Губернатор Нюсом Трамп, Пентагон ва Мудофаа Вазири Ҳегсетни судга берди: АҚШ демократия синовида
2025 йил июнь АҚШ ички сиёсатидаги энг кескин қарама-қаршиликлардан бири юз берди. Доналъд Трампнинг Лос-Анжелесдаги норозилик намойишларига федерал ҳарбий кучлар юбориш қарори Калифорния губернатори Гавин Нюсом томонидан "конституциявий чегараларнинг бузилиши" сифатида қабул қилинди. Трамп, Пентагон ва мудофаа вазири Пит Ҳегсетга нисбатан даъво аризаси Калифорния суди орқали расмийлаштирилди.
Жаҳон
11.06.2025, 14:22
Улашиш:

Foto: Fox News
Бу ҳаракатлар ортида эса нафақат шахсий амбициялар, балки демократик тизим ва давлат ҳокимиятларининг конституциявий ваколатлари юзасидан асосли хавотирлар ётади.
Норозиликларнинг илдизи: иммиграция ва тартибсизликлар
Доналд Трампнинг президентликка қайтиш кампаниясидаги асосий шиорлардан бири яна "чегарани ёпиш" ва “иммиграцияга нисбатан ноль тоқат” сиёсатини тиклаш эди. 2025 йил июнь ойида, Иммиграция ва божхона полицияси федерал агентларининг Калифорнияда ноқонуний муҳожирларни оммавий ушлаш амалиёти жамоатчилик норозилигини қўзғади. Лос-Анжелес, Сан-Франсиско, Окленд ва бошқа шаҳарларда минглаб одамлар кўчаларга чиқди.

Полиция намойишчиларга нисбатан кўзни ёшлантирувчи газ, резина ўқлар ва ҳибсга олишлар, ижтимоий тармоқларда оммавий норозилик тўлқинини бошлади. Баъзи жойларда вандализм ва талончилик ҳолатлари қайд этилди. Аммо, кўпчилик намойишлар тинч ўтди. Маҳаллий расмийлар, жумладан мер Карен Басс, федерал аралашувни кераксиз ва ҳаддан ташқари деб атади.
Трампнинг қарори: ҳарбий кучлар ва сиёсий сигнал
Доналд Трамп, ўзининг собиқ президентлик услубига содиқ ҳолда, муаммони сиёсий майдонга кўчирди. У намойиш содир бўлаётган Лос-Анжелесга 2 000 нафар миллий гвардия аскари ва 700 нафар денгиз пиёдасини юборишни буюрди. Оқ уй бу ҳаракатни "конституциявий тартибни сақлаш" сифатида баҳолади. Аммо экспертлар, бу ҳаракатнинг асосий мақсади Трампнинг кучли лидер образини яратиш ва сайловчилар кўзида "қатъий раҳбар" сифатида кўриниш эканини айтишди.

Posse Comitatus қонуни (1878) АҚШ армиясининг ички ишларга аралашувини чеклайди. Бу қонунга кўра, федерал армия ички фуқаролик норозиликларини бостириш учун фақатгина губернатор ёки Конгресс розилиги билан жалб қилиниши мумкин. Трамп эса бундай розиликни олмаганлиги айтилмоқда.
Нюсомнинг жавоби: қонун, принцип ва суд
Калифорния губернатори Гевин Нюсом бу ҳаракатни "конституциявий тўнтаришга уриниш" деб атади ва уни нафақат сиёсий, балки ҳуқуқий майдонга олиб чиқди. 2025 йил 9 июнь куни у федерал судга даъво аризаси киритди.
Унинг айтишича, Трамп томонидан юборилган ҳарбий кучлар Posse Comitatus қонунини бузган. Пентагон ва Мудофаа вазири Пит Ҳегсет губернатор розилигисиз аскарларни жойлаштириб, Калифорния суверенитетига тажовуз қилган.
Трамп бу ҳаракатларни сайлов кампанияси доирасида популистик мақсадлар учун бажарган.
Калифорния бош прокурори Роб Бонта ҳам бу даъвони қўллаб-қувватлаб, "биз федерал ҳукуматдан ҳимояланаётган штатмиз" дея баёнот берди.
Пентагон ва Ҳегсетга нисбатан айбловлар
Нюсом даъвосида Пете Ҳегсет, Трампга яқин бўлган собиқ тележурналист ва 2025 йилда тайинланган мудофаа вазири сифатида, ҳуқуқий мажбуриятларни бузганликда айбланмоқда. У ўз имзоси билан Лос-Анжелесга ҳарбийларни юбориш буйруғини тасдиқлаган. Пентагон эса бу ҳаракатни "фавқулодда ҳолатга жавоб" деб изоҳлади, бироқ АҚШ суд амалиёти ва конституцияси бу турдаги аралашувни жуда чекланган ҳоллардагина кўзда тутади.

Айни вақтда полициянинг намойишчиларга қилаётган жавобида нафақат фуқаролар балки журналистлар ҳам вазиятдан азият чекмоқда. Полицияга пресс карталарини кўрсатганига қарамай, мухбирларга кўчани тарк этиш буюрилди. Маҳаллий ҳоким ва полиция бошлиғи оммавий ахборот воситаларига комендантлик соати ҳудудида ишлашга рухсат берганини айтганимизда эса, бир офицер "Ким бўлишингиздан қатъи назар, сизни ҳибсга олишимиз мумкин", деб жавоб берди.
Жаҳон
11.06.2025, 14:22
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради
Сиёсат
07.10.2026, 15:25

АҚШ байроғини ёққанлар жазога тортилиши мумкин
Жаҳон
11.06.2025, 16:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Сиёсат
17.10.2026, 12:12

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
