

Улашиш:

Самарқанд ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига мезбонлик қилади

Жорий йил октябрь ойининг сўнгги кунларидан ноябрь ойининг биринчи ярмига қадар ўтказилиши режалаштирилган мазкур тадбир биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда бўлиб ўтади. Бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 15 мартдаги қарорига кўра, мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита тузилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ташкилий қўмита томонидан сессия билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳлар тузилиб, тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Сессия иштирокчиларининг келиши ва кетиши, уларга виза расмийлаштириш, транспорт ва тиббий хизматлар кўрсатиш, асосий тадбирлар ва маданий дастурларда қатнашишлари масалалари ЮНЕСКО билан келишган ҳолда ҳал қилинмоқда.

Шу йилнинг 12 март куни президент Шавкат Мирзиёев Францияга давлат ташрифи доирасида ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени қабул қилиб, ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилган эди. Сессия ва асосий тадбирлар “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади. 

Нуфузли делегациялар, тадбир иштирокчиларини жойлаштириш учун “Silk Road Samarkand” мажмуаси ҳамда Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналар шай қилиб қуйилган. Бундан ташқари, Тошкент, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзда маданий тадбирлар, экскурсиялар ва қабуллар ўтказилиши ҳисобга олиниб, бу шаҳарларда ҳам меҳмонхоналар танланган, делегацияларга транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Сессия доирасида ЮНЕСКОнинг Ёшлар форуми, миллий комиссиялар йиғилиши, илк бор Беруний номидаги Ўзбекистон-ЮНЕСКО мукофотини топшириш маросими, музейларда сунъий интеллектнинг ўрни бўйича халқаро конференция ўтказилади. Бундан ташқари, Самарқанддаги тарихий-маданий ёдгорликлар, музейлар, маданият масканларида халқаро кўргазмалар, янги экспозициялар намойиши, жаҳон юлдузлари иштирокида концерт дастурлари, умуман, 150 дан ортиқ тадбир режалаштирилган.

43-сессия ва бошқа тадбирларни ёритиш учун Самарқандга келадиган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш ва уларга зарур шарт-шароит яратиш борасида ҳам чоралар кўрилмоқда. “Silk Road Samarkand” мажмуаси ҳудудида матбуот маркази ташкил этилади.

Маданий

08.08.2025, 19:47

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13

Сербия президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия президенти Александр Вучич рафиқаси ҳамроҳлигида 28 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Сиёсат

28.10.2025, 11:33

Самарқандда 14-ЮНЕСКО Ёшлар Форуми старт олди

Бу йилги форум «Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун» мавзусига бағишланиб, дунё бўйлаб 140 та мамлакатдан 150 нафарга яқин ёш етакчини бирлаштирди. Форумга Бангладешнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Бош конференциянинг 43-сессияси раиси Хондкер Муҳаммад Талҳа ташриф буюрди.

Ўзбекистон

27.10.2025, 17:02

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. 

Ўзбекистон

21.10.2025, 12:42

Шаҳрисабзнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги мақомини сақлаб қолиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди

Шаҳарнинг тарихий қисми буфер ҳудуд сифатида белгиланиши режалаштирилган, бу унинг маданий қийматини янада самарали асраш имконини беради.

Ўзбекистон

18.07.2025, 17:30

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45