Ургутда ўқувчи қизлар жанжали ортидан 12 ота-она жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ мактаб ўқувчи қизлари бир-бирининг сочидан юлиб, жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат Ургут туманида кузатилгани маълум бўлди.

Улашиш:

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, воқеа юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўрганилган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 октябрь куни 41-умумтаълим мактабининг 9-"А" синф ўқувчиси Ф.Ф. билан 9-"Б" синф ўқувчиси Р.Г. телефон орқали гап талашган. Орадан бир кун ўтиб, 14 октябрь куни соат 14:20 атрофида улар Қоратепа маҳалласининг Сарбозор кўчасида учрашиб, ўзаро жанжаллашган.

Воқеа жойида бошқа синфдошлари ҳам бўлган. Шундан сўнг мактабда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Бошқарма маълумотига кўра, туман ИИБ ходимлари томонидан жараёнда иштирок этган жами 12 нафар ўқувчининг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

сўнгги янгиликлар

Тошкентда янги тиббиёт кластерига 150 миллион доллар сарфланади

Тошкент шаҳрида Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда замонавий “тиббиёт кластери” ташкил этилади.

Ўзбекистон

21.10.2025, 17:41

Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кучайтиради

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-лейтенант Шуҳрат Халмуҳамедов ва Озарбойжон мудофаа вазири, генерал-полковник Закир Ҳасанов ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон

21.10.2025, 16:40

«Қассом бригадаси» Ғазода яна бир исроиллик асирнинг жасадини Қизил Хочга топширди

Ғазода ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти — Иззаддин ал-Қассом бригадаси 19 октябрь куни оташкесим ва асирлар алмашинуви доирасида Халқаро Қизил Хоч қўмитасига яна бир исроиллик асирнинг жасадини топширди. Ҳужжатга кўра, жасад вайрона остида топилган.

Жаҳон

21.10.2025, 14:41

Янги Тошкент халқаро аэропортига метро йўли қурилади

Шавкат Мирзиёев 15 октябр куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Менимча» кўрсатувида Янги Тошкент халқаро аэропортига метро йўли қурилиши режалаштирилганини маълум қилган.

Ўзбекистон

21.10.2025, 13:39

“IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT-паркга ташриф буюриб, лойиҳанинг иккинчи босқичига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Ушбу ҳудудда жами 6 та бино – Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари марказлари, 2 та 20 қаватли офис биноси, шунингдек сервис ва савдо марказлари қурилади.

Ўзбекистон

21.10.2025, 13:12

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. 

Ўзбекистон

21.10.2025, 12:42

Хитойга газ етказиб берувчи давлатлар орасида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Хитой божхона бошқармаси 2025 йилнинг январ-сентябр ойлари мамлакат импорт қилинган газ миқдори ҳақида маълумот берди. 

Иқтисодиёт

21.10.2025, 11:40

Япония раҳбари лавозимини илк бор аёл киши — Санаэ Такаити эгаллади

64 ёшли Санаэ Такаити Япония Либерал-демократик партиясига раҳбар этиб сайланди ва мамлакат тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.

Сиёсат

21.10.2025, 10:37

Ҳокимнинг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев давлат тилини ривожлантиришга оид қарорни имзолади.

Ўзбекистон

21.10.2025, 10:35

Қашқадарёда банк ходими мижозларга билдирмай улар номидан кредит олгани аниқланди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида хизмат ваколатидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. «Milliy» телеканали дастурида хабар берилганидек, маҳаллий банк мутахассиси мижозларнинг имзоларини сохталаштириб, улар номидан ноқонуний кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

21.10.2025, 09:31

Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ердаги экспозициялар орқали халқимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини кенг намойиш этишга қаратилган ишлар билан танишди.

Ўзбекистон

20.10.2025, 21:29