Ўзбекистонда айрим талабаларнинг ётоқхона ёки бир йиллик ижара харажатлари ваучер орқали қопланади

Тегишли нормалар Президентнинг 11-сентабрда имзоланган ПФ-193-сон фармонида белгиланган.

Улашиш:

Ўзбекистонда айрим талабаларнинг ётоқхона ёки бир йиллик ижара харажатлари ваучер орқали қопланади

Ўзбекистонда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларига бир қатор таълим ва ижтимоий хизматлар учун ваучер ажратилади. У орқали боғча пули, ўқув маркази тўлови, йўл кира, шунингдек, олийгоҳда таҳсил олаётган фарзандларнинг ётоқхона ва ижара уй харажатлари қопланади.

Бу тартиб 2027-йил 1-январдан бошлаб жорий этилади. Тегишли нормалар Президентнинг 11-сентабрда имзоланган ПФ-193-сон фармонида белгиланган.

Ваучерлар маҳалла еттилиги томонидан тасдиқланадиган индивидуал режа асосида ёки боланинг қонуний вакили мурожаатига кўра шакллантирилади.

Боғча пули ва қўшимча таълим харажатлари

Ваучер асосида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун белгиланган тўловларни қоплаш имконияти яратилади. Ваучернинг амал қилиш муддати 12 ой этиб белгиланган.

Бунда оила Ижтимоий реестрдан чиқарилган тақдирда ҳам ваучернинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ундан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Ваучер орқали мактабгача таълим ташкилотига у жойлашган ҳудудда бола таъминоти учун белгиланган тўлов миқдорида маблағ ажратилади. Ушбу харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабгача таълим хизматини кўрсатган ташкилотга қоплаб берилади.

Шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини қўшимча таълимга жалб қилиш ва уларнинг бориб-келиш йўл кира харажатларини қоплаш механизми ҳам жорий этилади. Бу йўналиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул этиб белгиланган.

Талабалар учун

Янги тартиб Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талаба фарзандларига ҳам тааллуқли.

Уларга давлат ОТМларидаги талабалар турар жойларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган талабалар турар жойларида яшаш ҳамда хусусий уй-жойларни ижарага олиб яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Бу ҳолатда ҳам ваучер 12 ой давомида амал қилади. Оила Ижтимоий реестрдан чиқарилган тақдирда, ваучер амал қиладиган муддат давомида ундан фойдаланиш ҳуқуқи сақланади.

Талабалар турар жойларида яшаш харажатлари талаба номига очилган ижтимоий картага давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Ушбу йўналиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъул ҳисобланади.

мавзуга оид янгиликлар

Tалабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Бугун, 1 августдан бошлаб Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабалар турар жойларига жойлашиш учун аризалар қабули бошланди. 

Таълим

01.08.2026, 12:01

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?

Давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш истагида бўлган талабалар миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлса, табақалаштирилган ёки максимал балл олишлари мумкин.

Таълим

16.07.2026, 11:37

Камбағал оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак учун ваучерлар ажратилади

Мазкур ёрдам камбағал оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни харид қилиш учун ажратилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳар чоракда бир марта БҲМнинг 1 баравари, кийим-кечак ва бошқа зарур товарлар учун эса йилда икки марта БҲМнинг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистон

15.12.2025, 16:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди

«Ал-Наср» — «Нефтчи» учрашуви хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб бир соатга кечиктирилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 09:58

«Дипломат Украина бўлиниши мумкинлигини айтди»

АҚШнинг собиқ дипломати Час Фриман Украина можародан кейин муваффақиятсиз давлатга айланиши ёки унинг ҳудуди бир неча мамлакат ўртасида тақсимланиши мумкинлигини билдирди.

Жаҳон

13.10.2026, 09:19

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин

Йўловчилар самолёт экипажи кўрсатмаларини бажармаса, 8,8 миллион сўмгача, авиакомпаниялар эса айрим ҳолатларда 44 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?

Янги Тошкентда Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади. Бу ҳудудларда маҳаллалар ташкил этиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари ҳудуддаги қуролли гуруҳ аъзосини нишонга олганини билдирган. ҲАМАС эса Исроилни сулҳ келишувига путур етказишда айбламоқда.

Жаҳон

12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади

Тўрт давлат Яман ҳусийларининг Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳужумларини кескин қоралаб, уларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Жаҳон

12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади

Қарор аҳоли учун авиасайёҳатларни арзонлаштириш, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасидаги қатновларни қулайлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жароҳатланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар шифохонадан чиқарилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди

11 октябрь куни Ўзбекистонда Yandex Go иловасидан фойдаланувчилар такси буюртма қилиш ва йўл ҳақини кўришда муаммоларга дуч келди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда

12 октябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Тошкентда ҳаво ҳарорати 19–21 даража илиқ бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида тормоз тизимида носозлик юзага келган HOWO юк машинаси еттита автомобиль билан тўқнашди. Уч киши ҳалок бўлди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?

MrBeastнинг Самарқандга ташрифи, Регистонда тўпланган мухлислар ва блогернинг Ўзбекистондан жўнаб кетиши ҳақидаги хабарлар ҳамда ташкилотчилар изоҳи.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:05

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди

Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Унинг янги ваколатлари ва меҳнат фаолияти ҳақида.

Таълим

12.10.2026, 09:37

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди

Ўзбекистонда банкларнинг кредит ёки кафиллик шартномалари бўйича қарздорликни мижознинг топшириғисиз банк карталаридан ундириш тартибига янги чеклов киритилмоқда.

Иқтисодиёт

10.10.2026, 10:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?

25 миллионлик Telegram аудиторияси, 16 миллионлик YouTube ва кунига соатлаб тармоқларда вақт ўтказадиган одамлар... Ўзбекистоннинг рақамли манзараси қандай?

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:40

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

2027 йил 1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик Ўзбекистонга ўтади. Келгуси йилги МДҲ саммити 8–9 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди

Ҳусийларнинг билдиришича, улар Яманда қайта авж олган фуқаролар урушида ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаётгани сабабли Саудия Арабистонига ҳужум қилмоқда.

Жаҳон

09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди

Унинг ишланмалари 1969 йилда инсоннинг Ойга илк бор қўнишини таъминлаган муҳим технологиялардан бири бўлган.

Жаҳон

09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида Қирғизистонга кетаётган фуқаронинг пайпоқларига яширилган 64 минг доллар аниқланди.

Ўзбекистон

09.10.2026, 14:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →