Сардоба  фожиасига  тўрт йил тўлди

Бугун Ўзбекистон тарихидаги энг йирик техноген фожиалардан бири ҳисобланган «Сардоба» сув омбори тўғони ўпирилган кун.

 

2020 йил 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг деворида сув сизиб чиқиб яқин ҳудудлардаги қишлоқ ва маҳаллаларга зарар етказган эди.  Сув омборига яқин ҳудуддаги аҳоли эвакуация қилинган эди. Ҳукумат томонидан эса фожиа сабабларини ўрганиш мақсадида зудлик билан комиссияси тузилган, Президент Шавкат Мирзиёев  ҳодиса жойига борганди. 

Улашиш:

Бугун ушбу фожиага 4 йил тўлди. Сардоба фожиаси 2020 йил коронавирус инфекцияси авж олган пайтда бўлган эди. Сув остида қолган маҳаллалар аҳолиси дастлаб яқин-атрофдаги маҳаллаларга жойлаштирилган бўлса, кейинчалик у ерларни ҳам сув босгани туфайли Жиззах вилоятининг Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Мирзачўл туманларидаги мактаб, коллеж ва аҳоли хонадонларига, айримлар эса Сирдарёнинг бошқа шаҳар ва туманларига кўчирила бошланди. Умумий ҳисобда 90 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган эди.

Сардоба фожиаси сабаб 10та маҳалла фуқаролар йиғини, 23та аҳоли пункти, ҳудудлардаги 4711та турар ва 277та нотурар жой обектларига ҳамда 30 718 гектар экин майдонларига зарар етказган. Тошқиндан талафот кўрган 4351та хонадоннинг 2570таси яроқсиз ҳолга келган, 1781тасига қисман зарарланган.

Тошқин туфайли Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32 381 гектар майдонлари талафот кўрган. Шундан 549 гектари аҳоли томорқа экин майдонлари ҳисобланади.

19 592 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги экинлари сув остида қолиб талафот кўрган. 108 та фермер ва қишлоқ хўжалик корхонасининг жами 16,525 гектар ери зарарланган. 9734 гектар чигит, 6821 гектар ғалла, 231 гектар сабзавот экинлари, 1095 гектар полиз, 14 гектар картошка, 154 гектар боғ ва 83 гектар боғ ораларига экилган сабзавот экинлари сув остида қолиб, яроқсиз ҳолатга келган.Қишлоқ хўжалигига етган талафотни қоплаш учун давлат буджетидан жами 9,5 млрд сўм ажратилганди.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш учун республика буджетидан дастлабки ёрдам сифатида 100 млрд сўм ажратилди. Кейинроқ тошқиндан жабрланган 4,5 мингдан ортиқ оилага яна 40 миллион сўмдан берилган.

Расмий маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 6 киши (2 нафар аёл, 4 нафар эркак) ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган. Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 3 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улардан бири қутқарилган, бири ҳалок бўлган, яна бири бедарак йўқолган деб топилган.

сўнгги янгиликлар

Rossiya iqtisodiyoti misli koʻrilmagan sanksiyalar sharoitida oʻsishda davom etmoqda / foto: Paradigma.uz /

Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида ўсишда давом этмоқда

Халқаро валюта жамғармаси апрель ойида Россия иқтисодиёти 3,2 фоизга ўсишини айтди. 2024 йилда бу барча ривожланган давлатлар иқтисодий кўрсаткичларидан юқори бўлди. Бу ҳақида Синхуа агентлиги Россия президентининг Хитойга ташрифи вақтида ҳисобот мақола чоп этди.

Иқтисодиёт

18.05.2024, 11:18

Сын бывшего узбекистанского чиновника владеет недвижимостью в Дубае стоимостью 8 млн долларов

Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғли Дубайда 8 млн. долларлик мулкка эгалик қилиши маълум бўлди

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодировнинг Дубайда салкам 8 млн.долларлик кўчмас мулк объектларига эгалик қилиши маълум бўлди. Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғлига тегишли мулклар  Дубайнинг энг қиммат ҳудудларидан бири Марина регионида жойлашган.

Сиёсат

16.05.2024, 17:54

Kiyev aholisi elektr yetishmovchiligidan aziyat chekmoqda

Киев энергия қуввати тақчиллиги туфайли электрсиз қолди

Чоршанба куни Киевда қувват тақчиллиги сабабли фавқулодда электр қуввати узилиб қолди, деб хабар берди Украинанинг йирик хусусий энергетика компанияси ДТЕК ўзининг Telegram каналида.

Жаҳон

16.05.2024, 14:10

Maktab bitiruvchilari "bitiruv oqshomi" oʻtkazishi taqiqlandi / foto:  Sputnik Oʻzbekiston /

Мактаб битирувчилари "битирув оқшоми" ўтказиши тақиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

14.05.2024, 20:16

Gʻazo sektori markazida Isroil havo hujumi oqibatida ikki shifokor halok boʻldi / foto: Al Jazeera /

Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Бала шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди, деб хабар берди Фаластин расмий ахборот агентлиги WAFA.

Жаҳон

13.05.2024, 10:05

150 ming kishi daromadi yuqori mamlakatlarga yuborilishi moʻljallanmoqda / foto: Prezident Matbuot xizmati /

150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон

11.05.2024, 13:25

Oʻzbekiston Braziliyadan zamonaviy harbiy transport samolyoti sotib oladi

Ўзбекистон Бразилиядан замонавий ҳарбий транспорт самолёти сотиб олади

Бунгача, Франциядан 24 та Rafale  қирувчи самолётини сотиб олиниши хабар қилинган эди, аммо харид амалга ошган ёки ошмаганлиги номаълумлигича қолди.

Ўзбекистон

08.05.2024, 11:12

Марказий Осиё давлатлари уруш фахрийларига қанчадан пул мукофоти бермоқда?

9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистондаги уруш фахрийларига 20 млн сўмдан берилиши айтилди. Хўш қўшни давлатларда уруш фахрийларига қанча бирмарталик мукофот пули олади?

Жаҳон

07.05.2024, 17:36

Айрим мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади

Президент фармони билан таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилиши белгиланганди. Янги тизимни самарали ташкил этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама бериш тартибини жорий қилиш назарда тутилган.

Ўзбекистон

07.05.2024, 16:37

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади

Кадастр агентлиги директори томонидан республика ҳудудларида ер ва кадастр назорати тадбирларини янада кучайтириш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Эндиликда дронлар ёрдамида назорат тадбирлари олиб борилиб, “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан тақдим этилган космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликлар аниқланади.

Ўзбекистон

07.05.2024, 11:49

Anadolu agency

Туркия Ғазога 5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди

Фаластин соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, 7-октябрдан бери Ғазода 34 700 нафардан ошиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. 78 000 нафар фуқаро яраланган.

Жаҳон

06.05.2024, 18:05

1 ойда қарийб 59 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди

Инспекция энергия ресурслари энг кўп ўғирланган ҳудудлар бўйича ҳам маълумот берган. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи эса Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистон

06.05.2024, 13:26