АҚШ қочқинлар қабул қилиш лимитини кескин қисқартирмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп янги фармонга кўра мамлакатга қабул қилинадиган қочқинлар сонини кескин қисқартиради. Янги лимит йиллик 125 минг нафардан 7500 нафарга туширилди. Бу 1980 йилдан бери қочқинлар дастурида кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Жаҳон
31.10.2025, 09:57
Улашиш:

Трамп маъмуриятининг расмий изоҳида айтилишича, асосий устуворлик «дин ёки ирқ асосида таъқибга учраётган шахсларга, жумладан Жанубий Африка Республикасида (ЖАР) фаолият юритаётган оқ танли фермерларга берилади».
Маълумот учун, 2024 йилда Жо Байден маъмурияти йиллик квотани 125 минг киши этиб белгилаган эди. Трамп эса ўзининг илк президентлик муддатида, яъни 2020 йилда, бу миқдорни 15 мингга туширган.
Трамп маъмурияти янги фармон кучга кирган биринчи кундаёқ АҚШ қочқинлар дастурини вақтинча тўхтатганини маълум қилди. Шу сабабли, мамлакатга фақатгина чекланган миқдорда қочқинлар қабул қилинган — асосан ЖАРдан келган африкаликлар, яъни XVII асрда Европадан Африкага кўчиб келган колонизаторлар авлодлари.
Жанубий Африка ҳукумати Трамп маъмуриятининг даъволарини рад этди. Кейптаундаги расмий баёнотда таъкидланишича, мамлакатда ирқий камситишга асосланган давлат сиёсати йўқ, фермерларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари жиноятчиликнинг умумий даражаси билан боғлиқ.
мавзуга оид янгиликлар

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Эрон биз билан битим тузмоқчи — Доналд Трамп
Жаҳон
18.02.2026, 09:16

Хитой Африкадан олиб кириладиган маҳсулотларга божларни бекор қилади
Жаҳон
16.02.2026, 15:19

Яқин Шарқда янги ҳарбий кескинлик: АҚШ флоти Форс кўрфази томон йўл олди
Жаҳон
26.01.2026, 11:35

АҚШ президенти раислигида “Тинчлик кенгаши” ташкил этилди
Жаҳон
22.01.2026, 16:25

NYT: Мадуронинг оммавий рақслари ҳарбий таҳдидга сабаб бўлган
Жаҳон
06.01.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
