Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

"Google Pay" Ўзбекистонликлар учун қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

Ўзбекистонда Google компаниясининг Google Pay рақамли тўлов хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда 19 октябрь куни Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги «C5+1» формати доирасида ўтказилаётган тадбирда Google Cloud вакили Марцин Красуски маълум қилди.

Янги хизмат смартфон ва бошқа мос қурилмалар орқали банк картасидан фойдаланиб, харидлар учун контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эълон «Рақамли технологиялар» мавзусидаги панель сессиясида янграган. Унда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ давлат идоралари вакиллари, шунингдек, йирик компаниялар иштирок этмоқда.

Google Pay қандай ишлайди?

Google Pay - банк карталарини рақамли ҳамёнга боғлаш орқали харидлар ва хизматлар учун тўлов қилиш имконини берувчи тизим. У мос Android смартфонлари ва бошқа қўллаб-қувватланадиган қурилмалар орқали контактсиз тўловларни амалга оширишга хизмат қилади.

Дўконларда NFC технологиясини қўллаб-қувватлайдиган терминаллар орқали тўлов қилиш мумкин. Бунинг учун фойдаланувчи ўз банк картасини хизматга боғлаши лозим.

Хизматнинг Ўзбекистонда ишга туширилиши рақамли тўловлар бозорини ривожлантириш ва халқаро молиявий технологияларни маҳаллий инфратузилмага интеграция қилишдаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Қонунчиликдаги ўзгаришлар хизматга йўл очди

Google Pay ва Apple Pay каби халқаро тўлов хизматларининг Ўзбекистонда ишга туширилишига тўсқинлик қилган омиллардан бири шахсий маълумотларни сақлаш ва қайта ишлашга оид талаблар эди.

2026 йил 26 март куни президент Шавкат Мирзиёев «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Унга кўра, барча шахсий маълумотларни фақат Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда сақлаш талаби бекор қилинди.

Бироқ биометрик ва генетик маълумотлар, шунингдек, телекоммуникация операторлари абонентларига тегишли маълумотлар учун мамлакат ҳудудида сақлаш талаби сақланиб қолди. Бошқа шахсий маълумотларни эса белгиланган шартларга риоя қилинган ҳолда хорижда қайта ишлаш мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда халқаро тўлов хизматларини жорий этиш масаласи бир неча бор муҳокама қилинган эди. 2026 йил ёзида Марказий банк, тижорат банклари, Humo ва Uzcard иштирокида Google Pay ҳамда Apple Pay хизматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар олиб борилаётгани ҳақида Тўлов тизимларини ривожлантириш департаменти раҳбари Жамшид Усмоновнинг Spot.uz нашрига берган интервюсида маълум қилинганди.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Самарқандга кириш беш кун давомида чекланади

18–22 октябрь кунлари Самарқандга кириш йўлларида ҳамда шаҳарнинг айрим марказий кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бунга C5+1 учрашуви ва болалар фаровонлигига бағишланган халқаро саммит сабаб бўлади.

Ўзбекистон

19.10.2026, 09:41

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

Нақд пулдан картага: дунёда рақамли тўловлар қандай ривожланмоқда?

Бугунги кунда Европа, Шимолий Америка ва Скандинавия давлатларида тўлов тизимлари тобора рақамлашмоқда. Айниқса, ёқилғи қуйиш шохобчалари бу ўзгаришларнинг илк манзилларидан бирига айланган.

Иқтисодиёт

06.06.2026, 10:20

Shavkat Mirziyoyev va Donald Tramp

Доналд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи: стратегик манфаатлар ва дипломатик сигналлар ортидаги ҳақиқат

Доналд Трампнинг Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга ташриф буюриши эҳтимоли ҳануз долзарб бўлиб қолмоқда. Расмий равишда эълон қилинмаган бўлса-да, мавжуд дипломатик вазият ва структуравий омиллар бундай ташрифнинг юзага келишига замин яратмоқда.

Сиёсат

29.04.2025, 17:39

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →