Свальбард Бутунжахон уруғ омборига Ўзбекистон экин уруғлари қўшилди

Арктикада жойлашган Свальбард Бутунжахон уруғ омборига 20 дан ортиқ анъанавий ўзбек экинларининг — қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва буғдой уруғлари намуналари топширилди.

Улашиш:

Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида тарқатилган маълумотда қайд этилган.

Маълумотга кўра, мазкур жараён Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик хилма-хиллигини сақлаш, миллий генофондни мустаҳкамлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишларида муҳим босқич бўлди.

Свальбард уруғ омбори дунёдаги энг йирик ва ишончли биологик захиралардан бири ҳисобланади. У -18°C ҳароратда 1,1 миллиондан ортиқ уруғ намунасини сақлайди. Мазкур марказ табиий офатлар, урушлар ёки иқлим ўзгариши каби хавфлар туфайли ўсимлик турларининг йўқолиш эҳтимолини камайтиради ва барқарор озиқ-овқат таъминотини кафолатлайди.

FAO мутахассисларининг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси минтақада агробиологик барқарорлик ва инновацион деҳқончиликни ривожлантиришга хизмат қилади.

сўнгги янгиликлар

«Дўстлик» чегара пунктида катта рейд бошланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) «Дўстук – Автодорожний» чегара пунктида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчаларида кенг кўламли тинтувлар ўтказди. Натижада кўплаб ноқонуний фаолият юритаётган пунктлар аниқланди.

Жаҳон

31.10.2025, 15:59

Puma Ўзбекистонда қалбаки маҳсулотлар сотган тадбиркорни жаримага торттирди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Германиянинг машҳур Puma компанияси томонидан берилган шикоятни кўриб чиқди. Шикоятда мамлакат ҳудудида бренднинг товар белгиси ҳуқуқлари бузилгани ва қалбаки маҳсулотлар сотилгани ҳақида маълумотлар келтирилган эди.

Жаҳон

31.10.2025, 15:54

Сунъий интеллект лойиҳаларига 100 миллион доллар ажратилади

Президентнинг янги қарорига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026–2027 йилларда сунъий интеллект лойиҳаларини молиялаштиришга  100 млн доллар йўналтирилади. Шундан 50 млн доллар — давлат ташкилотларига AI технологияларини жорий этиш учун беғараз беришга, 50 млн доллар — “IT Park Ventures” ва “Фондлар фонди” венчур жамғармалари устав капиталига қўшилади.

Фан-технология

31.10.2025, 14:11

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13

АҚШ қочқинлар қабул қилиш лимитини кескин қисқартирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп янги фармонга кўра мамлакатга қабул қилинадиган қочқинлар сонини кескин қисқартиради. Янги лимит йиллик 125 минг нафардан 7500 нафарга туширилди. Бу 1980 йилдан бери қочқинлар дастурида кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Жаҳон

31.10.2025, 09:57

Покистон ва Афғонистон сулҳни давом эттиришга келишиб олди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Покистон ва Афғонистон ўртасидаги музокаралар натижалари бўйича расмий баёнот эълон қилди. Туркия ва Қатар воситачилигида ўтган учрашувда томонлар тинчликни таъминлаш ҳамда келишувни амалга ошириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди.

Жаҳон

31.10.2025, 09:17

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилади

Президент қарорига мувофиқ, 2025/2026 йилги куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли учун “базавий меъёр” сезиларли даражада оширилади. Ноябрь - февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март - октябрда эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 17:05

Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари инфляциядан тезроқ ўсмоқда

Марказий банк раиси Тимур Эшметовнинг таъкидлашича, мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархи умумий инфляция суръатидан анча юқори ўсмоқда. Охирги бир йилда гўшт 23,2%, картошка 18,5%, бензин эса 11,8% га қимматлаган.

Ўзбекистон

30.10.2025, 15:36

Ангренда қайнонаси ва эрини ўлдирган аёл 12 йилга қамалди

Ангрен шаҳрида содир бўлган шафқатсиз жиноят юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Маълумотларга кўра, бир аёл ўз қайнонаси ва эрини ўлдиргани учун жавобгарликка тортилди. Суд қарорига кўра, у 12 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 14:21

Янги аэропорт қурилиши учун аҳоли уйлари бузиладими?

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари туташ ҳудудида бунёд этилаётган Янги Тошкент халқаро аэропорти лойиҳаси доирасида айрим аҳоли хонадонлари ҳамда бино-иншоотларни бузиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 12:33

Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш тўғрисидаги тузатишлар маъқулланди. Ўзбекистонда вазият қандай?

Қозоғистон Мажлиси ОАВ, ижтимоий тармоқлар, кино ва рекламада ЛГБТ тарғиботини тақиқлашни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Ҳужжатда сўз ЛГБТ шахсларини тақиқлаш ҳақида эмас, балки ушбу мавзуларни тарғиб қилувчи материалларнинг тарқалишини чеклаш ҳақида кетмоқда.

Ўзбекистон

30.10.2025, 11:44