updated: 22.03.2026, 18:57

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокурорига «ҳайфсан» берилди: пойтахтда 800 дан ортиқ жиноят ҳисобдан яширилган

Тошкент шаҳрида жиноятчиликка қарши курашда йўл қўйилган камчиликлар сабаб шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновга нисбатан интизомий жазо — «ҳайфсан» қўлланилди.

Улашиш:

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокурорига «ҳайфсан» берилди: пойтахтда 800 дан ортиқ жиноят ҳисобдан яширилган

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари пойтахт ҳуқуқ-тартибот тизимида жиддий камчиликлар мавжудлигини кескин танқид қилди. Хусусан, терговчи ва суриштирувчилар малакасининг етишмаслиги оқибатида ўтган йили 833 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилмай, ҳисобдан яширилгани қайд этилди.

Расмий ҳисоботларда жиноятчилик камайгани кўрсатилганига қарамай, шаҳарда 26 та маҳалла «қизил», 465 таси эса «сариқ» тоифада қолмоқда. Мазкур ҳолатлар асосида Равшан Султонхўжаев ва Анвар Ўрмоновга олти ойлик синов муддати тайинланди. Агар ушбу даврда вазият ижобий томонга ўзгармаса, лавозимга лойиқлик масаласи қайта кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Йиғилишда Тошкентнинг айрим туманларида республика миқёсида энг юқори жиноятчилик кўрсаткичлари қайд этилгани таъкидланди. Хусусан:

  • Чилонзор тумани — оилавий зўравонлик, талончилик ва безорилик бўйича республикада етакчи;
  • Юнусобод тумани — босқинчилик ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга;
  • Яшнобод ва Миробод туманларида қотиллик жиноятлари кўп қайд этилган;
  • Олмазор тумани — қасддан тан жароҳати етказиш ҳолатлари бўйича етакчи;
  • Шайхонтоҳур тумани — талончилик жиноятлари энг кўп қайд этилган ҳудуд сифатида тилга олинди.

Юқорида санаб ўтилган беш туман ИИБ бошлиқлари тўлиқ янгиланди. Янги раҳбарлар олдига жиноятчиликни кескин камайтириш ва тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш талаби қўйилди.

Шунингдек, шаҳар раҳбарларининг фақат «микроавтобусда айланиш» билан чекланиб қолгани, туман ҳокимлари ва «маҳалла еттилиги» билан ҳамжиҳатликда ишламаётгани танқид остига олинди. Таъкидланишича, жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилса, пойтахтда йилига 7,5 мингта жиноятнинг олдини олиш имкони мавжуд.

мавзуга оид янгиликлар

Очишга 5 дақиқа, ёпишга 5 ой: тадбиркорни сарсон қилаётган бюрократик тизим

Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш бир неча дақиқа ва саноқли босқичларни талаб қилади. Бироқ фаолиятни тугатишга келганда тадбиркорлар ойлаб давом этадиган бюрократик жараёнларга дуч келмоқда.

Иқтисодиёт

13.06.2026, 13:15

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда содир бўлган ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги можаро кўриб чиқилди. Воқеа юзасидан ўтказилган расмий текширувдан сўнг иш адолатли якун топгани маълум қилинди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 13:29

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди

Ўзбекистонда санъаткорлар ва концерт-томоша соҳаси вакилларини солиққа тортиш тартиби юзасидан таклифлар муҳокама қилинмоқда. 

Ўзбекистон

07.04.2026, 12:29

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди

Нью-Йорк федерал суди АҚШ Давлат департаментининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам дахл қилади.

Сиёсат

24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади

Беларусь ҳукумати Хельсинкидаги дипломатик ваколатхона фаолиятини 2026 йил 1 сентябрдан тўхтатишга қарор қилди. Қарор сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган.

Жаҳон

22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда

Арманистон Озарбайжонда жазо ўтаётган собиқ қарабоғ сепаратистларини консуллик нуқтайи назаридан зиёрат қилишни ташкил этишда бетараф учинчи давлатдан ёрдам сўраган.

Жаҳон

22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади

Бу ўқувчиларга касбий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Таълим

22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 16:41

Россия биометрия текшируви орқали 69 мингга яқин хорижликни киритмади

Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2024 йил декабридан буён чегарада биометрик маълумотлари текширилган 14 млн нафар хорижликнинг 68,9 минг нафарига Россияга киришга рухсат берилмаган.

Сиёсат

21.08.2026, 16:04

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг сўзларига кўра, Москва Украина можаросини ҳал этиш бўйича янги таклифларни тинглашга очиқ, бироқ ҳар қандай таклиф «мавжуд воқеликни» акс эттириши лозим.

Сиёсат

21.08.2026, 14:32

“Ўзбекфильм” 22,9 млн евро қарзга кирди

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг ёзишича, студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 12:26

Россия Кавказдан кетяптими?

Жанубий Кавказда Россиянинг анъанавий ҳарбий-сиёсий иштироки қисқармоқда. Бироқ эксперт Игорь Петренконинг фикрича, Москва минтақадаги таъсирини йўқотиш ўрнига уни иқтисодий воситалар орқали сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Сиёсат

21.08.2026, 10:48

Украина «Маша ва айиқ» мультсериалига санкция жорий этди

Украина «Маша ва айиқ» анимацион сериалини яратиш ва тарқатишга алоқадор бўлган беш нафар россиялик ва тўртта ташкилотга нисбатан санкциялар жорий этди.

Жаҳон

21.08.2026, 10:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →