Тошкентда банк ходими 120 минг доллар кредит маблағини қиморга тикди

Яшнобод туманидаги банк филиали бўлим бошлиғи жиноий шериклари билан тил бириктириб, қалбаки ҳужжатлар орқали кредит маблағларини қимор ўйинларига сарфлаган.

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тижорат банкининг мурожаати асосида ўтказилган терговга қадар текширувлар натижасида маълум бўлишича, Яшнобод туманида жойлашган банк филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Э.Н. жиноий шериклари билан тил бириктирган ҳолда қонунга хилоф равишда ҳаракат қилган.

Хусусан, у “A.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро келишган ҳолда “B.B.” МЧЖ номига 120 минг АҚШ доллари миқдорида кредит расмийлаштирилишига эришган. Кейинчалик мазкур кредит маблағлари қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш орқали нақд пулга айлантирилиб, интернет орқали қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга сарфланган.

Натижада банкка 120 минг АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда 70 га яқин онлайн қимор платформалари блокланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда букмекeрлик хизматларини тарғиб қилувчи 70 га яқин сайт блокланганини маълум қилди.

Ўзбекистон

09.12.2025, 14:48

Qimorni reklama qilgani uchun “Amirxon” javobgarlikka tortildi

Қиморни реклама қилгани учун “Амирхон” жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда “Мelbet” букмекерлик товар белгисидан фойдалангани ҳамда қимор ўйинларини тарғиб қилгани ва вайнларида реклама қилгани учун икки блогер маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.

Ўзбекистон

12.08.2025, 10:46

Qimor oʻyinlarni reklama qilgan "Jasjan_" javobgarlikka tortildi

Қимор ўйинларни реклама қилган "Jasjan_" жавобгарликка тортилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг хабар қилишича, "Melbet" букмекерлик товар белгисидан фойдаланган, шунингдек, қимор ўйинларини тарғиб қилувчи видео роликни Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаган блогер ва вайнерлар жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон

23.06.2025, 11:35

сўнгги янгиликлар

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда

Можарога АҚШ, Исроил томонидан Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция каби давлатлар қўшилиши мумкин.

Жаҳон

02.03.2026, 15:58

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Ўзбекистон

02.03.2026, 15:07

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини эълон қилди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво макони чекловлари сабаб, бир қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон

02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18

Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун махсус рейслар йўлга қўйилади

Умра сафарига кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида махсус репатриация рейслари ташкил этилади.

Ўзбекистон

02.03.2026, 08:27

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Тахминий маълумотларга кўра, инсоният тарихида 12 мингдан ортиқ уруш бўлган ва уларнинг барчасини инсонлар бошлаб, давом эттирган.

Фан-технология

28.02.2026, 13:12

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди

28 феврал, шанба куни эрталаб Исроил Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиёт бошлади.

Жаҳон

28.02.2026, 12:40

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик хатарлари ортиши туфайли Исроилдаги фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

Жаҳон

28.02.2026, 10:03

ЙҲҚни бузганлик бўйича жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилади

Эндиликда ушбу жараён тўлиқ рақамли форматга ўтказилади.

Ўзбекистон

28.02.2026, 09:44

10-синф ўқувчиси BMWда уриб кетган ЙПХ инспектори вафот этди

Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳатлари олган йўл-патруль хизмати инспектори вафот этди.

Ўзбекистон

27.02.2026, 18:25