Япония раҳбари лавозимини илк бор аёл киши — Санаэ Такаити эгаллади
64 ёшли Санаэ Такаити Япония Либерал-демократик партиясига раҳбар этиб сайланди ва мамлакат тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.
Сиёсат
21.10.2025, 10:37
Улашиш:

Фото: X
Санаэ Такаити партия раҳбарлиги учун бўлиб ўтган овоз беришнинг якуний босқичида 44 ёшли қишлоқ хўжалиги вазири Синдзиро Коидзумини ортда қолдирди. Энди у мамлакатнинг энг олий давлат лавозимини эгаллаши кутилмоқда.
Қадимий Нара шаҳрида туғилган Такаити сиёсий сулоладан эмас. Онаси полицияда хизмат қилган, отаси эса автомобиль компаниясида ишлаган. У бизнес бошқаруви бўйича маълумотга эга бўлиб, ёшлигида хеви-металга қизиққан ва талабалик пайтида барабан чалган.
Сиёсий фаолиятини Такаити АҚШдаги тажрибасидан сўнг бошлаган — у ерда конгресмен аёл Патриция Шредер идорасида ишлаган. Ватанга қайтгач, янгиликлар етказувчиси сифатида фаолият юритган. 1992 йилда илк бор парламент сайловида қатнашиб, мағлуб бўлган. Бир йилдан сўнг, 1993 йилда отасининг молиявий кўмаги билан иккинчи марта сайловда иштирок этиб, ғалаба қозонган. Шу вақтдан бери у тўққиз марта қайта сайланган.
Такаити ўзининг консерватив қарашлари билан танилган. У бир жинсли никоҳларни қонунийлаштиришга қарши ва турмуш ўртоқлар учун алоҳида фамилия жорий этиш ғоясини қўллаб-қувватламайди. Шунингдек, Такаити аёлларга император тахтини мерос қилиб олиш ҳуқуқи бериш имкониятини ҳам рад этади.
Сиёсат
21.10.2025, 10:37
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
