Янги йил арафасида фирибгарлар фаоллашди: битта ҳавола орқали банк картангиздан айрилишингиз мумкин
Янги йил байрамлари арафасида Telegram ва ижтимоий тармоқлар орқали “янги йил совғалари” ниқоби остидаги зарарли ҳаволалар фаол тарқалмоқда.
Ўзбекистон
29.12.2025, 10:29
Улашиш:

Ушбу ҳаволаларни очган фойдаланувчиларнинг банк карталари ва шахсий маълумотлари фирибгарлар қўлига ўтиб кетиши мумкин. Бу ҳақда расмий манбалар ҳам огоҳлантирмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, замонавий киберфирибгарлик усуллари инсон ҳис-туйғулари билан манипуляция қилишга асосланган. Энди гап оддий .apk ёки .exe файллар ҳақида эмас. Фирибгарлар интерактив табрикка ўхшаш ҳаволалар юбориб, фойдаланувчини фишинг сайтга йўналтиради. Айрим ҳолларда “очилмаяпти” деган баҳона билан гўёки GIF ёки видео кўринишидаги файл юборилиб, уни кўриш учун “янгилаш” (обновление) таклиф қилинади.
Шунингдек, “етказиб бериш хизмати” номидан юборилган хабарлар орқали “янги йил совғасини олиш” учун иловалар ёки “юк хати”ни юклаб олиш талаб қилинаётган ҳолатлар ҳам кўпайган. Бундай файллар орқали қурилмага зарарли дастур ўрнатилади.
Фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?
Киберхавфсизлик мутахассислари қуйидаги тавсияларни беради:
— Ҳар доим хабар манбасини текширинг. Юборувчи сизга таниш бўлмаса, ҳавола ёки файлни очманг.
— Файл форматларига диққат қилинг. Расм ёки видео сифатида ниқобланган файллар ҳам хавфли бўлиши мумкин. Хавфсиз форматлар: .jpg, .png, .gif, .mp4, .webm. Номаълум ва ишончсиз форматлардан сақланинг.
— Интернетда арзон нархда янги йил совғалари, озиқ-овқат ёки арча сотилиши ҳақидаги эълонларга ишониб, олдиндан тўлов қилманг. Кўп ҳолларда фирибгарлар пулни олгач, аккаунтни ўчириб йўқолиб қолади.
Байрамона кайфиятда ҳушёрликни йўқотмаслик — шахсий молиявий хавфсизликни сақлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади.
Ўзбекистон
29.12.2025, 10:29
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда 86 ёшли онахоннинг уйи фирибгарлик йўли билан сотилган бўлиши мумкин — Бош прокуратура
Ўзбекистон
30.07.2026, 16:52

Навоийда 34,8 млрд сўмлик кешбек фирибгарлиги фош этилди
Ўзбекистон
03.07.2026, 15:35

Сохта прокуратура ходими қўлга олинди
Ўзбекистон
19.06.2026, 17:59

Ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон
13.06.2026, 10:53

Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди
Ўзбекистон
11.06.2026, 12:05

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54
сўнгги янгиликлар

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Киевда уч киши ҳалок бўлди
Жаҳон
08.08.2026, 12:23

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси оширилади
Ўзбекистон
08.08.2026, 11:35

Энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси проактив қайта ҳисобланади
Ўзбекистон
08.08.2026, 11:15

Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия қўшма мудофаа битимини имзолади
Сиёсат
08.08.2026, 10:46

Хитой Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкорига айланди
Иқтисодиёт
08.08.2026, 10:39

Путиндан кейин ким?
Жаҳон
07.08.2026, 16:29

Avo, TBC, Анор Банк: мижозлар билан ишлашда энг қолоқ банклар номи очиқланди
Иқтисодиёт
07.08.2026, 16:16

Ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича янги қонун кучга кирди
Ўзбекистон
07.08.2026, 12:14

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди
Фан-технология
07.08.2026, 12:10

Марказий банк сохта банк ҳақида огоҳлантирди
Иқтисодиёт
07.08.2026, 10:59

Таиланддаги мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди
Жаҳон
07.08.2026, 10:42

АҚШда масжидга ўт қўйган шахсга айблов эълон қилинди
Жаҳон
07.08.2026, 09:29

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди
Жаҳон
06.08.2026, 14:01

Хитой 15 сентябрдан мамлакатга кириш ва чиқиш қоидаларини кучайтиради
Жаҳон
06.08.2026, 12:27

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган болаларнинг баҳолари ёмонлашади – тадқиқот
Жаҳон
06.08.2026, 12:10

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
06.08.2026, 10:07

Жиззахда Gentra дарахтга урилиши оқибатида 21 ёшли блогер қиз вафот этди
Ўзбекистон
05.08.2026, 17:19

21 ёшли учувчи носоз самолётни автомагистралга қўндириб, фожианинг олдини олди
Жаҳон
05.08.2026, 16:59

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ёрдамлар қисқаргани сабаб Афғонистонда болалар ўлими кўпаймоқда — БМТ
Жаҳон
05.08.2026, 14:08
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54
