“Биз ҳукуматлар қарорини бекор қилоладиган қирол эмасмиз” – Инфантино
FIFA раҳбари сомалилик ҳакамнинг АҚШга киритилмаганини изоҳлар экан, ўз ташкилоти ҳукуматлар сиёсатига аралаша олмаслигини айтди.
Спорт
11.06.2026, 14:44
Улашиш:

FIFA президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати учун АҚШга кириб келаётган ўйинчилар ва расмийларнинг давом этаётган виза муаммолари юзасидан билдирилган хавотирларга жавоб берар экан, жаҳон футбол ташкилоти раҳбарлари “дунё қироллари” эмаслиги ва ҳукумат қарорларини бекор қила олмаслигини таъкидлади.
Чоршанба куни турнир арафасида оммавий ахборот воситалари саволларига жавоб берган Инфантино, FIFA “спорт ташкилоти” бўлишга эътибор қаратаётганини ва АҚШнинг мамлакатга киришни тасдиқлаш қарорларига аралашмаслигини айтди.
“Биз ҳамиша ечим топишга ҳаракат қиламиз – ҳамиша”, – деди Инфантино Мехико шаҳридаги матбуот анжуманида. “Лекин шуни ҳам тан олишимиз керакки, биз ҳукуматлар ва полиция кучлари устидан ҳукмронлик қила оладиган дунё ҳукмдорлари эмасмиз. Биз спорт ташкилотимиз; қўлимиздаги имкониятлар доирасида энг яхшисини қилишга интиламиз”.
Шу ҳафта бошида АҚШ Жаҳон чемпионатида иштирок этиши режалаштирилган сомалилик ҳакам Омар Артанни амалдаги визаси бўлишига қарамай мамлакатга киритишни бекор қилди.
АҚШ ҳакамни мамлакатга киритмагани сабабли FIFA уни турнир рўйхатидан чиқарди.
FIFA раҳбарининг матбуот анжумани АҚШ президенти Доналд Трампнинг изоҳларидан сўнг бўлиб ўтди. Трампнинг айтишича, унинг маъмурияти Жаҳон чемпионати учун мамлакатга “керакли одамлар” келишини таъминлаш устида иш олиб бормоқда.
Эрон билан уруш
Бу йилги Жаҳон чемпионати 1930 йилда ташкил этилганидан бери илк бор мезбон мамлакат ўзи уришаётган давлатни қабул қиладиган мусобақа эканлиги билан аҳамиятли.
АҚШ-Исроилнинг Эронга қарши уруши энг йирик жаҳоншумул спорт тадбирини геосиёсий беллашувга айлантириб қўйгандек.
Эронлик футболчиларга Лос-Анжелесдаги илк ўйинидан 10 кун олдин АҚШга кириш визалари берилди.
Машғулотларини Мексикага кўчирган ҳамда АҚШдаги ўйинларга қатнаб, сўнг Тихуанага қайтиб келадиган Эрон терма жамоасининг ҳолати ҳақида берилган саволга ҳам мужмал бўлса-да, жавоб берди FIFA раҳбари.
“Мен бемалол ўтириб, ҳеч нарса қилмаслик керак демоқчи эмасман. Аксинча, бизга ишонишингизни сўрайман: биз парда ортида ишлаяпмиз, вазиятни тушунишга ҳаракат қиляпмиз”, - деди у. “Бизга айтиладиган ва айтилмайдиган гаплар бор. Биз доим ишларни ижобий ҳал қилишга ва ечим топишга интиламиз”.
мавзуга оид янгиликлар

Трамп Жаҳон чемпионати финалида ҳам диққат марказида бўлди
Спорт
20.07.2026, 11:13

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?
Спорт
13.07.2026, 16:12

Европа парламенти депутатлари FIFA раҳбариятига нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди
Спорт
09.07.2026, 16:07

ФИФА Россия жамоаларига қўйилган тақиқни қайта кўриб чиқади
Спорт
08.07.2026, 15:58

Трамп Жаҳон чемпионатига ҳам аралашмоқда
Спорт
06.07.2026, 12:44

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
сўнгги янгиликлар

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
