Тошкентдаги мактабларда юқумли вирус тарқалди
Тошкент шаҳридаги иккита мактабда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат осойишталиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
04.12.2024, 10:01
Улашиш:

Toshkentdagi maktablarda yuqumli virus tarqaldi
Қайд этилишича, "Санепидқўм"нинг Миробод тумани бўлими мутахассислари томонидан 214- ва 65-мактабларда вирусли гепатит касаллиги аниқлангани сабабли у ерда эпидемиологик текшириш ва санитария назорати ўтказилган.
Текширув давомида ўқитувчилар, ўқувчилар ва ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тартиби, мактаб биноси ва синфхоналарда жорий тозалик ишларининг олиб борилиши, жиҳозларнинг созлиги, иситиш тизимлари ёқилиб фойдаланишга топширилгани ҳамда ҳожатхоналарда гигиена қоидаларига риоя қилиниши, қўл ювиш мосламалари ва оқова сув тизимининг соз ҳолатдалиги кўздан кечирилган.
Ўрганишлар давомида мактабларнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги маълум бўлган. Сўнг аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб раҳбариятига нисбатан маъмурий баённома тузилган.
Маълумот учун, вирусли гепатит — жигарнинг яллиғланиши билан боғлиқ бўлиб, у бир нечта турдаги вируслар томонидан юзага чиқади. Бу ҳолат жигарни зарарли таъсирлар орқали шикастлантиради ва унинг нормал фаолиятини бузади. Ўзбекистонда бу вирус кўпинча санитария шароитлари ёмон бўлган ҳудудларда учрайди.
Вирусли гепатит бешта асосий турга бўлинади. Булар: А, B (сариқ), C, D ва E. Шулардан Ўзбекистонда B ва C гепатитлари кенг тарқалган. Гепатит B, C вируси қон орқали тарқалади, яъни инфексияланган одамларнинг қонига ёки тана суюқликларига тўғридан-тўғри алоқада бўлиш орқали юқади. Мазкур вируслар сурункали бўлади ва жигар циррози ёки жигар саратонига олиб келади.
Ўзбекистон
04.12.2024, 10:01
Улашиш:
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
