Тунда гулдаста олиб келган нотаниш эркак Ризаева уйига кирмоқчи бўлди

Муниса Ризаеванинг синглиси — Карима Ризаеванинг уйига қўлида гулдаста кўтариб келган номаълум эркак гулларни шахсан топширишга қатъият билан уринган, аммо у эшикни очмаган. Хавфсизлик тугмаси босилгандан сўнг икки дақиқа ичида навбатчи милиция гуруҳи етиб келган ва номаълум эркакни ҳибсга олишган. 

Улашиш:

12 ноябрь куни кечқурун машҳур хонанда Муниса Ризаеванинг синглиси — Карима Ризаеванинг уйига қўлида гулдаста кўтариб келган номаълум эркак милиция томонидан ҳибсга олинди. Кариманинг айтишича, эркак гулларни шахсан топширишга қатъият билан уринган, аммо у эшикни очмаган ва воқеани кузатув камераси орқали қайд этган.

Ризаеванинг таъкидлашича, уйда хавфсизлик тугмаси мавжуд бўлиб, у босилгандан сўнг икки дақиқа ичида навбатчи милиция гуруҳи етиб келган. Тезкор гуруҳ номаълум шахсни ҳибсга олган ва кейинчалик унинг аввал гиёҳванд моддалар, босқинчилик ва ўғрилик каби жиноятлар учун жавобгарликка тортилгани аниқланган.

Карима Ризаева содир бўлган ҳолат юзасидан шундай деди:

“Бу эътибор белгиси эмас, балки шахсий хавфсизликка таҳдид. Одамнинг уйига огоҳлантирмасдан, айниқса, тун вақтда келиш мумкин эмас.”

сўнгги янгиликлар

Виртуал ҳашамат ортидаги ҳақиқат: Ўзбек оилалари кредитга ботмоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистон оилаларида истеъмол маданияти сезиларли даражада ўзгарди. Одамлар эндиликда фақат зарурат учун эмас, балки атрофдагиларга “мос кўриниш” учун ҳам харид қилишга интилмоқда. Бу жараёнга реклама, ижтимоий тармоқлардаги “идеал ҳаёт” тасвирлари ва банкларнинг турли кредит таклифлари кучли таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон

15.11.2025, 10:17

Қанд касаллигига чалинмаслик учун пиёда юринг (14 ноябрь – Бутунжаҳон диабетга қарши кураш куни)

Пиёда юриш — энг оддий, арзон ва барчага мос жисмоний фаоллик тури. Лекин унинг энг муҳим томони шундаки, у 2-тур қанд касаллиги хавфини кескин камайтиради. Кунига 30 дақиқа пиёда юришнинг ўзи қон шакарини барқарорлаштириб, организмни нафақат диабет, балки бошқа кўплаб бошқа касалликлардан ҳам муҳофаза қилади.

Ўзбекистон

14.11.2025, 15:53

Болалар ўлими: Марказий Осиёда қайси давлат етакчилик қилмоқда?

Туркманистон бир ёшгача бўлган гўдаклар ўлими бўйича Марказий Осиёда энг юқори кўрсаткичга эга давлат сифатида қайд этилди. 2024 йил якунларига кўра, дунё бўйича ҳар 1000 тирик туғилган чақалоқдан ўртача 28,3 нафари бир ёшига етмай вафот этган.

Жаҳон

14.11.2025, 15:34

Россияда Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари бекор қилиниши мумкин

Россияда хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаларига оид янги чекловлар жорий этилиши кутилмоқда.  Россия фақат рус тили расмий мақомга эга бўлган давлатларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олади. Яъни рус тили ушбу мамлакатда асосий, иккинчи ёки учинчи давлат тили сифатида эътироф этилган бўлиши шарт. 

Ўзбекистон

14.11.2025, 14:35

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

15–16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади.

Ўзбекистон

14.11.2025, 11:10

Сирдарё тумани солиқ раҳбарининг ҳақоратли мурожаати тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Сирдарё туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари экани айтилaётган мансабдор ходимларига қўпол тарзда бақириб, уларни ҳақорат қилаётган видео тарқалди. Унда раҳбар ўз ходимларига нисбатан кескин, одобсиз ва ҳақоратли сўзларни қўллагани акс этган.

Ўзбекистон

14.11.2025, 09:39

Мексика президенти зўравонликдан ҳимоясиз қолди

2025 йил 4 ноябрь куни Мексика пойтахти Мехико марказида бўлиб ўтган оммавий тадбир бутун дунёни ларзага солди. Мамлакат президенти — Клаудия Шейнбаум одамлар орасида бўлган пайтда номаълум эркак унга яқинлашиб, розилигисиз тегиш ва ўпишга уринди. Бу ҳолат очиқ жойда, гувоҳлар ва камералар олдида содир бўлди

Жаҳон

13.11.2025, 19:27

Юк машиналарнинг Тошкентга кириши вақтинча тақиқланади

Тошкент шаҳрида 14–17 ноябрь кунлари халқаро тадбирлар ўтказилиши муносабати билан транспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Маълумотларга кўра, мазкур кунларда юк ташувчи транспорт воситалари пойтахтга киритилмайди, шаҳар марказида эса уларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Ўзбекистон

13.11.2025, 16:09

Гулнора Каримова билан боғлиқ Zeromax иши бўйича суд қарор чиқарди

Швейцария тарихидаги иккинчи энг йирик банкротлик иши — Zeromax компанияси билан боғлиқ суд жараёнида кредиторлар муҳим ютуққа эришди.

Сиёсат

13.11.2025, 14:37

АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик шатдаун якунланди

АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган — 43 кунлик ҳукумат фаолиятининг тўхташи (шатдаун) якунланди. Президент Дональд Трамп бюджетни имзолади, ҳужжат аввал Сенат, сўнгра Палата вакиллари томонидан маъқулланди. Шатдаун мамлакатга $1,5 трлн атрофида иқтисодий зарар келтирган.

Жаҳон

13.11.2025, 11:59

Кўкдаладаги газ “заправка”нинг портлашига раҳбар сабаб бўлган

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида содир бўлган газ “заправка”даги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлиб, бир нечта фуқаролар тан жароҳати олган эди. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ маълумотига кўра, корхона раҳбарининг ўзбошимчалиги сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар оилаларига 100 миллион сўмдан, жароҳатланганларга эса 50 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилган.

Ўзбекистон

13.11.2025, 10:54