Фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда янги тартиб жорий этилди
Эндиликда кўчаларда ички ишлар органлари ходимига қилинган мурожаат 102 рақамига қўнғироқ қилиш билан тенг ҳисобланади.
Ўзбекистон
27.01.2026, 16:02
Улашиш:

Бу ҳақда 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда Чилонзор тумани мисолида ички ишлар органлари фаолиятида янги ёндашувлар тақдим этилди. Унга кўра, эндиликда туман ички ишлар ходимлари ўз хизмат йўналиши ва ҳудудидан қатъи назар, фуқаролар мурожаатларини қабул қилади. Кўчада формали ички ишлар ходимига қилинган мурожаат 102 хизматига берилган хабар билан тенглаштирилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги 55 та маҳаллада профилактика инспекторларининг хизмат хоналари улар билан тезкор алоқа ўрнатиш имконини берувчи махсус тугмалар билан жиҳозланади. Профилактика инспекторлари қаерда бўлишидан қатъи назар, аҳоли улар билан қўл телефонлари ва планшетлари орқали тун-у кун боғланиши мумкин бўлади.
Профилактика инспекторлари учун замонавий ва халққа мос хизмат формаси жорий этилади. Уларнинг иш фаолияти рақамлаштирилиб, «овозли тушунтириш хати» олиш амалиёти йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, туман ички ишлар тергов бўлимларида материалларни кўриб чиқувчи терговга қадар текширув гуруҳлари ташкил этилади. Энди профилактика инспекторларининг фаолиятини баҳолашда протокол тузиш асосий мезон бўлмайди.
Йиғилишда аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қулайлик яратиш мақсадида судлар, адвокатура ҳамда суд-тиббий экспертиза хизматлари учун марказлашган тунги навбатчилик тизимини жорий этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш вазифаси белгиланди.
Қайд этилишича, эндиликда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизматнинг ҳар бир соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. Шу билан бирга, аҳоли гавжум жойларда дронлар ёрдамида патруллик кузатуви амалга оширилади.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид қонунчиликни амалда ишлайдиган ҳолатга келтириш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни такомиллаштириш режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш мақсадида «пойтахт намунаси» жорий этилади.
Ўзбекистон
27.01.2026, 16:02
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокурорига «ҳайфсан» берилди: пойтахтда 800 дан ортиқ жиноят ҳисобдан яширилган
Ўзбекистон
27.01.2026, 17:00

Тошкентда ЙПХ инспекторини хизмат пайтида машина уриб кетди
Ўзбекистон
23.01.2026, 08:52

Тошкентдаги экологик хавфли 87 та корхона шаҳар ташқарисига кўчирилади
Ўзбекистон
19.01.2026, 13:20

Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди
Жаҳон
17.01.2026, 12:23
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
