Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 18:08

Олтин ва ҳокимият учун тўкилаётган инсонлар қони: Суданда нималар бўляпти?

2025 йил октябрининг сўнгги кунлари. Суданнинг Ал-Фашир шаҳри. Икки мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди: улар орасида туғруқхонадаги аёллар, болалар ва кексалар ҳам бор. Бегуноҳ одамлар тириклайин ёқиб юборилди, айримлари оғир юк машиналари остида қолди. Ал-Фашир кўчалари жонсиз жасадларга тўла. 

Жаҳон

03.11.2025, 18:00

Улашиш:

Олтин ва ҳокимият учун тўкилаётган инсонлар қони: Суданда нималар бўляпти?

Ачинарлиси, қотиллар ҳам қурбонлар ҳам мусулмон. Яна мусулмонлар геноцидга учрамоқда. Фақат бу сафар уларни қирғин қилаётганлар ва жиноятчилар қўлига қурол тутқазаётганлар ҳам ўзини мусулмон деб атайди.

Al Jazeera нашри Ал-Фаширдаги Саудия шифохонасидан олинган даҳшатли тасвирларни эълон қилди. Видеода жангариларнинг бирма-бир палаталардаги беморларни қатл этаётганини кўришимиз мумкин. Маҳаллий аҳолининг билдиришича, мазкур шифохонадан камида 500 киши паноҳ топган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ал-Фаширдаги туғуруқхонада камида 460 киши ўлдирилган. Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус бундай хабарлар “жуда оғир ва хавотирли” эканини айтиб ўтди.

Судан шифокорлари тармоғининг маълум қилишича, сешанба куни Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) жангарилари “Саудия шифохонасида қўним топган барчани — беморлар ва шифокорларни ваҳшийларча ўлдирган”. 

Афсуски, бундай кўнгилни маҳзун қилувчи хабарларнинг охири кўринмайди. Суданда одам боласи ўзига раво кўрмайдиган ишларга қўл урилмоқда.  

Келинг, бунинг сабаблари ва оқибатларига чуқурроқ назар ташлаймиз.

Суданни яхшироқ тушунишимиз учун унинг ўтмишига боқишимиз керак. Бироқ биз жуда узоққа бомоқчи эмасмиз: муҳокамани Умар ал-Башир давридан бошлаймиз. 

Биласиз, Суданда олдинроқ Умар ал-Башир режими мавжуд эди. Гап 1980 йиллар охирида ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятга келган режим ҳақида кетяпти.

Умар ал-Башир режими ҳам ички, ҳам ташқи майдонда мунтазам ваъдалар бериб яшар эди. Жумладан, Судан инсон ҳуқуқларининг бузилиши, “терроризмга қарши кураш” ва бошқа масалаларда АҚШни рози қилиш йўлидан борарди.

Лекин қанча уринмасин АҚШ бошчилигидаги Ғарб мамлакатларининг кўнглидан жой ололмади. Ўз навбатида унинг режимига қарши норозилик намойишлари ҳам оловланди. Ал-Башир ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун милиция гуруҳлари – халқ тилида “жанжавид” (қурол кўтарган отлиқ)лардан фойдаланди.

Суданлик ёзувчи Барка Сокин “жанжавид”ларни ўзига хос услубда тасвирлайди:

“Улар кир, тер ва чангга ботган одамлар. Таналарига катта туморлар тақиб олган, сочлари тўзғиган. Жанжавидларни қуёшнинг қайноқ бағрида улғайган, қотилликни ҳаёти мазмунига айлантирган махлуқлар, дейиш мумкин. Уларда ҳеч қандай ахлоқ, инсоф ёки меҳр йўқ. Жанжавидлар туққан онасини ҳам, синглисини ҳам танимайди, уятни билмайди. Улар ёввойи, ҳатто ёввойилардан ҳам ёмонроқ, елкаларида эса ҳар лаҳза отишга тайёр автоматлари бор. Қалбларида раҳм-шафқатдан асар йўқ. Улар “Аллоҳу Акбар” деб бақиришади, лекин бу ибодат эмас, кибр намойиши. Улар учун бу сўз аллақачон ўз маъносини йўқотиб бўлган”.

Ёзувчи таъриф этган жанжавидлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. 

Гап шундаки, ўтган асрнинг 90-йилларида Дарфурда қора танли, араб бўлмаган қабилаларга қарши ал-Башир режимининг ирқий сиёсатлари сабаб қуролли исён бошланади. Судан армияси тоғли ва чўл ҳудудларидаги партизан урушига ҳали тайёр эмасди, хусусан, Ал Фашир шаҳрида улар кўп бор мағлубиятга учрайди.


Шунда Башир бошқача йўл тутади: у ҳам исёнчилар сингари маҳаллий араб бадавийлари ва чорвадор қабилалардан иборат милиция гуруҳларини тузди. 

