ТОП-5 чемпионатларининг янги мавсумига старт берилди
Бир неча ой олдин мавсумни якунлаб, футболчиларини терма жамоа ихтиёрига юборган клублар энди янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда. Англия Премьер-лигаси (АПЛ), Испания Ла Лигаси, Италия А Серияси, Германия Бундеслигаси ва Франция 1-Лигасининг 2024-2025 йилги мавсум ўйинларига старт берилди.
Спорт
16.08.2024, 16:01
Улашиш:

TOP-5 chempionatlarining yangi mavsumiga start berildi
Бу сафар ҳам ўтган мавсумдагидек Испания Ла Лигаси биринчилардан бўлиб тур ўйинларини бошлади. Кечки баҳслардан ўрин олган икки ўйинга ташриф буюрган мухлислар сонидан келиб чиқадиган бўлсак, европаликлар футбол ўйинларини анча соғинган. Биринчи тур ўйини ўтган мавсумда Ла Лигани 5-ўринда якунлаган "Атлетик Бильбао" ҳамда "Хетафе" жамоалари ўртасида кечди.
Шиддатли кечган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлади ва якунда ҳисоб 1:1 бўлди. Турнинг иккинчи баҳсида "Бетис" ўз уйида ўтган мавсумда фурворт кўтарган "Жирона" жамоасини қабул қилди. Бу ўйин ҳам 1:1 ҳисобида якунланди. Ла Лиганинг бугунги баҳсларига иккита ўйин режалаштирилган. Дастлаб "Сельта" ўз уйида "Алавес" жамоасига қарши майдонга тушса, 16 августдан 17 августга ўтар кечаси мухлислар "Лас Пальмас" ва "Севиля" жамоларининг ўйинини гувоҳи бўлади. Қолган ўйинлар бошқа кунларга режалаштирилган.
Шунингдек, ўтган мавсумда бироз омади юришмаган "Манчестер Юнайтед" ва "Фулхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин АПЛда ҳам биринчи тур ўйинларини бошлаб беради. Мухлислар эртага дебютант жамоа "Ипсвич Таун" ва "Ливерпуль", "Арсенал" ҳамда "Вулвес", "Эвертон" ҳамда "Брайтон" ва шунга ўхшаган бир қанча жамоалар иштирокидаги ўйинларнинг гувоҳи бўлади. 18 август куни ўтган мавсум чемпиони "Манчестер Сити" меҳмонда Лондоннинг "Челси" клубига қарши майдонга тушади. Бу баҳс мутахассислар томонидан турнинг марказий ўйини дея баҳоланмоқда.
Франция 1-Лигаси ўйинлари ҳам бугун бошланади. 16 августга фақатгина "Гавра" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги ўйин режалаштирилган. Турнинг қолган ўйинлари эртага бўлиб ўтади.
Италия А Сериясида 1-тур ўйинларига эртадан старт берилади. Мавсумнинг очилиш ўйинини "Женоа" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги баҳс бошлаб беради. Бундан ташқари, эртага "Парма" ҳамда "Фиорентина", "Эмполи" ва "Монца", "Милан" ҳамда "Торино" каби жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ўтказилади.
ТОП 5 чемпионатлар ичида мавсумни Бундеслига охирги бўлиб бошлайди. Бу ўйин 23 август куни "Боруссиа Мюнхенгладбах" ва ўтган мавсум кашфиёти "Баер" клублари ўртасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ўтган мавсум АПЛ чемпионлигини "Манчестер Сити", Ла Лига чемпионлигини "Реал Мадрид", А Серия ғолиблигини "Интер", Бундеслига ғолиблигини "Баер" ва Лига 1 чемпионлигини "Парис Саин-Герман" жамоалари қўлга киритган эди.
Спорт
16.08.2024, 16:01
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Паулу Бенту Ўзбекистон миллий жамоасини бошқариши мумкин
Спорт
26.08.2025, 14:00

Тошкентда мустақиллик байрами сайиллари ўтказилдиган жойлар эълон қилинди
Маданий
27.08.2025, 14:24

Тошкентда 9 ёшли бола бурун операциясидан вафот этди
Ўзбекистон
26.08.2025, 14:06

Президент администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш марказига директор тайинланди
Ўзбекистон
02.09.2025, 14:16

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради
Сиёсат
16.09.2025, 09:49
сўнгги янгиликлар

Суддан қочиб кетган собиқ Россия амалдорининг жасади топилди
Жаҳон
24.09.2025, 15:00

Собиқ Чорсу меҳмонхонаси ўрнидаги мажмуанинг қурилиши йил охиригача бошланади
Иқтисодиёт
24.09.2025, 14:00

Ўзбекистон бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионатини 19 та медаль билан якунлади
Спорт
24.09.2025, 12:06

Рус ҳарбийлари бу сафар ўзбекистонликлар иштирок этаётган концерт залида рейд ўтказди
Ўзбекистон
24.09.2025, 12:00

Тожикистондан олиб келинган 66 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
24.09.2025, 11:01

Маҳмуд Аббос: “Олти давлатнинг Фаластинни тан олиши — адолатли тинчлик ўрнатиш йўлида муҳим қадам бўлди”
Жаҳон
24.09.2025, 10:02

“Дом”ларга туташ ҳудудларда 1 минг 306 та ноқонуний қурилмалар аниқланган
Ўзбекистон
24.09.2025, 09:01

Газ қуйиш шохобчаларида хавфсизлик ва шаффофликни таъминловчи “UGaz” тизими ишга туширилди
Иқтисодиёт
24.09.2025, 08:03

БМТда нутқ сўзлаган ва Трамп билан музокара ўтказган Шавкат Мирзиёев яна кимлар билан учрашди?
Сиёсат
24.09.2025, 06:37

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлади
Сиёсат
24.09.2025, 06:24

Ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъулига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
23.09.2025, 21:01

Энергетика вазирига парламент сўрови юборилди
Иқтисодиёт
23.09.2025, 20:05
машҳур янгиликлар

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Паулу Бенту Ўзбекистон миллий жамоасини бошқариши мумкин
Спорт
26.08.2025, 14:00

Тошкентда мустақиллик байрами сайиллари ўтказилдиган жойлар эълон қилинди
Маданий
27.08.2025, 14:24

Тошкентда 9 ёшли бола бурун операциясидан вафот этди
Ўзбекистон
26.08.2025, 14:06

Президент администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш марказига директор тайинланди
Ўзбекистон
02.09.2025, 14:16

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради
Сиёсат
16.09.2025, 09:49