updated: 22.03.2026, 18:42

Кексаларни фирибгарлардан ҳимоя қилиш зарур

Фирибгарликнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири банк ходими номидан қўнғироқ қилишдир.

Улашиш:

Кексаларни фирибгарлардан ҳимоя қилиш зарур

Кекса ёшдаги фуқароларни алдашга қаратилган фирибгарликлар ҳозирги кунда жуда кенг тарқалган ҳодисага айланиб, жабрланувчиларга жиддий молиявий зарар етказмоқда. Товламачилар асосан кекса ёшдаги одамларни нишонга олишади. Чунки улар кўпинча электрон амалиётни яхши билмайдилар ва ишончли табиатга эга.

Хўш, бу ҳолатда уларни қандай ҳимоялаш керак? Бу борада ТДЮУ киберҳуқуқ кафедраси катта ўқитувчиси Мадинабону Ёқубова қуйидагича тушунтириш берди.

– Фирибгарликнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири банк ходими номидан қўнғироқ қилишдир. Жумладан, асосан фирибгарлар банк ишчиси деб ўзларини таништириб, "хавфсизлик хизмати" ёки "техник хизмат" вакили эканликларини айтадилар. Улар "картангизда шубҳали ҳаракатлар аниқланди" ёки "картангизни блоклаш керак" каби баҳоналарни келтириб, карта реквизитларини сўрайдилар. 

"Фарзандингиз ёки набирангизда муаммо бўлди" деган қўнғироқлар орқали дарҳол пул ўтказишни талаб қиладилар. Интернет орқали алдаш усулида ёлғон веб-сайтлар яратиб, банк саҳифасининг нусхасини тузадилар ва у ерда карта маълумотларини киритишни талаб қиладилар. Банкомат яқинида турган товламачилар "техник ишчи" сифатида ўзларини таништириб, картани "текшириш" учун олиб, махфий рақамни сўрайдилар.

Жабрланувчиларнинг асосий хатолари шундан иборатки, улар телефон орқали карта маълумотларини беришади, нотаниш веб-сайтларда шахсий маълумотларни киритади, банкомат яқинида нотаниш одамларга ишонадилар ва махфий PIN-кодни бошқаларга айтишади. Кўп ҳолатларда жабрланувчилар ваҳима ҳолатида тушунмай туриб қарорлар қабул қиладилар. Шунингдек, кекса ёшдаги одамлар алдовчиларнинг таъсири остида қолишга мойил бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига кўра, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиддий жазога тортилади. 

Товламачилар содир этган ҳаракатлар жиноят сифатида квалификацияланади ва уларга нисбатан Жиноят кодексига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади. Агар товламачилик ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, жазо янада оғирлаштирилади. Жиноят кодексининг 168-моддаси турли қисмларида етказилган зарар миқдорига қараб турлича жазолар белгиланган.

Кекса ёшдаги кишиларни ҳимоялаш учун энг муҳим қоидалар қуйидагилардан иборат. Ҳеч қачон телефон орқали карта реквизитларини, PIN-кодни ёки SMS-кодни ҳеч кимга айтманг, ҳатто банк ходими деб ўзини таништирган шахсга ҳам. Банклар ҳеч қачон телефон орқали махфий маълумотларни сўрамайди. Агар банк номидан қўнғироқ келса, суҳбатни тугатинг ва банкка расмий рақам орқали қайта қўнғироқ қилинг. Нотаниш веб-сайтларда карта маълумотларини киритманг ва фақат расмий банк саҳифаларидан фойдаланинг. Банкомат ишлатаётганда атрофингизга диққат қилинг ва нотаниш одамлардан "ёрдам"ни рад этинг. Агар қариндошларингизда муаммо бўлди деган қўнғироқ келса, аввал шу қариндошларга бевосита қўнғироқ қилиб, ҳолатни аниқланг.

Агар оилада кекса ёшдаги одамлар бўлса, уларга ушбу мавзуда мунтазам равишда тушунтириш бериш зарур. Уларга товламачиларнинг асосий усулларини тушунтириб, ҳеч қандай шошилинч қарорлар қабул қилмасликни ўргатиш мақсадга мувофиқ. Шубҳали вазиятда дарҳол яқин қариндошлари ёки банкка мурожаат қилишлари керак. Кекса ёшдаги одамларга интернетдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини ўргатиш ва улар билан мунтазам мулоқот қилиш талаб этилади.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда онлайн иш ниқоби остидаги молиявий пирамида аниқланди

Бу сафар Pioneer Global Media номи остида фаолият юритган платформа атиги 6 ой ичида осон пул топиш илинжидаги фуқароларнинг маблағларини ўзлаштирган.

Ўзбекистон

24.01.2026, 11:44

Онлайн кредит фирибгарлигига учраган фуқаролардан қарз ундириш тўхтатилади

Агар фуқаро номига фирибгарлик йўли билан онлайн кредит расмийлаштирилган бўлса ва у суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб эътироф этилса, кредит ташкилоти мазкур кредит ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатади.

Иқтисодиёт

21.01.2026, 12:06

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди

Telegram ва Instagram’да Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилди.

Ўзбекистон

07.01.2026, 14:05

Янги йил арафасида фирибгарлар фаоллашди: битта ҳавола орқали банк картангиздан айрилишингиз мумкин

Янги йил байрамлари арафасида Telegram ва ижтимоий тармоқлар орқали “янги йил совғалари” ниқоби остидаги зарарли ҳаволалар фаол тарқалмоқда.

Ўзбекистон

29.12.2025, 10:29

Юрист огоҳлантиради: кўпчилик уй харидида айнан шартномада “тузоқ”лар борлигини пайқамайди

Янги қурилаётган уйдан квартира харид қилишни режа қилаётган фуқароларга юристлар жиддий огоҳлантирув билан мурожаат қилмоқда. Сабаби — айрим қурилиш компаниялари тузадиган шартномаларда барча ҳуқуқ ва ҳимоялар компания фойдасига ёзилади, харидор эса деярли ҳимоясиз қолади.

Ўзбекистон

12.12.2025, 11:39

Жаҳонгир Отажоновни алдаган дўсти 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

ЖИБ Яккасарой тумани суди қашқадaрёлик фуқаро Х.Ҳ.ни хонанда Жаҳонгир Отажоновга нисбатан кўп йиллик фирибгарлик ҳаракатлари учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистон

18.11.2025, 15:38

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37