Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор

OCCRP ва Delfi Estonia журналистлари Россия Президенти Администрацияси билан боғлиқ махфий ҳужжатларни фош қилди. Ҳужжатларда Ўзбекистон номи ҳам қайд этилгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сиёсат

24.05.2026, 21:22

Улашиш:

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор

Текширув материалларига кўра, АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи санкцияларига тушган Россиянинг Social Design Agency (СДА) номли PR компанияси турли давлатларда “когнитив зарбалар” деб аталган ахборот ва таъсир операцияларини амалга ошириб келган.

Журналистлар қўлга киритган ички тақдимотларда “СНГ-МЕДИА” деб номланган медиа тармоғи ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Ҳужжат муаллифлари мазкур лойиҳанинг асосий мақсадини “СССР парчаланганидан кейин узилган алоқаларни тиклаш” дея изоҳлаган.

Ўзбекистон ҳам рўйхатда бор

Ҳужжатларда қайд этилишича, тармоқ фаолияти Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ҳамда Каспий минтақасига қаратилган.

Эътиборлиси, “СНГ-МЕДИА” таркибида Ўзбекистонга йўналтирилган “Toshkent Today” нашри фаолият юритиши очиқланган.

Тақдимотларда ушбу платформа Ўзбекистондаги воқеаларни ёритувчи медиа ресурс сифатида тасвирланган. Шу билан бирга, бутун тармоқнинг вазифаси постсовет ҳудудида ягона ахборот майдонини сақлаб қолиш ва аудитория билан ишлаш экани таъкидланган.

Нашр ортида ким турибди?

Таҳлилларга кўра, “Toshkent Today” 2022 йилда иш бошлаган. Нашр 2021 йилда Роскомнадзор томонидан ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, унинг муассиси сифатида “СНГ-МЕДИА” кўрсатилган.

Мутахассислар фикрича, минтақада фаолият юритаётган айрим русийзабон медиа платформаларнинг ҳақиқий мақсади ва улар ортида турган тузилмалар доимо ҳам очиқ бўлавермайди.

Арманистон мисоли ҳам келтирилган

Мақолада Арманистонга оид мисол ҳам келтирилади. Унга кўра, “СНГ-МЕДИА” таркибидаги erevan.one платформаси Россиядаги арман диаспорасига йўналтирилган бўлиб, унинг асосий вазифаларидан бири амалдаги ҳукумат ва бош вазир Никол Пашинянга нисбатан салбий муносабат шакллантириш бўлган.

Шунингдек, платформа Россияга яқин сиёсий кучларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлагани ҳам қайд этилган.

Ахборот майдони — геосиёсий қуролми?

Сизиб чиққан ҳужжатлар ахборот майдони бугунги кунда геосиёсий таъсир воситасига айланаётганини яна бир бор кўрсатмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон ушбу ҳужжатларда алоҳида операция объекти сифатида тилга олинмаган. Бироқ мамлакат “СНГ-МЕДИА” лойиҳаси фаолият юритадиган ҳудудлар рўйхатида қайд этилгани экспертлар эътиборини тортмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Украина «Маша ва айиқ» мультсериалига санкция жорий этди

Украина «Маша ва айиқ» анимацион сериалини яратиш ва тарқатишга алоқадор бўлган беш нафар россиялик ва тўртта ташкилотга нисбатан санкциялар жорий этди.

Жаҳон

21.08.2026, 10:40

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →