Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда

Вашингтонда бўлиб ўтган фавқулодда тингловлар АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсати атрофида жиддий саволларни юзага чиқарди. АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жимми Гомес Миллий разведка директори Тулси Габбардни кескин танқид қилди.

Жаҳон

27.03.2026, 09:33

Улашиш:

Гомес Миллий разведка директори Тулси Габбарддан Эроннинг ядровий дастури бўйича аниқ жавоб талаб қилди. У «бомба яратилишига саноқли ҳафталар қолганмиди?» деган саволни қўйди, бироқ Габбард тўғридан-тўғри жавоб беришдан тийилди.

Бу ҳолат АҚШ разведка тизими Эрон ҳақида нотўғри ёки чалкаш маълумот берган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гумонларни кучайтирди. Айни пайтда, Габбард ўз баёнотларида масъулиятни билвосита сиёсий қарор қабул қилувчиларга, хусусан Доналд Трамп маъмуриятига юклаётгандек таассурот қолдирди.

Бироқ бундай ҳолатларда асосий жавобгарлик айнан разведка идоралари зиммасига тушиши кераклиги таъкидланмоқда. Чунки ҳарбий қарорлар кўп ҳолларда айнан разведка тақдим этган маълумотларга асосланади.

Муҳокамалар давомида яна бир муҳим жиҳат кўтарилди: агар Эрон ҳақидаги баҳолар нотўғри бўлган бўлса, у ҳолда уруш қарорлари ҳам шубҳа остида қолади. Биргина тахмин ёки нотўғри таҳлил асосида бошланган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида минглаб тинч аҳоли қурбон бўлгани ҳақида ҳам гап кетмоқда.

Конгрессдаги ушбу тингловлар АҚШнинг Эронга нисбатан ҳаракатлари қайта кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги чақириқларни кучайтирди. Шу билан бирга, нотўғри маълумотлар асосида қабул қилинган қарорлар учун ким жавобгар бўлиши кераклиги масаласи ҳам кун тартибига чиқмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти

Вице-президент Жей Ди Венснинг янги баёноти АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчилик тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиёсат

16.07.2026, 15:54

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда

Яманда ҳусийларга қарши кучлар шаклланиши мумкин. Чунки урушнинг қайта авж олишидан дарак берувчи аломатлар мавжуд.

Жаҳон

28.07.2026, 13:45

АҚШ Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича тарихий келишувни маъқуллади

 АҚШ Президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонининг фуқаролик ядро энергетикаси дастурини ривожлантиришга йўл очувчи муҳим келишувни расман маъқуллади. 30 йилга мўлжалланган битим қиймати ўнлаб миллиард долларга баҳоланмоқда. 

Жаҳон

22.07.2026, 11:10

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп

Вашингтонга Эрон Трампга суиқасд қилиш режаларини ишлаб чиққани ҳақида разведка маълумотлари етказилган. Трамп ўзига суиқасд уюштирилса, қақшатқич жавоб тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

Жаҳон

11.07.2026, 11:14

“Зудлик билан тўхтанг“ – Трамп Эрон ва Исроилдан ўт очмасликни сўрамоқда

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса АҚШ президентига "Йўқ" демоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 17:33

Ғазодаги урушни “геноцид” деб атаган жарроҳ АҚШ Конгрессига номзод бўлди

Асли мисрлик АҚШ армияси фахрийси Адам Ҳамавий Ғазо ҳақидаги кескин баёнотларига қарамай, Демократлар праймеризида ғалаба қозонди.

Жаҳон

03.06.2026, 16:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкент 343-ўринга кўтарилди: Global Cities Index 2026 натижалари эълон қилинди

Рейтингдаги энг муҳим жиҳат — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:38

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар оширилади

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар индексация қилинади. Ўртача пенсия 12 898 сомга, ошириш миқдори эса 1 753 сомга етади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:23

Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 миллион йўловчи ташилди

21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Бу аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп.

Ўзбекистон

22.09.2026, 15:21

Россиянинг Украинанга зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Россия тунда Украинанинг саноат марказига зарба бериб, тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган, шимолдаги ҳужум эса минглаб одамларни электр таъминотисиз қолдирган.

Жаҳон

22.09.2026, 14:38

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?

Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, айрим ҳудудларда ажратилган ўринлар тез тўлиб қолиши мумкин. Бунинг сабаби  янги тартибда ўринлар сонига ҳам чеклов белгиланган.

Таълим

22.09.2026, 11:40

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади.

Ўзбекистон

22.09.2026, 11:18

G7 давлатлари ҳусийларни Саудия Арабистонига ҳужумларни тўхтатишга чақирди

G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ямандаги ҳусийларни Саудия Арабистонига қарши ҳужумларни ва фуқаролик кемаларига таҳдидларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Улар Эрондан ҳам ҳусийларга қурол ва ёрдам беришни тўхтатишни талаб қилди.

Жаҳон

22.09.2026, 11:06

Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси иш бошлади. Сессия доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Сиёсат

22.09.2026, 10:51

БМТ: АҚШнинг наркокема ҳужумлари инсониятга қарши жиноят

БМТ эксперти АҚШнинг Кариб денгизи ва Тинч океанида гиёҳванд модда ташувчи кемаларга қилган ҳужумларини халқаро ҳуқуқ бузилиши ва инсониятга қарши жиноят, деб атади.

Жаҳон

22.09.2026, 09:56

Исроил сайлови олдидан хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қолмоқда

 Айрим таҳлилчилар мамлакат ҳарбий нуқтаи назардан хавфсизроқ бўлганини айтса, жамоатчиликда хавфсизлик ҳисси ҳануз юқори эмас.

Сиёсат

21.09.2026, 17:34

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди

Тошкент аэропортида Дубайдан келган фуқаронинг юкидан 1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари топилди.

Ўзбекистон

21.09.2026, 16:32

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди

Эронда ялпи ички маҳсулот йиллик ҳисобда 10,1 фоизга камайган. Энг катта пасайиш нефть ва газ соҳасида қайд этилган.

Иқтисодиёт

21.09.2026, 16:21

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →