Тошкентда йўл ҳаракатини бошқариш бўйича янги марказ иш бошлайди
Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини бошқариш ва тирбандликларни камайтириш мақсадида янги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади. Шунингдек, пойтахт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида Хитой банкдан 271 млн доллар кредит жалб қилиниб, 2030 йилгача 150 минг ўринли тўхташ жойлари барпо этилиб, Тошкент метрополитени узунлиги 103 километргача етказилади ҳамда пиёдалар ва велосипед йўлаклари кенгайтирилади.
Ўзбекистон
09.12.2025, 09:01
Улашиш:

Бу Президентнинг «Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланди.
Марказнинг асосий ваколатлари
Қарорга кўра, марказ қуйидаги манбалардан маълумот олиш ҳуқуқига эга бўлади:
— вазирликлар ва идоралар,
— Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари,
— йўловчи ташувчи корхоналар,
— электромобил қувватлаш станциялари,
— тўхташ жойлари операторлари,
— микромобил воситалари ижараси хизматлари,
— бошқарувчи компаниялар ва бошқа муассасалар.
Марказга қўшимча равишда:
— айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлиги режимини белгилаш,
— айрим транспорт турларининг, жумладан юк машиналарининг ҳаракатига чеклов ўрнатиш,
— фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланадиган қоидабузарликлар рўйхатини шакллантириш, уларга жарималар бўйича таклифлар киритиш,
ваколатлари берилади.
Интизомий жавобгарлик бўйича таклиф киритиш ҳуқуқи
Агар шаҳар йўл ҳаракати билан боғлиқ вазифалар лозим даражада бажарилмаса, марказ тегишли ташкилотлар раҳбарларига масъул ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф бериш имкониятига эга бўлади.
Ваколатлар ўтказилиши
2026 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ва ИИВнинг айрим ваколатлари янги марказга ўтказилади.
Марказ ушбу ваколатлардан 2028-йил 31-декабрга қадар ҳуқуқий эксперимент доирасида фойдаланади.
Шаҳар транспортига оид йирик лойиҳалар
Президент қарорида, шунингдек, пойтахт инфратузилмасини кенгайтиришга доир қуйидаги режалар белгиланган:
— Хитой банкдан 271 млн доллар кредит жалб қилинади — йўлларни реконструкция қилиш ва янги чорраҳалар қуриш учун,
— 2030 йилгача 150 минг ўринли тўхташ жойлари барпо этилади,
— Тошкент метрополитени узунлиги 103 километрга етказилади,
— пиёдалар ва велосипед йўлаклари кенгайтирилади.
Ўзбекистон
09.12.2025, 09:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда 4 минг км магистрал йўл автобанга айлантирилади
Ўзбекистон
21.02.2026, 10:07

Шота Руставели кўчасининг бир қисми ёпилди. Автобуслар ҳаракати ўзгартирилди
Ўзбекистон
04.08.2025, 21:23
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
