Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 21:01

Покистонда Ўзбекистон бўйлаб ўтувчи мотораллига старт берилди

Ралли иштирокчилари 23 кун давомида Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистон орқали ўтувчи 5000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади

Спорт

06.08.2025, 17:20

Улашиш:

Покистонда Ўзбекистон бўйлаб ўтувчи мотораллига старт берилди

Исломобод шаҳрида Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бўйлаб ўтувчи "Central Asia Tour -2025" халқаро мотораллисига старт берилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон элчихонаси ва Покистон туризмни ривожлантириш корпорацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир қатнашчилари томонидан ушбу ташаббус минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва мамлакатлар сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган муҳим қадам сифатида эътироф этилди.

16 нафар саёҳатчидан иборат моторалли иштирокчилари жорий йилнинг 1 август куни "Исломобод–Пешовар" йўналиши бўйлаб йўлга чиқди. Дастурга мувофиқ, ралли иштирокчилари 23 кун давомида Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистон орқали ўтувчи 5000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади.

Хусусан, улар Ўзбекистоннинг Термиз, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлиб, ўзбек халқининг бой маданияти ва меҳмондўстлиги билан танишади.

Шунингдек, моторалли қатнашчилари бўлган сайёҳлар Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида туркум видеоконтентларни суратга олишни режалаштирган.

мавзуга оид янгиликлар

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди

Tўқнашувлар олти вилоятни қамраб олган. Томонлар артиллерия ва пулемётлардан фойдаланмоқда, қуруқликдаги бўлинмалар эса бир-бирининг ҳудудига киргани айтилмоқда.

Жаҳон

27.02.2026, 15:35

Покистон–Афғонистон чегарасида навбатдаги тўқнашувлар: Кўраммда отишмалар қайта авж олди, қурбонлар бор

15 октябрга ўтар кечаси Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти Кўрамм туманида Покистон қўшинлари билан Афғонистон томонидаги тузилмалар ўртасида янги отишмалар кузатилди. Покистон давлат ОАВлари «афғон хизматлари ва ТТП (Tehreek-e-Taliban Pakistan) гуруҳлари провокация учун ўт очди» дея хабар берди; Покистон армияси «қатъий зарба билан» жавоб қайтарганини, бир қатор постлар ва танклар зарарланганини билдирди, дея хабар берди AP News.

Жаҳон

15.10.2025, 11:31

Афғонистон ва Покистон чегарасида қонли тўқнашувлар содир бўлди

Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Пактия вилоятида икки мамлакат чегара қўшинлари ўртасида оғир тўқнашувлар юз берди.

Жаҳон

13.10.2025, 10:01

“Uzbekistan Airways” Карачига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ташаббуси билан Карачи шаҳрида юртимиз туризм салоҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон

11.10.2025, 19:15

Покистонда 5 нафар фарзанди билан мушкул аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Покистонда мушкул аҳволда қолган фуқаро К.И. ва унинг 5 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 16:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди, тадбирлар ва байрам мушакбозлиги режалаштирилди.

Ўзбекистон

18.04.2026, 18:24

Ўзбекистонда крипто-тўловларга расман рухсат берилди

Ўзбекистонда крипто-активлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланишга оид янги тартиб жорий этилди. 

Иқтисодиёт

18.04.2026, 09:50

Немис “гепард”лари Украинада ишончни оқлади

Бир пайтлар Германия армияси таркибидан четлаштирилган “Гепард” ўзиюрар зенит қуроллари бугун Украинада энг яхши дронлар кушандасига айланди.

Жаҳон

17.04.2026, 15:49

Доғистондаги сув тошқини 2026: тўғонлар нега ёрилди ва фожиа сабаблари

2026 йил баҳори Доғистон учун ҳақиқий синовга айланди. Аномал ёғингарчилик, тўғонларнинг ёрилиши ва юзлаб хонадонларни вайрон қилган сув тошқини... Бу шунчаки табиатнинг кутилмаган зарбасими ёки йиллар давомида тўпланиб келган тизимли хатоларнинг натижасими?

Жаҳон

17.04.2026, 13:53

Россия 200 нафар тожикистонлик маҳкумани ватанига қайтаради

Москва 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкумни ҳам жазони ўз юртида давом эттириш учун топширишга тайёрлигини билдирган, аммо жараён ҳуқуқий тўсиқларга учрамоқда.

Жаҳон

17.04.2026, 12:19

9 вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди.

Ўзбекистон

17.04.2026, 11:12

Исроил Ливанга яна зарбалар берди

Исроил ва Ливан ўртасида 10 кунлик сулҳ расман кучга кирган. Доналд Трамп пайшанба куни ўт очиш тўхтатилганини эълон қилиб, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” ҳам оташкесимга рози бўлганини тасдиқлаган эди.

Жаҳон

17.04.2026, 10:29

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди

Ташиевнинг Қирғиз футбол иттифоқи президенти сифатидаги ваколат муддати тугади ва ўз ихтиёри билан лавозимини топширди. У “Ўз вазифамни бажариб бўлдим” деди.

Жаҳон

16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ботир Зарипов “Leapmotor” компанияси витсе-президенти Лей Минг бошчилигидаги делегация билан учрашди. Вилоятда 2026 йилда Leapmotor автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистон

16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур

Эрон бугунги музокаралар фонида камида 6 миллиард долларини қайтаришни талаб қилмоқда, умумий музлатилган активлар эса 100 миллиарддан ошади.

Жаҳон

16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради

575 миллион евролик кескин тежамкорлик, 2000 тагача иш ўрни қисқариши ва Трампнинг 10 миллиард долларлик суд даъвоси — BBCнинг турли муаммолари бир нуқтада жамланмоқда. 

Жаҳон

16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан 2026 йил 14 апрелда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда

 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Зиддият Рим папаси Лев XIV атрофидаги баёнотлардан сўнг юзага келган. 

Жаҳон

15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди

“Uzbekistan Airways” 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклади.

Ўзбекистон

15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи

Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.

Жаҳон

15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш тартибига муҳим ўзгариш киритилди. Жорий йил 9 апрелда қабул қилинган 154-сонли Ҳукумат қарорига кўра, айрим ҳолларда никоҳни масофадан туриб, видеоконференция орқали расмийлаштиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?

Қимиз қозоқ халқининг анъанавий ичимлиги бўлиб, у бия сутидан тайёрланади. Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган.

Маданий

15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди

Келишувлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, энергетика ва логистика каби турли соҳаларни қамраб олган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 09:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →