Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган опа-сингилларнинг онаси жаримага тортилди
Жорий йилнинг 20 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани "Тараққиёт" маҳалласида жойлашган 2-умумий ўрта таълим мактабида ўқийдиган опа-сингил ўқувчилар мазкур мактабда ишлайдиган ҳамшира ҳамда ўқитувчини калтаклагани тасвирланган видео тарқалганди. Ҳолат судда ўрганилиб, ўқувчи қизларнинг онасига жарима белгиланди. Бу ҳақда "Bu kun" дастурида маълум қилинди.
Ўзбекистон
23.10.2024, 12:19
Улашиш:

Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган опа-сингилларнинг онаси жаримага тортилди
Қайд этилишича, аслида 7 октябрь куни содир бўлган воқеа 20 октябрь куни тармоқларда тарқалган. 2-умумий ўрта таълим мактабида ўқийдиган опа-сингил ўқувчилар мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси ва шу мактабда ҳамшира бўлиб ишлайдиган ходимга қўл кўтарган. Дастлаб ўқувчилар ҳамшира билан жанжаллашган.
"Мактабда ўқувчиларни дарсга киришини назорат қиладиган навбатчи ташкил қилганмиз. Жанжалга сабаб назоратчининг ўқувчи қизларга дарсга вақтида киринглар, деган гапи асносида юзага келган. Бу чақириқни эшитган ўқувчи қизлар навбатчига сизнинг ишингиз бўлмасин, деб у билан тортишган. Сўнг ҳамширани калтаклашган", дейди мактаб директори.
Ҳолат жиддий тус олиб маҳалла инспекторига етказилганда, инспектор келиб ўқувчи қизлар вояга етмаганлиги боис уларнинг онасини ҳам мактабга чақирган. Аёл мактабга келганида яна жанжал бошланган. Ҳолат ҳал бўлмагани боис иш сайёр суд тартибида мактабнинг ўзида кўриб чиқилган. Судда маҳалла профилактика инспектори юқорида таъкидланганидек, жанжални муроса билан бартараф этолмаганини билдирган.
"Мен мактабга келган вақтимда ҳамма ташқарида турган эди. Ичкарига киринглар, бу ерда муҳокама қилмаймиз, бизни кўраётган ўқувчиларнинг тарбиясига ёмон таъсир қилади, дедим. Бироқ улар гапимни инобатга олмасдан бақир-чақир қилди. Шундай бўлса ҳам улар билан музокара қилишга ҳаракат қилиб хонага олиб кирдим. Воқеани бир бошдан тушунтиринглар, дедим. Яна бақир-чақир бошланди. Уларни муросага келтира олмаганим учун гаплашишни тўхтатдик", дейди маҳалла инспектори.
Аммо ўқитувчи ва ҳамширага қўл кўтарган опа-сингил ўқувчиларнинг онаси инспектор томонидан ўқитувчиларга қарата беш-олтитангиз бир бўлиб ёзиб беринглар, уларни ахлоқ тузатиш колониясига жўнатаман, деган гапларни айтгани боис воқеа жойидагилар билан тортишишда давом этганини билдирган.
"Менинг қизимни сен урдингми, деяётганимда инспектор ичкарига кирайлик, деди. Сўнг ичкарига кирдик. Ичкарида устозлар ҳар хил гапиришди. Кейин мен уларга яна қайси биринг қизларимни урдинг, деб савол бердим. Устозлар эса у мени, бу мени урди, деди. Қизларингизни бошингизга чиқариб олгансиз, дейишди. Шунда инспектор домлаларнинг гапига қўшилиб, беш-олтита ўқитувчи ёзиб беринглар, буларни ахлоқ тузатиш колониясига жўнатамиз, деди. Сўнг мен инспекторга сен билган ишингни қил, мен ўзим билган ишни қиламан, деб қизларимни олиб чиқиб кетдим", дейди аёл.
Шунингдек, суд жараёнида ўқувчи қизлардан калтак еган ўқитувчи ҳам ўз фикрини билдириб, жанжални тўхтатишга чиққанини, шу вақтда қизлар унга ҳам ташланганини айтди.
"Мактабда ишлайдиган ҳамкасбларимиздан бири келиб, опа-сингил ўқувчилар яна уриш бошлади, деди. Кейин бу хабарни эшитган ҳамма ўқитувчи жанжал бўлаётган мактабимизнинг иккинчи қаватига чиқди. Мен воқеа жойидан ўзимни видеога олаётгандек кўрсатиш учун телефонимни чиқардим. Аммо видеога олганим йўқ эди. Шунда қизлардан бири сен тасвирга оляпсанми, деди. Шунда уларга тасвирга олмаётганимни исботлаш учун телефонимни кўрсатгандим, улар қўлимдаги телефонимни бирдан тортиб олди. Шу вақтда аниқ эсолмайман телефонимни қизларнинг қўлидан ҳам кимдир олиб қўйди. Кейин қизлар менга ташланиб, мени ҳам уриб кетди", дейди мактаб ўқитувчиси.
Юқоридаги ҳолат суд жараёнида кўрилганидан сўнг вояга етмаган икки опа-сингил ўқувчиларнинг оилавий шароити ўрганилган. Аниқланган маълумотларга таяниб, яъни уларнинг оиласида ҳеч ким ишламаслиги инобатга олиниб, ўқувчиларнинг онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси билан ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравар миқдорида (752 минг сўм) жарима жазоси белгиланди.
Ўзбекистон
23.10.2024, 12:19
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