2003 йилдан бошлаб, бу милиция гуруҳлари аҳолига нисбатан даҳшатли жиноятларни содир этади: оммавий қотилликлар, аёлларни зўрлаш, юз минглаб одамларни ўз уйидан ҳайдаш ва ҳоказо. 

Бу воқеалар туфайли Халқаро жиноят суди Судан раҳбарларига, жумладан Умар ал-Баширнинг ўзига нисбатан геноцид айбловини қўйган.

Уруш даврида жанжавидлар олтинга бой бўлган Жабал Омир тоғини босиб олишди. Бу улар учун мустақил маблағ манбайига айланди.

Айни пайтда Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) деб аталадиган террор гуруҳи Судан олтинини ноқонуний тарзда четга, асосан БАА (Бирлашган Араб Амирликлари) га сотиб келади. БАА Судандан чиқарилган олтиннинг тахминан 90 фоизини назорат қилиб, эвазига милицияни қурол-яроғ ва пул билан таъминлайди. 

Ўз вақтида Судан раҳбари ал-Башир бу гуруҳдан ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун фойдаланиб, уларнининг барча жиноятларига кўз юмди. 2013 йили у жанжавидларни расмий давлат кучларига айлантириб, “Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари” деб номлади ва раҳбарликни “Ҳамидти” лақабли Муҳаммад Ҳамдан Даглога берди. 

Расмий жиҳатдан Баширга бўйсуниб турганига қарамай, бу кучлар аслида фақат Ҳамидтига бўйсунар эди. Улар олтин савдосидан олинган катта маблағлар ҳисобига мамлакатда жуда катта ва таъсирли кучга айланишди.

2018–2019 йиллар: ал-Башир расмий Вашингтонга ёқишга қанча уринмасин Суданда намойишлар ва норозиликлар авж олиши фонида “тахтдан ағдарилди”. 2019 йил апрель ойида Судан мудофаа вазири Авад бин Авф тўнтариш амалга оширилганини маълум қилди: Башир ва у қурган режимдаги мансабдорлар ҳибсга олинди. Шунга қарамай, Суданда кўча намойишлари давом этди. Ушбу намойишларда турли қатлам вакиллари иштирок этар, ҳар бири ўзича кенг қамровли талаблар қўярди. Кимлардир мудофаа вазири амалга оширган бу тўнтаришдан мамнун эканлигини айтса, бошқалар бундан қониқмади. Оқибатда, жуда қисқа вақт ичида мудофаа вазири Авад бин Авф истеъфога чиқди. 

Шундан сўнг Судан сиёсий саҳнасида бугун биз исмини кўп эшитиб келаётган Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон пайдо бўлди. Авф истеъфо бергач, ўтиш даври учун масъул бўлган ҳарбий хунта раҳбарлигига Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон келди. Бугун у генерал унвонида, амалда эса Суданнинг ҳарбий етакчиси саналади.

Албатта, намойишлар тўхтаб қолмади. Бурҳон ҳокимиятга келганидан сўнг, хунта ва намойишчилар ўртасида “ўтиш даври кенгаши” тузиш бўйича келишувга эришилди. Келишувга кўра, беш йилга қолмай мамлакат фуқаролик бошқарувига топширилиши керак эди, лекин ҳокимиятга келган хунта раҳбари ваъдасини унутди.

Шу даврда армия билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар юзага келди. Ўз ваъдасини бажармаган ҳарбий хунта раҳбаридан норози суданликлар ўлдирилди. 

Умар ал-Башир қанча уринмасин, АҚШнинг марҳаматига эришолмаган бўлса-да, Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон мамлакатнинг ҳарбий раҳбари ўрнини эгаллагач, 2020 йилда “Иброҳим келишувлари”га қўшилди. Маълумки, Иброҳим келишувлари — АҚШ ҳимоясида Исроил билан минтақа давлатлари ўртасида нормаллашувни таъминлашга қаратилган битим ҳисобланади. Шу йилдан Исроил билан нормаллашув жараёни бошланди. Шундан сўнг, Судан “терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар” рўйхатидан чиқарилди. 

Афсуски, Бурҳоннинг ҳам сионистларга ёқиш ҳаракатлари хайрли бўлмади. Бугун Суданда тўқнашув олиб бораётган томонлар — “Тезкор ёрдам кучлари” (RSF) ва Судан армиясидир. Яъни айни дамда мамлакатда айнан шу икки куч ўзаро жанг қиляпти ва бу уруш 2023 йилнинг апрель ойида бошланди.
 

Суданда айнан RSF билан армиянинг уруши бошланиши Абдулфаттоҳ ал-Бурҳоннинг ўз ҳукмронлигига таҳдид солиши мумкин бўлган мухолиф тузилмаларни бартараф этишга уринишидан сўнг бошланди. Бундай гуруҳларнинг энг йирикларидан бири шубҳасиз Муҳаммад Ҳамдан Дагало бошчилигидаги RSF эди.

Аввалига ал-Бурҳон RSF’ни армия сафига қўшиб, алоҳида тузилма сифатидаги мавқеини бекор қилишга қарор қилди. Буни тушунган Ҳамедти дарҳол Абдулфаттоҳ ал-Бурҳонга қарши уруш очди. 

Шу билан бирга, Муҳаммад Ҳамдан Дагало Судан ичида “параллел ҳукумат” ҳам тузди. Ҳозирча халқаро тизим томонидан расман тан олинган ягона тараф — Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон бошқаруви. Бироқ Дагало томони ҳам ўзини сиёсий бошқарув сифатида кўрсатмоқда.

Ушбу милиция гуруҳлари — “Тезкор ёрдам кучлари” —Судандаги энг катта қатлиомларни уюштиргани билан тарихдан жой оляпти. Улар Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан яқин алоқада экани ҳақида ҳам айтиб ўтдик.  “Тезкор ёрдам кучлари” айниқса БАА ва бошқа турли мамлакатлардан қўллаб-қувватланётгани боис, амалда сиёсий майдонда — жаҳон сиёсатида ҳам — ўзига хос жой эгаллаган. Шу боис АҚШда оташкесм бўйича музокаралар ҳам ўтказилди; улар муваффақиятсиз якунланди.

Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон Суданнинг анъанавий иттифоқчилари — масалан, Миср билан жуда яқин муносабатда бўлган. Шунингдек, АҚШ ва Исроил билан ҳам доимо яқин алоқалар ўрнатишга интилган. “Тезкор ҳаракат кучлари” раҳбари эса БАА, Россия каби давлатлар ҳукуматига боғланган ҳолда ўз манфаатларини илгари сурмоқда. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг август ойида халқаро ОАВларда БАА Хитой мудофаа тизимларини Чад орқали Суданнинг “Тезкор ҳаракат кучлари”га етказиб бераётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Аввал бошда “Тезкор ёрдам кучлари” катта силжишларга эришди, кўп ҳудудларни қўлга киритди, ҳатто пойтахт Хартумнинг катта қисмини эгаллади. Бироқ кейин жараён тескари томонга бурилди: сўнгги ойларга қадар Бурҳон қўл остидаги армия кучлари муваффақиятга эришди, ҳатто яқин вақтгача пойтахт Хартумни тўлиқ назоратига олган ҳам эди. Аммо ҳозир яна “Тезкор ҳаракат кучлари”нинг қадамба-қадам илгарилаётганини кўряпмиз. 

Сўнгги даврда Туркиянинг ҳам Абдулфаттоҳ Бурҳон бошқарувига муайян даражада ёрдами борлиги айтилади. Лекин “Туркия фақат Бурҳонни қўллаяпти”, деб кескин хулоса чиқариш тўғри эмас — Анқара ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Айрим ғарбий манбалар ҳатто Туркия айни дамда Бурҳонни ҳам, “Тезкор ҳаракат кучлари”ни ҳам маълум паллаларда қўллаб-қувватлаган, дея иддао қилади. 

Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳозирда мамлакат парчаланиб кетиши хавфи остида. Чунки “Тезкор ёрдам кучлари” сўнгги кунларда яна илгарилай бошлади ва ниҳоят Ал-Фаширни эгаллади. Бу билан Ливияга ўхшаш парчаланиш эҳтимоли ҳам юзага келиши мумкин. 

Воқеаларни таҳлил қилсак, бугунги кунда Суданда олтин ва ҳокимиятни қўлга киритиш учун урушаётган ҳар икки томоннинг ҳам “қўли тоза” эмас:  Ҳамидти бошчилигидаги жангариларнинг оммавий қатлиомларига оид жуда кўп далиллар бор, бироқ Бурҳон томонининг ҳам тинч аҳолига нисбатан содир этган жиноятлари қайд этилган. 

Шунга қарамай, баъзи доиралар ўз манфаатларидан келиб чиқиб армиянинг ғалабасини хоҳламоқда. Лекин буни ортиқча бўртириш керак эмас: Бурҳон бошчилигидаги ҳарбий хунтанинг АҚШ ва Исроил билан жиддий муносабатлар ўрнатгани, сионистлар билан нормаллашув битимини тузганини унутмаслик керак. Яъни армия — Абдулфаттоҳ ал-Бурҳоннинг ғалабаси Суданни ҳақиқий эркинлик, тинчлик ва фаровонлик сари бошламайди.

Сўнгги воқеаларда узоқ вақт қамалда қолган Ал-Фашир шаҳри қулади. Шаҳар маркази аввал армия назоратида эди, аммо узоқ муддат “Тезкор ёрдам кучлари” қамали остида қолди. Бурҳон армия кучларининг шаҳардан чекинганини маълум қилди; “Тезкор ҳаракат кучлари” эса шаҳарда минглаб мусулмонларни ўлдирди. Улар гўёки бу билан “интиқом олинаётгани”ни даъво қилишди. Аслида-чи, аслида яна оддий халқ жабр кўрди. Бегуноҳ одамлар ўлдирилмоқда, зўрланмоқда, очлик ва сарсон-саргардонликка маҳкум этилмоқда. 

Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилдан бери Судандаги қонли уруш ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган, 12 миллиондан ортиқ кишини қочқинга айланди.

Ташқи ўйинчилар эса ҳарбий жиноятчиларни қоралаш баробарида уларга қурол сотишдан ҳам тийилмаяпти. 

Ал-Фаширдаги мусулмонлар қирғини айнан БАА томонидан RSF террорчиларига етказиб берилаётган қурол-яроғ, ўқ-дори ва авиация ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Таҳлилчилар, Амирликларнинг бу қадар ошкора аралашувини Суданнинг бой олтин конларига боғламоқда. Биргина 2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакатдан БААга расман 8,8 тонна олтин олиб чиқилган. Бироқ янада кўпроқ миқдордаги олтинлар ноқонуний йўллар билан Дубай орқали хорижга сотилмоқда.

Шунингдек, бу қонли уруш ортида жаҳон молиявий элитаси билан боғланадиган янада таъсирчан ўйинчилар ҳам турибди...

мавзуга оид янгиликлар

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди

Трамп Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида АҚШ ҳам рол ўйнаши кераклигини, янги раҳбар мамлакатда “тинчлик ва барқарорлик”ни таъминлаши лозимлигини айтди.  

Жаҳон

06.03.2026, 16:56

«Ал-Фашир қассоби» деб аталган шахс — Абу Лулу ким?

2025 йил октябр ойида, 18 ойлик қамалдан сўнг, Шимолий Дарфурда жойлашган Ал-Фашир шаҳри «Тезкор ҳаракат кучлари» деб номланган ҳарбийлаштирилган гуруҳ томонидан эгалланди. Улар шаҳарга киришлари билан зўравонлик авж олди. Интернетда тарқалган видеоларда ушбу гуруҳ жангчилари қуролсиз тинч аҳолини шафқатсизлик билан қатл этаётгани акс этган.

Жаҳон

19.11.2025, 11:52

Жаҳонгир Отажоновни алдаган дўсти 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

ЖИБ Яккасарой тумани суди қашқадaрёлик фуқаро Х.Ҳ.ни хонанда Жаҳонгир Отажоновга нисбатан кўп йиллик фирибгарлик ҳаракатлари учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистон

18.11.2025, 15:38

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ штаб-квартирасида журналистлар билан суҳбатлашди.

БМТ Бош котиби Ғазо сектори ва Суданда Рамазон ойида ўт очишни тўхтатишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш душанба куни Ғазо ва Суданда Рамазон ойида ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Жаҳон

12.03.2024, 15:05

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар

Автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди

2027 йилнинг март ойида топшириладиган навбатдаги “Оскар” тақдирлаш маросимига оид янги қоида жорий этилди.

Маданий

02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди

Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.

Маданий

01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Жаҳон

01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Сўнгги кунларда айрим Telegram каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон

01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди

5 йил муқаддам содир бўлган ўша портлашда 13 нафар АҚШ ҳарбийси ва 160 нафарга яқин афғонистонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганди.

Жаҳон

01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди

Янги тартибга кўра, хорижий ҳайдовчилар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам энди Россияда календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон

01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пайшанба куни Вашингтоннинг маблағларни ажратишга шартлар қўйгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, Қўшма Штатларнинг ушбу жаҳон ташкилотидан миллиардлаб доллар қарзи “музокара қилинмаслиги”ни таъкидлади.

Жаҳон

01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи

Reporters Without Borders (RSF) томонидан эълон қилинган 2026 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, журналистика учун шароитлар глобал миқёсда сезиларли даражада ёмонлашган. 

Жаҳон

01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди

Сешанба куни АҚШ оммавий ахборот воситалари Пентагон махфий операцияларда Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишувга эришганини хабар қилди.

Фан-технология

30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда

Зеленский Украина расмийларига Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифи юзасидан Трамп жамоаси билан боғланишни топширди.

Жаҳон

30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Герцогга нисбатан “босим кампанияси”ни қайта бошлади. Унинг фикрича, Бибига қўйилган айбловлар “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз экан.

Жаҳон

30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

17 апрелда бошланган 10 кунлик сулҳ кейинчалик 17 майгача узайтирилган эди, бироқ Исроил жанубий Ливанда ҳаво ҳужумлари уюштириш ва уйларни бузиш орқали уни ҳар куни бузишда давом этмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон

30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →