Тожикистондан олиб келинган 66 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
Гиёҳвандлик воситаларининг хориждан мамлакатимизга контрабанда қилиниши ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.
Ўзбекистон
24.09.2025, 11:01
Улашиш:

Хусусан, Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси Тожикистон Республикасидан Бешариқ туманида жойлашган “Ровот” чегара божхона постига кириб келган вақтида тўхтатилди.
Автомашина синчковлик билан кўздан кечирилганда, унинг юкхонасига ўрнатилган газ баллони ичига 53 дона ўрамда гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги маълум бўлди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўрамларда 50 кг 852 гр “опий” ва 6 кг 927 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланди.
Терговга қадар текширув давомида автотранспорт эгаси ушбу ажал оғусини Душанбе шаҳридан олиб келаётганлиги маълум бўлди.
Бу турдаги жиноят Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилиб, жумладан Ургут туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Gentra” русумли автомашина “Самарқанд-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида Нарпай тумани ҳудудида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатилди.
Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида Тожикистондан олиб келинган 981 гр “героин” моддаси борлиги маълум бўлди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Андижон – Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “ВАЗ 2106” русумли транспорт воситаси Норин тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди.
Натижада, Андижон шаҳрида яшовчи, 1979 ва 1986 йилларда туғилган ака-ука кетаётган автомашина салонидан 1 кг 833 гр “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, улардан бирининг яшаш манзилидан ҳам 1 кг 469 гр “гашиш” моддаси олинди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ажал оғуси келгусида сотиб, мўмай даромад топиш мақсадида Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинганлиги маълум бўлди.
Таъкидлаш лозимки, ака-укаларнинг каттаси – муқаддам айнан наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳисобланади.
Навбатдаги ҳолатда эса Қирғизтоннинг Ўш шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро 3 кг 949 гр “гашиш” моддасини Андижон шаҳрида “шартли” харидорга 28 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, қирғизистонлик фуқаро ушбу ажал оғусини муқаддам тожикистонлик наркокурьерлар томонидан қолдириб кетилган Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойдан олган.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ўзбекистон
24.09.2025, 11:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Самарқанд вилоятида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Ўзбекистон
10.09.2025, 10:02

Қирғизистондан наркотик моддалар олиб келиб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Ўзбекистон
05.09.2025, 19:34

Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида наркотик моддалар савдосига чек қўйилди
Ўзбекистон
29.08.2025, 12:25

Гиёҳванд модда олиб кираётган гуруҳ қўлга олинди
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:02

Тожикистондан қарйиб 27 кг наркотик модда олиб кирилаётган вақтда ушланди
Ўзбекистон
19.05.2025, 11:09

Тошкент вилоятида 41 ёшли эркак 4 ёшли қизни зўрламоқчи бўлди
Ўзбекистон
03.10.2024, 16:31
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
