Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Таҳлилчилар бу ҳолатни Трампнинг юзига туширилган “маънавий тарсаки” сифатида баҳоламоқда.

Жо Кент истеъфо мактубида: “Виждоним Эронда давом этаётган урушни қўллаб-қувватлашга изн бермаяпти. Эрон бизнинг мамлакатга бевосита таҳдид қилмаган ва биз бу урушни Исроил босими ва Америкадаги кучли лоббиси таъсирида бошладик”, – деган.

Маълум қилинишича, Жо Кент Трампнинг биринчи президентлик давридаги ташқи сиёсатини дастаклаган, аммо 2025 йил июнь ойида Яқин Шарқдаги уруш АҚШнинг фаровонлигига таҳдид эканини тушуниб етган. У ўз баёнотида АҚШ ва Исроилнинг дезинформация кампанияси натижасида Эронга қарши уруш оловини ёқиш хатолиги содир бўлганини ҳам таъкидлаган.

45 ёшли Жо Кент жосуслик хизмати ветерани бўлиб, 11 марта жанговар ҳаракатларда иштирок этган. Унинг рафиқаси – АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари криптологи Шеннон Кент, 2019 йилда Исроил провокацияси билан бошланган урушда ҳалок бўлган.

Трампнинг ўз баёнотида Кентни “яхши йигит” деб таърифлаган, аммо “хавфсизлик бобида кучсиз”лигини қайд этган. Таҳлилчилар фикрича, Кентнинг очиқ танқиддан кейин истеъфоси Оқ уйдаги чуқур бўлинишни кўрсатади.

Бундан аввал ҳам АҚШда ҳарбий-сиёсий қарорларга норозилик ифодаси сифатида юқори мартабали мулозимлар истеъфога чиққан эди.

мавзуга оид янгиликлар

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

Трамп Гренландия бўйича даъволарини кучайтирди

Трамп 21 январь куни Швейцарияда бўлиб ўтадиган форумда иштирок этиб, Гренландия билан боғлиқ масалани бир қатор “манфаатдор томонлар” билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Жаҳон

21.01.2026, 08:36

Венесуэла мухолифатчиси Трампга Нобель мукофоти медалини совға қилди

15 январь куни АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо билан учрашди. Учрашувда Мачадо тинчлик бўйича Нобель мукофотининг олтин медалини Трампга рамзий совға сифатида топширди.

Жаҳон

16.01.2026, 09:35

АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик шатдаун якунланди

АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган — 43 кунлик ҳукумат фаолиятининг тўхташи (шатдаун) якунланди. Президент Дональд Трамп бюджетни имзолади, ҳужжат аввал Сенат, сўнгра Палата вакиллари томонидан маъқулланди. Шатдаун мамлакатга $1,5 трлн атрофида иқтисодий зарар келтирган.

Жаҳон

13.11.2025, 11:59

Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябр куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди. Трамп Ўзбекистон етакчисининг АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.

Ўзбекистон

07.11.2025, 08:44

Обама: “Дунёдаги муаммоларнинг 80 фоизига ўлишдан ва кераксиз бўлиб қолишдан қўрқадиган қари эркаклар сабабчи”

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама «дунёнинг энг йирик инқирозлари, одатда, ҳокимиятга ёпишиб олган эркаклар томонидан қўзғатилган» дея таъкидлади.

Жаҳон

04.10.2025, 18:39

сўнгги янгиликлар

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52