Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 16:25

Самарқандда 14-ЮНЕСКО Ёшлар Форуми старт олди

Бу йилги форум «Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун» мавзусига бағишланиб, дунё бўйлаб 140 та мамлакатдан 150 нафарга яқин ёш етакчини бирлаштирди. Форумга Бангладешнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Бош конференциянинг 43-сессияси раиси Хондкер Муҳаммад Талҳа ташриф буюрди.

Улашиш:

Самарқандда 14-ЮНЕСКО Ёшлар Форуми старт олди

2025 йилнинг 27–28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 14-ЮНЕСКО Ёшлар Форуми бўлиб ўтмоқда. Бу йилги форум «Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун» мавзусига бағишланиб, дунё бўйлаб 140 та мамлакатдан 150 нафарга яқин ёш етакчини бирлаштирди.

ЮНЕСКО ва Ўзбекистон Ҳукумати ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур нуфузли халқаро анжуман доирасида интерактив сессиялар ташкил қилиниб, ёшлар иқлим ўзгариши ва ижтимоий масалаларга оид ташаббус ва ғояларни муҳокама қилмоқда. Форум ёшлар ўртасида тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва глобал муаммолар ечимини топишда фаол иштирок этиш имкониятини яратмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистонга Бангладешнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Бош конференциянинг 43-сессияси раиси Хондкер Мухаммад Талҳа расмий ташриф буюрди. Унинг иштирокидаги тадбирлар форум аҳамиятини янада оширди.

Форумнинг Самарқандда ўтказилиши шаҳарнинг маданий ва тарихий марказ сифатидаги нуфузини намоён этмоқда. Жаҳон ҳамжамияти эътибори минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Бу эса шаҳарга ташриф буюрган меҳмонларга унинг бой тарихи ва маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини бермоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Санкт-Петербургдаги байрамга қариндошини юборган мансабдорларга чора кўрилди

Саккиз нафар ўқувчи ва икки нафар ўқитувчининг фестивалга бориб-келиши учун маҳаллий бюджетдан 95 миллион сўм маблағ ажратилган.

Иқтисодиёт

18.02.2026, 08:04

Туғруқ масканининг ачинарли аҳволи: Саида Мирзиёева ҳолатни ўрганди

1972 йилда қурилган мазкур бино ҳозирда 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиб, 16 та қишлоқ учун ягона туғруқ маскани ҳисобланади.

Ўзбекистон

19.12.2025, 09:38

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13

Сербия президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия президенти Александр Вучич рафиқаси ҳамроҳлигида 28 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Сиёсат

28.10.2025, 11:33

Фермер хўжалиги табиатга 43 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Оқдарё туманида жойлашган “M.M.M.N” фермер хўжалиги фаолияти ўрганилди.

Ўзбекистон

22.10.2025, 09:01

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. 

Ўзбекистон

21.10.2025, 12:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан 2026 йил 14 апрелда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда

 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Зиддият Рим папаси Лев XIV атрофидаги баёнотлардан сўнг юзага келган. 

Жаҳон

15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди

“Uzbekistan Airways” 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклади.

Ўзбекистон

15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи

Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.

Жаҳон

15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш тартибига муҳим ўзгариш киритилди. Жорий йил 9 апрелда қабул қилинган 154-сонли Ҳукумат қарорига кўра, айрим ҳолларда никоҳни масофадан туриб, видеоконференция орқали расмийлаштиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?

Қимиз қозоқ халқининг анъанавий ичимлиги бўлиб, у бия сутидан тайёрланади. Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган.

Маданий

15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди

Келишувлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, энергетика ва логистика каби турли соҳаларни қамраб олган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда бўлиб ўтган Номзодлар турнири ғолибига айланди ва муддатидан аввал жаҳон тожи учун йўлланмани қўлга киритди.

Спорт

14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг

Эндиликда автомобилингизнинг давлат рақами белгиси (номер) яроқсиз ҳолга келган ёки шикастланган бўлса, уни алмаштириш учун навбатларда туриш шарт эмас.

Ўзбекистон

14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда

Қабул ваколатлари вазирликка ўтказилиб, жараёнлар тезлашади ва абитуриентлар учун қулайликлар яратилади.

Таълим

14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йил якунлари бўйича давлат органлари фаолияти очиқлигини баҳоловчи “Очиқлик индекси” рейтингини эълон қилди. 

Ўзбекистон

14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?

Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган таъминот занжиридаги узилишлар ўғит, ёқилғи ва қишлоқ хўжалиги учун муҳим ресурслар етказиб беришга салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида

OpenAI нинг 852 миллиард долларлик баҳоси унинг айрим инвесторлари томонидан шубҳа остига олинмоқда, чунки компания Anthropic билан рақобатни кучайтириш мақсадида эътиборини корпоратив бозорга қаратмоқда.

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Жаҳон

14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида

Суданда ҳар дақиқада учта чақалоқ болалар учун мос бўлмаган шароитларда дунёга келмоқда. 

Жаҳон

14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди

2026 йил 7 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли эркакқа маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Ўзбекистон

14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди

Янги тартибга мувофиқ, қурилиш объектларида ойига камида бир марта хусусий назорат ўтказилиши шарт. Бунда ҳар бир текширув муддати бир иш кунидан ошмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон

14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниянинг Тел-Авивдаги дипломатик вакилини чақириб, расмий норозилик билдирди.

Жаҳон

14.04.2026, 10:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →