Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50
Улашиш:

Ўзбекистонда 27 октябрдан маҳаллий банклар чиқарган айрим Visa ва Mastercard карталарини Apple Pay ва Google Pay хизматларига улаш имконияти пайдо бўлди. Эндиликда фойдаланувчилар харидлар учун iPhone ёки Android смартфони, шунингдек, мос ақлли соатлар орқали контактсиз тўловларни амалга ошириши мумкин.
Apple Wallet’да эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳозирча саккизта банк ва финтех хизмати карталари қўллаб-қувватланмоқда. Улар орасида Uzum, Orient Finans Bank, Миллий банк, Kapitalbank, Hamkorbank, Ipak Yo‘li Bank, TBC Bank ва Octobank бор. Бироқ барча банкларда карталарнинг ҳар бир тури ҳам ишламаслиги мумкин.
Google Wallet эса AVO Bank, Octobank, Uzum Bank, TBC Bank, Aloqabank, Kapitalbank, Ipak Yo‘li Bank, Миллий банк ва Orient Finans Bank карталарини қўллаб-қувватлайди.
Ҳозирча иккала хизматда ҳам асосан Visa ва Mastercard карталаридан фойдаланиш мумкин. Миллий тўлов тизимлари — HUMO ва Uzcard карталари рўйхатга киритилмаган.
Google Wallet орқали контактсиз тўлов қилиш учун Android қурилмасида NFC функцияси бўлиши керак. Ҳар икки хизмат орқали тўлов қилишдан олдин картани тегишли электрон ҳамёнга қўшиш лозим.
Google вакили Марчин Красуски 19 октябрь куни Самарқандда Google Pay Ўзбекистонда ишга туширилганини эълон қилган эди. 22 октябрда Туризм қўмитаси Apple Pay ҳам яқин кунларда ишга тушишини билдирган.
Apple’нинг расмий қўллаб-қувватланадиган мамлакатлар рўйхатида эса Ўзбекистон ҳозирча кўрсатилмаган.
Халқаро тўлов хизматларини ишга туширишга тайёргарлик шахсга доир маълумотларни хорижда сақлаш ва қайта ишлашга оид қонунчилик ўзгарганидан сўнг фаоллашди. Президент Шавкат Мирзиёев март ойида тегишли қонунни имзолаган эди.
Хабарларга кўра, HUMO ва Uzcard карталарини ҳам улаш имкониятини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди
Ўзбекистон
19.10.2026, 13:15

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон
23.09.2026, 12:23
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
