updated: 22.03.2026, 16:25

Трамп "учувчи сарой"ни қабул қилди

Кеча, 21 май куни АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет расмий равишда Қатар томонидан АҚШ президенти Доналъд Трампга совға қилинган қиймати 400 миллион доллар бўлган Boeing 747 самолётини қабул қилди.

Жаҳон

22.05.2025, 15:04

Улашиш:

Tramp "uchuvchi saroy"ni qabul qildi

Foto: DW

Вазирлик матбуот котиби Шон Парнеллнинг сўзларига кўра, самолёт "тегишли хавфсизлик чораларини таъминлаш ва функционал талабларга жавоб бериши" учун қайта жиҳозланади ва шундан сўнг "Аir Force One" президент борти сифатида фойдаланилади.

 

CNN'га маълумот берган амалдаги ва собиқ амалдорлар бу модернизация жараёни икки йилгача давом этиши ва самолёт асл нархидан бир неча баравар қимматга тушишини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, телеканал манбаларидан бири самолёт топшириш келишуви ҳали якунланмаганини ва юридик жамоалар ўртасидаги музокаралар давом этаётганини айтган.

 

Трамп маъмурияти Қатар қироллик оиласидан ҳашаматли "Boeing 747-8" самолётини совға сифатида қабул қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида илк бор 12 май куни ОАВда хабарлар чиққан эди.

 

Режаларга кўра, АҚШ президентининг ҳозирги ваколат муддати тугагач, ушбу "учувчи сарой" мулки Трампнинг президент кутубхонаси жамғармасига ўтади.

 

2025 йил январь ойида Трамп Оқ уйга қайтгач, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Boeing билан боғланган, бироқ компания янги президент самолётини эски борт ўрнига икки йилгача етказиб бера олмаслигини билдирган. Трамп маъмурияти кутишни хоҳламай, Боэинғнинг бутун дунё бўйлаб мижозлари рўйхатини олган. Бу рўйхатда Қатар ҳам бўлган ва шу билан музокаралар бошланган.

"Дастлаб самолётни сотиб олиш режалаштирилган эди", - деб ёзади CNN. Бироқ Қатар қироллик оиласи уни совға қилишга тайёрлигини билдирган.

 

CNN Телеканал таъкидлашича, АҚШ Демократик партияси вакиллари билан бир қаторда, одатда Трампга содиқлик кўрсатадиган бир нечта нуфузли республикачилар ҳам Трампнинг Қатар совғасини қабул қилаётганидан норози бўлмоқда ва бу ҳаракатни ноэтик деб ҳисобламоқда.

 

АҚШ Конституцияси ҳукумат аъзоларига хорижий давлатлардан Конгресс розилигисиз совға қабул қилишни таъқиқлайди. Аввалроқ Конгресс президентлар ва бошқа давлат хизматчиларига қиймати 480 доллардан ошмайдиган совғаларни ўзида қолдиришга рухсат берган, ундан қиммат совғалар эса автоматик равишда давлат мулкига айлантирилади.

 

Демократ сенатор Чак Шумер ҳам самолётларни президент эҳтиёжлари учун қайта жиҳозлашда Пентагон маблағларидан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этди. 

 

Шумерга кўра, бундай самолётларни қандай бўлмасин модификация қилиш уларнинг тўлиқ хавфсизлигини кафолатлай олмайди.

мавзуга оид янгиликлар

AQSh :" Hayʼat tahrir ash-Shom" guruhini terrorchi tashkilotlar roʻyxatidan chiqardi

АҚШ :" Ҳайъат таҳрир аш-Шом" гуруҳини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.

Жаҳон

08.07.2025, 13:06

AQSh bayrogʻini yoqqanlar jazoga tortilishi mumkin

АҚШ байроғини ёққанлар жазога тортилиши мумкин

АҚШ президенти Доналъд Трамп Америка Қўшма Штатлари байроғини ёқиш жиноят деб тан олишни таклиф қилди. Шунингдек, мамлакат байроғини ёққан шахсларни бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўлланиш кераклигини айтмоқда. У бу ҳақда Шимолий Каролинадаги Fort-Bragg ҳарбий базасида чиқиш қилганида айтди.

Жаҳон

11.06.2025, 16:20

Gubernator Nyusom Tramp, Pentagon va Mudofaa Vaziri Hegsetni sudga berdi: AQSh demokratiya sinovida

Губернатор Нюсом Трамп, Пентагон ва Мудофаа Вазири Ҳегсетни судга берди: АҚШ демократия синовида

2025 йил июнь АҚШ ички сиёсатидаги энг кескин қарама-қаршиликлардан бири юз берди. Доналъд Трампнинг Лос-Анжелесдаги норозилик намойишларига федерал ҳарбий кучлар юбориш қарори Калифорния губернатори Гавин Нюсом томонидан "конституциявий чегараларнинг бузилиши" сифатида қабул қилинди. Трамп, Пентагон ва мудофаа вазири Пит Ҳегсетга нисбатан даъво аризаси Калифорния суди орқали расмийлаштирилди.

Жаҳон

11.06.2025, 14:22

Ilon Mask Trampning asosiy qonun loyihasini "jirkanch razolat" deb atadi

Илон Маск Трампнинг асосий қонун лойиҳасини "жирканч разолат" деб атади

Илон Маск Оқ уйда жамоат асосида олиб борган фаолиятидан кетганидан сўнг, АҚШ президенти Доналъд Трампнинг ички сиёсатдаги асосий ташаббусларидан бири бўлган "Битта Улкан Гўзал Қонун" — солиқлар ва маблағ ажратиш ҳақидаги қонунни оммавий равишда "жирканч разолат" деб атади. Бу ҳақда Маск ўзига тегишли Х тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Жаҳон

04.06.2025, 12:40

Tramp Putin va  Zelenskiyni qattiq tanqid qildi. U Putinni mutlaqo aqldan ozgan deb atadi

Трамп Путин ва  Зеленскийни қаттиқ танқид қилди. У Путинни мутлақо ақлдан озган деб атади

АҚШ президенти Доналъд Трамп Россия етакчиси Владимир Путиндан норози эканини айтди, бу баёнот Россиянинг учувчисиз учоқларининг Украина шаҳарларига оммавий ҳужумлари фонида янгради. 

Жаҳон

26.05.2025, 14:00

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45