“РЕС 2026” саммити: Шавкат Мирзиёев экологик ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирди

Остона шаҳри мезбонлигидаги 22–24 апрель кунлари бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит — “РЕС 2026” ўз ишини бошлади.

Улашиш:

“РЕС 2026” саммити: Шавкат Мирзиёев экологик ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирди

Саммит БМТ кўмагида ўтказилиб, сув, энергетика, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Унда сув танқислиги, ер деградацияси, музликларнинг эриши ва биохилма-хилликнинг камайиши каби экологик муаммоларга алоҳида эътибор берилган.

Очилиш маросимида президент Шавкат Мирзиёев асосий муаммолар ва минтақавий ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берди.

“Глобал исиш суръатларининг тезлашиши давом этмоқда, Марказий Осиё минтақасида эса ҳарорат икки баробар тезроқ кўтарилмоқда. Минтақа музликларининг қарийб учдан бир қисми йўқолди, ёғингарчилик тартибининг беқарорлиги кузатилмоқда, сув ресурслари танқислиги ортиб бормоқда. Ер майдонларининг 80 миллион гектари аллақачон деградацияга учради”, — деди Президент.

 

Shavkat Mirziyoyev “Markaziy Osiyo yashil savdo yo'lagi”ni shakllantirishni  taklif etdi

Шавкат Мирзиёев экологик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди:

  • саноатни модернизация қилиш ва чиқиндиларни камайтириш учун “яшил” молиялаштиришни жалб этувчи “Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси” давлатлараро консорциумини ташкил этиш;
  • “Green University” ҳузуридаги чўлланишга қарши кураш марказига минтақавий мақом бериш;
  • “Марказий Осиё яшил савдо йўлаги”ни йўлга қўйиш;
  • атроф-муҳит ўзгаришларининг ягона минтақавий атласини яратиш;
  • “Марказий Осиё Қизил китоби”ни ишлаб чиқиш;
  • экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларни жалб этиш мақсадида 2027 йилда Ўзбекистонда Бутунжаҳон ёшлар иқлим форумини ўтказиш.

Шунингдек, Самарқандда Глобал экологик фонднинг VIII Ассамблеяси ва сувни тежаш бўйича Жаҳон форуми каби йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши қайд этилди.

“РЕС 2026” кун тартиби саккизта устувор йўналишни қамраб олади – иқлим ўзгаришига мослашишдан тортиб ресурсларни барқарор бошқариш, озиқ-овқат хавфсизлиги, ҳаво ифлосланишига қарши кураш ҳамда экологик ва рақамли кўникмаларни ривожлантиришгача.

Форум дастуридан 58 тадбир ўрин олган бўлиб, улар орасида 17 юқори даражадаги сессия, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги 4 учрашув ҳамда 37 давра суҳбати, конференция ва семинарлар мавжуд.

Саммит якунида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг “Марказий Осиё экологик бирдамлиги” қўшма декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Бундан ташқари, 2026–2030 йиллар учун БМТ агентликлари билан ҳамкорликдаги Минтақавий ҳаракат дастури тасдиқланади.

Умумий ҳисобда “РЕС 2026” доирасида 51 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган:

-       13 та меморандум;

-       16 та қўшма баёнот ва келишувлар;

-       16 та минтақавий ва миллий ташаббуслар;

-       6 та инвестиция лойиҳаси.

мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда

Қозоғистонда 1976–2025 йилларда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати ҳар ўн йилда 0,4 даражага ошган. Бу глобал кўрсаткичдан қарийб икки баравар юқори.

Жаҳон

30.09.2026, 11:16

Непал БМТдан $20 млн компенсация талаб қилди

Музлик қулаши натижасида вайронага айланган Непал энди глобал исишга айбдор давлатларни ёрдамга чақирмоқда. Рўйхатда қайси давлатлар бор? 

Жаҳон

11.09.2026, 12:00

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда

Умумий вазият жуда ёмон, биз  илгари кузатилмаган ҳолатга дуч келдик, деди Франция расмийси.

Жаҳон

27.07.2026, 12:22

Ўзбекистонда “Экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод металлургия комбинати ҳудудида 90 гектар майдонда тайёр инфратузилмага эга “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилишини маълум қилди.

Ўзбекистон

13.07.2026, 15:52

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди

Янги йўналишлар қаторида учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар), робототехника, яшил иқтисодиёт ва бошқа соҳалар бор.

Таълим

07.07.2026, 09:48

Ўзбекистон сув танқислиги хавфи юқори давлатлар қаторидан жой олди

"World Population Review" нашри қайси давлатлар энг кўп сув танқислигига дуч келаётгани ҳақидаги таҳлилий рейтингни тақдим этди.

Фан-технология

02.07.2026, 18:49

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →