Туркияда Истанбул мери ҳибсга олиниши ортидан оммавий намойишлар бошланди
Истанбул шаҳри мери, Туркиянинг амалдаги Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга мухолифатчи бўлган Республика халқ партияси вакили Акром Имомўғли ҳибсга олинганидан кейин кўплаб туркияликлар оммавий равишда намойишга чиқди. Бу ҳақда "BBC news" нашри маълум қилди.
Жаҳон
20.03.2025, 11:12
Улашиш:

Turkiyada Istanbul meri hibsga olinishi ortidan ommaviy namoyishlar boshlandi
Қайд этилишича, намойишчилар Истанбул шаҳар ҳокимлиги, Имомўғли сақланилаётган полиция бўлими, Истанбул университети ва бошқа жойларда йиғилиб, турли шиорлар билан митинглар уюштирмоқда. Мамлакат полицияси эса шаҳар ҳокимлигини ўраб олган, йўлларнинг бир қисми ҳамда Таксимнинг марказий майдонини тўсиб қўйган.
"Бу тўнтаришга уриниш бўлди. Акром Имомўғлининг президентликка номзод бўлиш эркинлиги тортиб олинмаяпти, бу миллатдан уни сайлаш эркинлиги тортиб олинмоқда", дейди Республика халқ партияси раҳбари Озгур Озел шаҳар ҳокимлиги биносида йиғилганлар олдида қилган нутқида.
Воқеа жойидан олинган кадрларга кўра, полиция Истанбул университети ҳудудида талабаларни тарқатиб юбориш учун махсус воситалардан фойдаланмоқда. Улар Акром Имомўғлининг олий маълумот тўғрисидаги дипломи бўлмагани учун, президентлик сайловида иштирок эта олмаслиги қарорига нисбатан норозилик билдириб чиққан. Қарор сиёсатчи ҳибсга олинишидан бироз олдин қабул қилинган.

Якшанба куни бўлиб ўтадиган Республика халқ партияси қурултойида Акром Имомўғли 2028 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида мухолифат номзоди сифатида эълон қилиниши кутилган эди. Туркияда муддатидан олдинги сайловлар 2027 йил ноябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин.
Айтилишича, Имомўғли коррупция ва террористик ташкилотлар билан алоқадорликда тергов қилинмоқда. Тергов доирасида 100 га яқин одам, жумладан сиёсатчилар, журналистлар ва ишбилармонлар ҳибсга олинган.
Имомўғли ҳибсга олингандан сўнг, унинг ижтимоий тармоқларида "халқ иродасини қўрқитиш ёки ноқонуний ҳаракатлар орқали бостириб бўлмайди”, деган баёнот пайдо бўлди.
"Мен нафақат Истанбулнинг 16 миллион аҳолисига, балки Туркиянинг 86 миллион фуқаросига, шунингдек, бутун дунёда демократия ва адолатни қўллаб-қувватлаётган барча инсонларга ишонч билдирган ҳолда қатъий турибман", дея таъкидланган баёнотда.
Жаҳон
20.03.2025, 11:12
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
