Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар заҳарланди
Ижтимоий тармоқларда Пискент ва Бўка туманларидаги айрим мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар заҳарлангани акс этган видео тарқалди. Видеода заҳарланган болалар сони анча кўплиги ва шифохонага сиғмагани туфайли қўшни туманларга жўнатилгани акс этган.
Ўзбекистон
25.09.2025, 11:20
Улашиш:

Foto: Videodan kadr
Дастлабки тахминларга кўра, тарбияланувчилар 3,2 фоизли кефирдан заҳарланган. Ўрганишда ушбу маҳсулот Оққўрғон туманидаги цехларнинг бирида ишлаб чиқарилгани аниқланган. Ҳозирча нечта бола заҳарлангани очиқланмади. Тармоқларда тарқалган видеолавҳада вазият анча жиддийлигини кўриш мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат 24-сентабр куни кузатилган: тарбияланувчилар саломатлигида ўзгариш бўлгани сабабли тиббиёт бирлашмаларининг юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилинган.
Дастлабки тиббий кўриклар хулосаси асосида бемор болаларга “ошқозон ичак фаолиятининг ўткир функционал бузилиши, овқат токсикинфексияси” ташхиси қўйилиб, зарурий муолажалар амалга оширилган. Шу куннинг ўзида аксарият болаларнинг соғлиғи яхшилангани туфайли уйларига жавоб бериб юборилган. Оғир аҳволдаги беморлар аниқланмаган.
Вазият Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ўрганиш ишлари бошланган.
“Тиббий ёрдамга мурожаат қилган беморлардан олинган таҳлиллар ҳамда истеъмол қилинган озиқ-овқатлар намуналари тегишли лабораторияларда текширувдан ўтказиляпти. Қайд этилган ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари давом этяпти”, - дейилади муносабатда.
Вазирлик нечта бола заҳарланганини очиқламаган. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши маълум қилинган.
Ўзбекистон
25.09.2025, 11:20
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти
Ўзбекистон
24.02.2026, 12:04

Дунё мамлакатлари ижтимоий тармоқларга ёш чеклови қўймоқда
Жаҳон
26.02.2026, 15:11

Британияда болаларнинг интернетдаги хавфсизлиги бўйича янги чоралар эълон қилинди
Фан-технология
16.02.2026, 10:28

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
Жаҳон
20.01.2026, 14:42

Янгийўлда дайди итлар ҳужуми: норасида боланинг аҳволи оғир
Ўзбекистон
19.01.2026, 10:34

Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланиши юзасидан ССБ расмий муносабат билдирди
Ўзбекистон
12.01.2026, 09:57
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
