Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Улашиш:

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Ўзбекистонда сўнгги йилларда никоҳлар сони камайишда давом этмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида мамлакатда 92,3 мингта никоҳ расмийлаштирилган.

Никоҳлар сони 2021 йилда 305,2 мингтани ташкил этган бўлса, кейинги йилларда пасайиш кузатилди. 2022 йилда 296,7 мингта, 2023 йилда 283,8 мингта, 2024 йилда 271,8 мингта никоҳ қайд этилган. 2025 йилда эса бу кўрсаткич 267,1 мингтага тушган.

Никоҳлар сони 2021 йилдан буён камаймоқда

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда энг кўп никоҳ 2018 йилда қайд этилган — 311,4 мингта. 2021 йилда ҳам кўрсаткич юқори даражада бўлиб, 305,2 мингтани ташкил қилган.

Бироқ кейинги тўрт йил давомида никоҳлар сони 38,1 мингтага ёки қарийб 12,5 фоизга камайди. 2025 йилда қайд этилган никоҳлар сони 1991 йилдаги 270,3 мингта кўрсаткичдан ҳам бироз паст бўлди.

Никоҳлар сонининг энг паст кўрсаткичлари 1995–2000 йилларга тўғри келади. 1995 йилда 170,8 мингта, 2000 йилда эса 168,9 мингта никоҳ расмийлаштирилган.

Йиллар кесимида қайд этилган никоҳлар сони:

1991 йил — 270,3 мингта;

1995 йил — 170,8 мингта;

2000 йил — 168,9 мингта;

2005 йил — 184 мингта;

2010 йил — 292,3 мингта;

2015 йил — 287,6 мингта;

2018 йил — 311,4 мингта;

2020 йил — 296,8 мингта;

2021 йил — 305,2 мингта;

2022 йил — 296,7 мингта;

2023 йил — 283,8 мингта;

2024 йил — 271,8 мингта;

2025 йил — 267,1 мингта.

Туғилишлар сони ҳам пасаймоқда

Никоҳлар билан бир қаторда, Ўзбекистонда туғилишлар сони ҳам камаймоқда. 2025 йилда мамлакатда 879,6 мингта туғилиш қайд этилган. Бу 2024 йилга нисбатан 46,8 мингтага ёки қарийб 5 фоизга кам.

2026 йилнинг биринчи чорагида эса республикада 191,1 минг нафар чақалоқ туғилган. Бу сўнгги беш йилдаги биринчи чораклар орасидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Таққослаш учун, 2024 йилнинг январь–мартида 205,7 мингта, 2025 йилнинг шу даврида эса 198,1 мингта туғилиш қайд этилган. Демак, 2026 йилнинг биринчи чорагида туғилишлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 мингтага ёки қарийб 3,5 фоизга камайган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди

Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланишини биласизми?

Ўзбекистон

05.10.2026, 12:51

Хитой Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкорига айланди

Шу пайтгача асосий савдо шеригимиз Россия бўлган бўлса, бугунга келиб Хитой билан иқтисодий алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада яқинлашди. 

Иқтисодиёт

08.08.2026, 10:39

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда

Янгиланган статистикага кўра, Ўзбекистонда бир йил ичида кутубхоналар сони 2 764 тага кўпайган.

Маданий

16.07.2026, 16:47

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими ишга туширилади

Энди аждодларингиз ҳақидаги архив маълумотларини онлайн топиш ва оилангиз шажарасини яратиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон

15.07.2026, 15:40

Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошди

Aҳоли сони 1989 йилдагига нисбатан 2 баробарга ошган. Хорижий фуқаролар сони ва рўйхатга олиш харажатлари ҳам очиқланди

Ўзбекистон

30.06.2026, 10:36

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →