Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.
Жаҳон
15.09.2026, 11:42
Улашиш:

Хитой раҳбари Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи арафасида Вашингтон ва Пекин сунъий интеллект масаласида янги музокараларни олиб бормоқда.
Томонлар СИ хавфсизлиги бўйича алоҳида мулоқотни кенгроқ иқтисодий музокаралар билан интеграциялаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Май ойида икки давлат раҳбарлари СИ бўйича ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйишга келишиб олганди.
South China Morning Post нашрининг ёзишича, Пекин АҚШ томонидан ўртага ташланган СИ хавфсизлиги талаблари сунъий интеллектнинг салбий оқибатларини камайтириши билан бирга Хитойнинг СИ технологиясини ривожлантиришига ҳам тўсқинлик қилишидан хавотирда. Шу сабаб хавфсизлик масаласи технологик рақобатга ҳам боғланиб қолмоқда.
Рақобат чиплар билангина чекланмаган
Авваллари АҚШ ва Хитой ўртасидаги технологик қарама-қаршилик асосан яримўтказгичлар ва уларнинг экспорти атрофида кечарди. Эндиликда сунъий интеллект марказий йўналишлардан бирига айланмоқда.
СИ моделлари, уларни ўқитишда фойдаланиладиган манбалар, хавфсизлик стандартлари ва илғор технологиялардан фойдаланиш имконияти икки давлат ўртасидаги музокараларнинг муҳим мавзусига айланиб улгурди.
АҚШ илғор СИ технологияларининг хавфсизлиги ва улардан ҳарбий ёки киберҳужумларда фойдаланмаслик кафолати йўқлигидан хавотирда.
Вашингтон яқинда Хитойнинг айрим СИ компанияларини АҚШда яратилган моделлар хусусиятларини ноқонуний равишда кўчиришда айблаган. Пекин эса бу айбловларни рад этиб, АҚШ Хитойнинг технологик ривожланишини чеклашга уринаётганини билдирган.
СИ хавфсизлиги – глобал масала
Пекин ҳам СИ билан боғлиқ хатарлар тўғрисида тез-тез хавотирли баёнотлар беради. Хитой расмийлари сунъий интеллект технологияси учун халқаро хавфсизлик ва бошқарув механизмларини татбиқ этишга чақирган.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса СИ ривожланишини ортиқча тартибга солиш АҚШнинг Хитой устидан технологик устунлигини заифлаштиради, деган позицияда. Трамп АҚШнинг СИ соҳасидаги пешқадамлигини сақлаб қолишни устувор вазифа сифатида илгари сурмоқда.
Шу сабабли Си Сзинпин ва Дональд Трамп ўртасидаги режалаштирилган учрашувда СИ масаласи оддий технологик мавзудан кўра кенгроқ геосиёсий аҳамият ҳам касб этиши шубҳасиз.
Томонлар бир вақтнинг ўзида СИ хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик қилиш ва технологик устунлик пойгасини давом эттириш муаммосига дуч келмоқда.
Жаҳон
15.09.2026, 11:42
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда
Жаҳон
14.05.2026, 17:42

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи
Фан-технология
29.09.2026, 16:13

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
Жаҳон
18.09.2026, 09:50

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?
Жаҳон
22.06.2026, 11:24

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради
Жаҳон
05.06.2026, 11:49
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
