Ҳокимнинг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев давлат тилини ривожлантиришга оид қарорни имзолади.
Ўзбекистон
21.10.2025, 10:35
Улашиш:

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ҳокимликларда раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
Қарорнинг асосий йўналишлари қуйидагича:
Асосий мақсадлар
Давлат тилидан барча соҳаларда самарали фойдаланиш;
Ўзбек тилини ўқитиш тизимини такомиллаштириш;
Тилнинг софлигини сақлаш ва луғат бойлигини ошириш;
Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект орқали қўллаб-қувватлаш;
Хориждаги нуфузини ошириш ва ватандошлар учун шароит яратиш.
Амалиётга татбиқ этиш чоралари
2025–2026 йилларга мўлжалланган амалий дастур тасдиқланади;
Давлат идораларида маънавият ва тил масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади;
Мактабгача ва мактаб таълимида янги дарсликлар, луғатлар ва мультимедиа материаллар яратилади;
“Ўзбекистон миллий қомуси” ва “Она тили. Қомус” китоблари чоп этилади.
Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект
Ўзбек тилини сунъий интеллект асосида қўллаб-қувватловчи платформа ишлаб чиқилади;
Янги атамалар ва луғатларни қамраб олган электрон реестр ва платформа ташкил этилади.
Илмий-амалий ва маданий тадбирлар
Ҳар йили октябрда халқаро конференциялар, олимпиадалар ва танловлар ўтказилади;
“Жонажон ўзбек тилим”, “Ўзбек тили – қалбим таржимони” каби лойиҳалар амалга оширилади;
Алишер Навоий номидаги халқаро олимпиада ғолиблари университетларга давлат гранти асосида қабул қилинади.
Ватандошлар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик
Миллий маданий марказлар ва хориждаги ўзбек диаспоралари учун тил курслари кенгайтирилади;
“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида сунъий интеллект ёрдамида тил ўргатиш модули ишга туширилади.
Назорат ва ижро
Адлия вазирлиги қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни тайёрлайди;
Ижрони ташкил этиш ва назорат қилиш Бош вазир А.Н. Ариповга юкланади.
Ўзбекистон
21.10.2025, 10:35
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари бўйича ЕХҲТ конференцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон
06.10.2025, 17:00

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00
сўнгги янгиликлар

Ургутда ўқувчи қизлар жанжали ортидан 12 ота-она жаримага тортилди
Ўзбекистон
21.10.2025, 15:42

«Қассом бригадаси» Ғазода яна бир исроиллик асирнинг жасадини Қизил Хочга топширди
Жаҳон
21.10.2025, 14:41

Янги Тошкент халқаро аэропортига метро йўли қурилади
Ўзбекистон
21.10.2025, 13:39

“IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди
Ўзбекистон
21.10.2025, 13:12

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади
Ўзбекистон
21.10.2025, 12:42

Хитойга газ етказиб берувчи давлатлар орасида Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Иқтисодиёт
21.10.2025, 11:40

Япония раҳбари лавозимини илк бор аёл киши — Санаэ Такаити эгаллади
Сиёсат
21.10.2025, 10:37

Қашқадарёда банк ходими мижозларга билдирмай улар номидан кредит олгани аниқланди
Ўзбекистон
21.10.2025, 09:31

Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди
Ўзбекистон
20.10.2025, 21:29

320 та вокзал, станция ва разъезд номи давлат тили меъёрларига мувофиқлаштирилади
Ўзбекистон
20.10.2025, 17:02

Қорақалпоқ миллий таоми – «Балиқ қарма» патентланди
Маданий
20.10.2025, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари бўйича ЕХҲТ конференцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон
06.10.2025, 17:00

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00