Ўзбекистонда хантавирус мавжудми?

Санэпидқўм Ўзбекистонда хантавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаганини маълум қилди. Ўзбекистонда хавфли инфекциялар тарқалишининг олдини олиш учун чегара пунктларида доимий санитария назорати йўлга қўйилган.

Ўзбекистон

13.05.2026, 10:15

Улашиш:

Ўзбекистонда хантавирус мавжудми?

Хантавирус пандемия хавфини туғдирмайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, хантавирус коронавирус каби тез тарқалувчи инфекция ҳисобланмайди ва глобал пандемияга айланиш эҳтимоли паст.

Мутахассиснинг таъкидлашича, дунёда хантавируснинг 20 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг фақат айримлари инсон организмида касаллик чақириши мумкин.

Вирус асосан кемирувчилар орқали юқади

Хантавирус асосан кемирувчилар орасида учрайди. Инсонга эса ҳайвонларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги билан ифлосланган маҳсулотлар ва чанг орқали юқиши мумкин.

Айрим ҳолатларда узоқ вақт зарарланган муҳитда бўлиш ёки кемирувчилар билан мунтазам алоқа юқиш хавфини оширади.

Касаллик белгилари қандай?

Хантавирус қуйидаги аломатлар билан кечиши мумкин:

  • тана ҳарорати кўтарилиши;
  • бош оғриғи;
  • ҳолсизлик;
  • кўнгил айниши ва қусиш;
  • мушак ва қорин соҳасида оғриқ.

Оғир ҳолатларда буйрак етишмовчилиги, нафас олиш ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ асоратлар кузатилиши мумкин.

Вакцина ҳозирча мавжуд эмас

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилишича, ҳозирча хантавирусга қарши махсус вакцина ишлаб чиқилмаган. Шунингдек, касаллик учун алоҳида даволаш протоколи ҳам йўқ.

Даволаш жараёни бемордаги симптомларга қараб олиб борилади.

Фуқароларга қандай тавсиялар берилди?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси аҳолига қуйидаги профилактик чораларга амал қилишни тавсия қилди:

  • шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш;
  • уй ва иш жойларини тоза сақлаш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз сақлаш;
  • мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиш;
  • омборхона ва ёпиқ хоналарни мунтазам шамоллатиш.

Шунингдек, эндемик ҳудудлардан қайтган фуқароларга оилавий поликлиникага мурожаат қилиш тавсия этилган.

Чегараларда назорат кучайтирилган

Маълум қилинишича, хавфли инфекциялар кириб келишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги 53 та чегара пунктида доимий санитария назорати олиб борилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

Европада экстремал иссиқлик қурбонлари 1300 нафардан ошди

Европада 21 июндан буён кузатилаётган экстремал иссиқлик оқибатида 1300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ҳозирда Европада қарийб 150 миллион киши ўта юқори ҳарорат шароитида яшамоқда.

Жаҳон

29.06.2026, 10:15

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди

Конго Демократик Республикасидан Францияга қайтган шифокорда Эбола касаллиги қайд этилди. Бу Европада аниқланган биринчи ҳолатдир.

Жаҳон

24.06.2026, 17:34

Сифатсиз озиқ-овқат туфайли йилига 1,5 миллион одам вафот этмоқда – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиришича, ҳар йили дунё бўйлаб 860 миллиондан ортиқ одам носоғлом озиқ-овқат туфайли касалланиб, 1,5 миллион киши нобуд бўлмоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 11:11

БАА компанияси Ўзбекистонда 100 та диагностика маркази ташкил этади

Бирлашган Араб Амирлигининг “Unison Capital Investment” компанияси республика бўйлаб 100 та тўлиқ циклли диагностика марказларини ташкил этиш режаларини тақдим этди.

Ўзбекистон

12.05.2026, 11:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →