Ғузорда пахтага сепилган кимёвий воситадан 22 нафар ўқувчи заҳарланди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида пахта майдонига сепилган кимёвий восита ҳаво орқали тарқалиши оқибатида 22 нафар мактаб ўқувчиси заҳарланди.

Ўзбекистон

29.09.2026, 15:27

Улашиш:

Ғузорда пахтага сепилган кимёвий воситадан 22 нафар ўқувчи заҳарланди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида пахта майдонига сепилган кимёвий восита ҳаво орқали тарқалиши оқибатида 51-сонли мактабнинг 22 нафар юқори синф ўқувчиси заҳарланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Ҳодиса 23 сентябрь куни соат 11:45 атрофида содир бўлган. Ўша куни 10–11-синф ўқувчиларида кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар кузатилиб, улар туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Дастлабки тиббий текширувда уларга «ошқозон диспепсия синдроми» ташхиси қўйилган.

Ўрганишлар давомида мактаб жойлашган «Янгиобод» маҳалласига туташ ҳудудда «Шохмалик Шермурод ўғли» фермер хўжалигига тегишли пахта майдонлари борлиги аниқланган. Ушбу майдонларнинг 20 гектари бевосита мактаб атрофида жойлашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 23 сентябрь куни соат тахминан 09:00 да фермер хўжалиги пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида майдонга «Агро Аугрон» номли воситани сепган. Кейин ушбу восита ҳаво орқали тарқалиб, ўқувчиларнинг заҳарланишига сабаб бўлган.

Шифокорлар ёрдамидан сўнг 15 нафар ўқувчининг аҳволи яхшиланган ва улар уйига жавоб берилган. Айни вақтда яна 7 нафар ўқувчи туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволанишни давом эттирмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тегишли экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда иш бўйича Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

ЙПХ ходимини обрўсизлантиришга қаратилган видео тарқатган фуқаро 10 суткага қамалди

Қашқадарё вилоятида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимининг хизмат фаолиятига оид видеони ижтимоий тармоқда обрўсизлантириш мақсадида тарқатган фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон

25.09.2026, 11:35

Қамашида 2 минг йилдан ортиқ тарихга эга меҳроб ва остодон топилди

Милоддан аввалги III аср ва милодий III асрлар оралиғига оид Одирмон ёдгорлигидан топилган алтар (меҳроб) ва ноёб остодон диний маросимларда фойдаланилгани айтилмоқда.

Маданий

15.09.2026, 12:32

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 16:41

Ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура, Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарликка алоқадор шахс ушланди.

Ўзбекистон

13.06.2026, 10:53

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди

“Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Асқар Эшбўриев қарийб 4 йилдан сўнг оқланди. 

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →