Вилоятлик энди ўз вилоятида таксичилик қилади

Telegram мессенжеридаги каналларда ва ижтимоий тармоқларда "Ҳамма ўз вилоятида такси қиладиган жараёнга ҳам етиб келибмиз", деб номланган видео тарқалди. Видеода айтилишича, такси ҳайдовчиларига энди лицензия берувчи ташкилот эндиликда ҳар бир ҳайдовчига лицензия беришда ўз ҳудудини ҳисобга олган ҳолда бермоқда.

Улашиш:

Viloyatlik endi oʻz viloyatida taksichilik qiladi

"01—Тошкент рақами. Улар Тошкентда ишлайди, Андижонликлар Андижонда, Қорақалпоғистонликлар Қорақалпоғистонда, қашқадарёликлар, Қашқадарёликлар Қашқадарёда", дейди видео муаллифи.

 

Транспорт вазири матбуот котиби Навруз Ашурматов мазкур хабарни тасдиқлади. Унинг айтишича, бу ҳолат кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган.

"2011 йилда айнан мана шу йўналишли таксилар фаолиятини тартибга солувчи 139-сонли қарор чиқарилган. Ўша қарор билан тасдиқланган низомда йўналишли таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг фаолият юритиши учун қўйилган талаблар бор. Ўша низомнинг 5-боб 9-бандида ҳайдовчи йўловчиларни йўналишсиз таксида ташишни лицензия карточкасида белгиланган ҳудудда амалга оширилади деб ёзилган. Бу қарор ҳозир ўзининг кучини йўқотган. Мазкур қарор ўрнини босувчи 2025 йилда чиққан қарорга кўра, ҳайдовчининг ўз ҳудудида, яъни лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудудда фаолият олиб бориши белгилаб қўйилди. Яъни ҳайдовчи фаолиятини ўша лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд ва унга туташ ҳудудда олиб боради. Масалан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган 01 код билан бошланувчи давлат рақамли транспорт воситаси Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти ҳудудида таксичилик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Худди шунингдек, вилоятларники ҳам худди шунақа бўлади, дейди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов.

 

Иқтисодчи Отабек Бакиров ўзининг Telegram саҳифасида ёзишича, мазкур қарор муҳокама қўйилмаган. Вазирлик эса нима учун. Бундай қилганига изоҳ бермаган.

 

"Ўн минглаб одамларнинг нафратини қўзғайдиган бу қарорнинг лоббисти ким бўлганини ўзингиз учун тасаввур қилишингиз мумкин.

Дарвоқе, Лолазорънинг ўтган йилги сонларидан бирида такси хизмати кўрсатишдан вилоятликлар четлаштирилиши ёпиқ кабинетларда муҳокама қилинаётгани ҳақида гаплашган эдик.

Энди Тошкент шаҳрида таксичилик фаолияти билан шуғулланаётган ўн минглаб Ўзбекистон фуқароларида бир неча вариантлар қолади:

1. Машинасини сотиб, Россияга мардикорликка кетиш.

2. Вилоятларга қайтиш ва ишсизлар ёки камбағаллар армиясини кўпайтириш.

3. Камида 5,5 млн.сўм пул сарфлаб ўз машинасини Тошкентлик қариндоши ёки таниши номига ўтказиш (Тошкент рақами учун), кейин ижарада ёки ишончномада таксичилик қилиш. Ўтган ёмон замонда юз минглаб ўзбекистонликлар Тошкент шаҳридаги ўз уйини бошқалар номига расмийлаштириб ва ижара шартномаси қилиб яшашига тўғри келарди. Худди шу бузуқ практика қайтмоқда. Масала хусусан, автомобиль рақамига оид бўлгани учун лобби айнан рақам қиролларидан чиққанмикан, деган гумон ҳам келади. Чунки охирги чора сифатида вилоятлик ҳайдовчилар Тошкент рақамларини олишга мажбур бўлишади”, деб ёзади Бакиров ўзининг Telegram саҳифасида.

 

Унга кўра, пойтахтликлар вилоятликларни камситишга оид бу қарорнинг оқибатларини уларнинг чўнтаклари сезишади. Тошкентда такси нархлари ошади.

 

Бакировнинг мазкур қарорни Конституциянинг рухи ва мундарижасига зид эканлигини айтган.

 

Иқтисодчи Беҳзод Хошимов ҳам ўзининг Telegram саҳифасида мазкур қарорга ўз фикрларини ёзиб қолдирди.

Унинг фикрича, Тошкентдаги тирбандликлар масаласи хато йўл билан ечишмоқчи бўлаяпти.  Муаммо талабда, таклифда эмас. Тошкентда кўп автомобилларга талаб бор, кўп одамлар эса бу талабни қондиради. Иқтисодчи бу муаммога ўз ечимларини берди.

 

"Бу масалани тўғри ечимлари бор - пуллик парковка, жамоат транспортига сармоя, балки кўчалардаги ҳаракатланиш айрим вақтларда пуллик бўлиши мумкин. Белгиланган чорада эса - масала худди фақат таклифдагидек туюляпти. Қайсидир жанубий америка мамлакатида, автомобиль рақамлари тоқ рақам билан тугаса тоқ кунларда, жуфт рақам бўлса жуфт кунларда ҳаракатланишга рухсат беришган эди. Натижада, автомобиллар сони қариб икки карра ошган. Бу лойиҳани ҳам айланиб ўтишади, сал-пал ҳақлар поймол қилинади, қонунийликка нисбатан беҳурматлик ошади, лекин таксилар йўқ бўлиб қолмайди.

Иккинчи томондан - қонуний масала. Буниси муҳим. Конституциявий ва базавий инсон ҳуқуқлари. Агар қайсидир фаолият тури - одамни келиб чиқиши сабабидан бошқа вилоятларда ишлаши тақиқланса  - инсонларнинг конституциявий ҳуқуқи масаласи кўтарилиши керак. Ўзбекистонликлар, Ўзбекистонни исталган ҳудудида яшашга ва меҳнат қилишга бўлган ҳақлари чекланмаслиги керак деб ўйлайман”, дея ёзган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.

 

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, Конституцион судга мурожаат қилиш керак. Мурожаат қилишнинг энг осон варианти сифатида парламент депутатлари орқали амалга оширилиши мумкин.

 

Агарда вилоятлик таксистларнинг ҳуқуқи чекланишига кўз юмилса, эртага навбат вилоятлик новвойлар, вилоятлик ўқитувчилар ва ҳаммамизга етиб боради. Биз ўтган ёмон замонда бир кечада уйғониб туриб, 2016-йилга келиб қолмаганмиз.

 

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram саҳифасида барчани Конституцияга қарши прописка режими расман қайтгани билан ҳаммани табриклаган. Унинг айтишича, масъуллар бунда "аҳмоқона ғояни" ими-жимида қабул қилиб юборишган. Ҳуқуқшунос ҳам қарор оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

 

“Биринчидан, энди Тошкентда таксилар қиммат бўлади;

Иккинчидан, 2 минутда келадиган такси 10 ёки 20 минутда келишни бошлайди, чунки қонуний таксичилар сони кескин камаяди;

Учинчидан, энди вилоятликлар ноқонуний таксичилик қилишга ўтади. Кўчаларда қўл кўтариб турганлар кўпайишни бошлайди, яширин иқтисодиёт яна гуллаб, яшнайди;

Тўртинчидан, энди қонуний ишламоқчи бўлган вилоятликлар ноилож ЎЗ МАШИНАСИНИ Тошкент пропискаси бор бирон танишининг номига ўтказишга, ўзи эса "ген доверенност" орқали юришга МАЖБУР бўлади. Натижада мулкий низоларнинг янги тўлқини бошланади, танишига ишониб, ўз машинасидан айрилиб қолган юртдошларимиз кўпайишни бошлайди”, дея ёзади ҳуқуқшунос.

 

Унга кўра, бу қарор орқали Тошкентдаги тирбандликлар йўқолиб қолмайди. Ҳамма ўз вилоятларига қайтиб кетмайди. Бунга ишонаётганларнинг ёки ўзи аҳмоқ, ёки бошқаларни аҳмоқ деб ўйлайди.

 

"Энг асосийси ПРОПИСКА РЕЖИМИ расман қайтгани билан ҳаммани табриклайман! Қанчадан қанча “қон ютишлар” орқали бир амаллаб йўқотилган лаънати режим таксичилар мисолида яна ОРТГА ҚАЙТИБДИ! Конституцияга зид бўлса ҳам, барибир шу қарорни қабул қилишибди. Эҳ, прописка режими бекор қилингани Янги Ўзбекистондаги энг катта ютуқлардан бири сифатида эътироф этилган эди-я... Бунчатез ортга қайтамиз, деб ўйламагандим.

Таксичилар — бу бошланиши! Эртага вилоятлик сартарош ўзини вилоятида сочини олсин дейишади, вилоятлик новвой ўзини вилоятида нон ёпсин дейишади, вилоятлик ходимлар ўзини вилоятида ишласин дейишади. Йўқ, унақа бўлмайди, демоқчимисиз? Мен унча шошмаган бўлардим. Мана, таксида қилишди-ку... Ахир бу факт-ку.

Яшасак кўраверамиз, бизни яна нималар кутиб турганини”, дея ёзган ҳуқуқшунос.

 

 

сўнгги янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга

2026 йилга келиб маркетинг ёрдамчи функция эмас, балки бизнесни стратегик бошқариш элементига айланмоқда. Уни фақат реклама сифатида қабул қилаётган компаниялар самарадорлик пасайиши ва харажатлар ошишига дуч келмоқда.

Иқтисодиёт

12.02.2026, 15:31

“Сиёсатда дўстлик бўлмайди. Сиёсат — бу шахсий садоқат эмас" - Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Камчибек Ташиевни, собиқ дўсти бўлишига қарамай, лавозимидан озод қилди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:48

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди

Эронда норозилик намойишлари иштирокчилари Исроилга қарши ўзларининг кескин муносабатини ифодалаш мақсадида Довуд юлдузи ва мамлакат байроғи тасвирланган, «Baal» деб ёзилган ҳайкални ёқиб юборишди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:34

Қирғизистонда гуруч атрофида баҳс: контрабандами ёки экспорт сўрови?

Ўзбекистондан контрабанда орқали кирган гуруч ички бозорда нархларни тушириб юборган ва маҳаллий деҳқонларни қийин аҳволга солгани айтилмоқда.

Жаҳон

12.02.2026, 11:45

Фақат «кундузги» ёки «тунги» эмас: уйқунинг беш хил тури аниқланди

Янги тадқиқотга кўра, уйқунинг бешта ноёб тури мавжуд. Улардан қай бирига мансублигингиз сизнинг соғлиғингиз ва турмуш тарзингизга боғлиқ.

Маданий

12.02.2026, 10:27

“Demokrat.uz” раҳбари ва блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ф.Меҳмонов ва блогер А.Ғоипназаров товламачиликда гумонланмоқда. Улар тадбиркордан видеоматериални ўчириш ва эълон қилмаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Меҳмонов 17 минг доллар олаётган вақтида ушланган. 

Ўзбекистон

12.02.2026, 08:49

Канадада мактабда отишма: 10 киши ҳалок бўлди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тумблер-Ридж ўрта мактабида отишма содир бўлди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, ҳужумчи эса ўз жонига қасд қилган.

Жаҳон

11.02.2026, 17:49

Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризм бўйича 20 йилга қамалди

Жавоҳир Ўткиров Россия Федерацияси Жиноят кодексининг бир қатор терроризм ва қурол-яроқ билан боғлиқ моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Ўзбекистон

11.02.2026, 17:07

“Муомаласи ёқмагани учун божни оширдим” - Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Швейцарияга нисбатан жорий этилган бож тўловлари 39 фоизгача оширилганини маълум қилди.

Жаҳон

11.02.2026, 16:48

“Квартплата”ни кечиктирганлар электр учун тўлов қила олмайди

2026 йил 1 июлдан бошлаб кўп квартирали уй мулкдорлари ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунча электр энергияси учун тўловлари қабул қилинмайди.

Иқтисодиёт

11.02.2026, 15:42

Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин

Россияда “Telegram” фойдаланувчилари техник узилишлар ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошлади. Манбаларга кўра, “Роскомнадзор” мессенжер фаолиятини чеклаш бўйича янги чораларни ишга туширган.

Жаҳон

11.02.2026, 13:58

Омбудсманнинг 2025 йилги фаолияти кўриб чиқилди

Маълум қилинишича, 2025 йилда Омбудсман ўз ишини қонунийлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борган.

Ўзбекистон

11.02.2026, 10:46