Instagram’да президентни ҳақорат қилган йигитга ҳукм ўқилди
Instagram’да Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб изоҳ қолдирган оҳангаролик 18 ёшли йигитга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ва қўшимча чекловлар тайинлади.
Ўзбекистон
10.10.2025, 11:15
Улашиш:

Фото: Ситуативное
18 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди Ўзбекистон президентини ҳақорат қилган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда ҳукмни ўрганиб чиққан Gazeta.
Суд ҳужжатида таъкидланишича, Оҳангарон шаҳрида яшовчи 18 ёшли судланувчи ўзига тегишли Instagram профили орқали Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентлари тасвирланган фотосурат остида Шавкат Мирзиёевга нисбатан ҳақоратомуз мазмундаги изоҳ қолдирган.
Суд-сиёсатшунослик лингвистик экспертизаси хулосасига кўра, изоҳда президентга қарши қаратилган, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи фикрлар, ғоялар ва сўзлар мавжудлиги аниқланган.
Нима учун бундай изоҳ қолдиргани ва мақсади нима бўлгани ҳақидаги саволга судланувчи ҳеч қандай мақсад бўлмагани, изоҳни ўйламасдан ёзганини айтди.
У айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.
Суд айбланувчини Жиноят кодексининг 158-моддасининг 3-қисми (Ўзбекистон президентини интернетдан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан айбли деб топиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Шунингдек, унинг зиммасига қуйидаги қўшимча чекловлар юклатилди:
- Алкоголли ичимликлар истеъмол қиладиган ва кўнгилочар жойлар (кафе, бар, ресторанлар)га бормаслик;
- оммавий тадбирлар (намойишлар, митинглар)да иштирок этмаслик;
- жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;
- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз, яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда Тошкент вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмаслик.
Маълумот учун, 2021 йилдаги ўзгартишларга кўра, Интернетдаги бирор блог, ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифа ёки бирор бир хабар остидаги изоҳда президентга ҳақорат ёки туҳматни ифода этадиган маълумотни акс эттириш (матн, сурат, аудио, видео каби шаклларда) тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Эндиликда кодекснинг 158-моддаси 3-қисмига асосан, Ўзбекистон Республикаси президентини интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш:
- 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки –
- 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд –
- 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон
10.10.2025, 11:15
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
сўнгги янгиликлар

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

