Россияда ўзбекистонлик аёл 6 ойлик чақалоқни ўлдириб қўйди

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Россияда 24 ёшли ўзбекистонлик энага олти ойлик чақалоқни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда "78.ru" нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, Санкт-Петербург шаҳрида истиқомат қилувчи оила олти ойлик чақалоққа қараб туриш учун 24 ёшли ўзбекистонлик аёлни ёллаган. Аёл болани чўмилтираётганида уни йиқитиб юборган. Бунинг оқибатида боланинг боши ваннага урилган. Сўнг энага тез ёрдам чақирган. Бироқ шифокорлар чақалоқни сақлаб қола олмаган. Бола клиник ўлим билан шифохонага олиб борилган. 

Шифокорлар чақалоқнинг ўлимига бош миядан олган жароҳати оқибатида суякларининг синиши сабаб бўлганлигини билдирган. Аммо аёл тергов қилинганда боланинг ҳарорати кўтарилгани ва унга "Нурофен" дорисини берганини айтган. Шундан сўнг чақалоқда тутқаноқ пайдо бўлгани ва у ҳушидан кетмаганини очиқлаган. 

Мазкур воқеа сабабчиси деб кўрсатилаётган аёл Москва туман суди томонидан чақалоқнинг ўлимида айбдор деб топилиб, ҳибсга олинган. У икки ойга, яъни 16 декабргача тергов изоляторига юборилди. 

Бундан ташқари, хабарда айбланувчи рус тилини яхши билмагани учун суд мажлиси давомида унга таржимон ёрдам бергани, олдин судланмагани ҳамда айбланувчининг бир ярим ёшли фарзанди борлиги маълум қилинган.

Ўзбекистон

21.10.2024, 14:08

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

2026 йилда иқтисодий ўсиш суръати секинлашиши кутилмоқда

2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 7 фоиздан юқори, 2026 йилда эса 6,6 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.

Иқтисодиёт

19.12.2025, 08:02

2025 йилнинг энг нуфузли аёллари кимлар? — Forbes

Forbes журнали дунёнинг 100 нафар энг қудратли аёллари рейтингининг анъанавий нашрини эълон қилди.

Жаҳон

18.12.2025, 16:34

Энди Европага бориш янада осонлашади

Ўзбекистон фуқароларининг Европа Иттифоқига ишлаш, ўқиш, халқаро юк ташувчи ҳайдовчи сифатида бориши ҳамда туристик гуруҳлар учун виза олиш тартибини соддалаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон

18.12.2025, 14:46

Президент мактабга қор кечиб бораётган ўқувчи билан учрашди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мактабга қор кечиб бораётгани акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган 4-синф ўқувчисини қабул қилди.

Жаҳон

18.12.2025, 13:14

Қурилиш вазири: 2018 йилдан бери 38 минг хоналик кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган

 Айрим объектлар ер ажратиш ва ҳоким қарориcиз, бошқалари архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ёки давлат экспертизасидан ўтказилмасдан қурилган. 

Ўзбекистон

18.12.2025, 12:47

Ўзбекистонда бир марталик пластик маҳсулотларга чеклов қўйилади

 Пластик чиқиндиларни камайтириш учун халқаро амалиётда қўлланиладиган механизмларни жорий этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон

18.12.2025, 10:53

Тожикистон ТИВ Россияда содир этилган фожиа юзасидан нота топширди

Москва вилоятида 15 ёшли мактаб ўқувчиси 4-синф, тожик миллатига мансуб болани пичоқлаб ўлдиргани юзасидан Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Тожикистондаги элчисини чақиртирди.

Жаҳон

18.12.2025, 08:53

Қурилиш иншоотлари ва уй эгаларининг ҳуқуқлари: муаммолар, қонун ва ижтимоий таъсир

Уй ёки ер участкаси олиб қўйиладиган бўлса, қонунга мувофиқ ва адолатли компенсация эвазига амалга оширилади. Бироқ амалиётда компенсация бозор қийматидан паст белгиланиши, уй эгасининг розилигисиз бузилиши ҳамда ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилмаслиги ҳолатлари учрамоқда.

Ўзбекистон

18.12.2025, 08:09

Омбудсман аралашувисиз маҳкумлар тиббий ёрдам ололмаяпти

Хусусан, Жиззах вилоятидаги 29-сонли колонияда маҳкум бир неча кун давомида оғир аҳволда қолиб кетган. Фуқаролик шифохоналари уни қабул қилишдан бош тортган: бир муассаса тўлов талаб қилган, бошқасида пульмонолог йўқлиги сабаб бўлган.

Ўзбекистон

17.12.2025, 14:32

Кечиккан адолат: 14 ёшли боланинг қатли

«Қатл қилинсин… Бу нима дегани?» Бу саволни берган пайтда Жорж Стинни ҳали бор-йўғи ўн тўрт ёшда эди. У бу сўзнинг маъносини англаб улгурмасидан, АҚШнинг Жанубий Каролина штатида электр стулида қатл этилди. Унинг «айби» — ўзи қилмаган жиноят учун жавоб бериш эди.

Жаҳон

17.12.2025, 13:41

Ўзбекистонда саратонга чалинганлар сони ортиб бормоқда

Ўзбекистонда 100 мингга яқин саратон бемори бор. 2022 йилда мамлакатда 35 900 та янги саратон ҳолати аниқланган бўлиб, уларнинг 55 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади. Энг кўп учрайдиган турлар — кўкрак ва бачадон бўйни саратони.

Ўзбекистон

17.12.2025, 13:30

Навоийда 10 нафар ички ишлар ходими лавозимидан четлатилди

2025 йилнинг 10 ойи мобайнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 93 та турли салбий ҳолат аниқланган. Мазкур ҳолатлар натижасида 10 нафар ходим тизимдан четлатилган. Бунга ходимларнинг нопоклиги, билимсизлиги ва фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлгани сабаб бўлган.

Ўзбекистон

17.12.2025, 12:19