Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди.
Жаҳон
18.09.2026, 09:50
Улашиш:

Умумий битим қиймати тахминан 24,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Келишув ҳали Конгресс тасдиғидан ўтиши керак.
АҚШ Давлат департаменти мазкур савдо Вашингтоннинг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик мақсадларига хизмат қилишини маълум қилди. Вазирлик баёнотида Саудия Арабистони АҚШнинг НАТОга аъзо бўлмаган муҳим ҳамкори сифатида қайд этилган.
Маъмуриятнинг таъкидлашича, F-35 самолётларини сотиш минтақадаги ҳарбий мувозанатни ўзгартирмайди. Бу АҚШнинг Исроил минтақадаги эҳтимолий рақибларига нисбатан ҳарбий устунликка эга бўлиши кераклиги ҳақидаги узоқ йиллик сиёсати билан боғлиқ.

Қарор Ямандаги вазият кескинлашган пайтга тўғри келди
АҚШнинг қароридан бир кун олдин Ямандаги Ҳусийлар Саудия Арабистонига тегишли F-15 қирувчи самолёти Мариб шаҳри осмонида уриб туширилганини даъво қилган эди. Гуруҳ самолёт қолдиқлари акс этган видеони ҳам тарқатган. Бироқ самолётнинг айнан қандай шароитда йўқ қилингани ҳақида мустақил тасдиқ мавжуд эмас.
Саудия Арабистони Ҳусийлар билан зиддиятда АҚШнинг янада бевосита иштирок этишини сўраган. Вашингтон эса ҳозирча Саудия, Ҳусийлар ва улар қўллаб-қувватлаётган томонлар ўртасидаги можарога тўғридан-тўғри аралашмаслигини билдирган.
Хитой билан боғлиқ хавотирлар
F-35 самолётларининг Саудияга сотилиши Вашингтонда Хитой билан боғлиқ хавфсизлик масалаларини ҳам кун тартибига чиқарган.
The New York Times хабарларига кўра, АҚШ разведка таҳлилчилари Саудиянинг Хитой билан ҳамкорлиги орқали F-35 технологияларига оид маълумотлар Пекин қўлига тушиши эҳтимолидан хавотир билдирган.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Разведка қўмитаси аъзоси Ража Кришнамурти ҳам ушбу хавфлар сабаб келишувга қарши эканини билдирган. Унинг фикрича, АҚШ разведка ҳамжамияти бундай эҳтимолий хавфлар ҳақида огоҳлантирган.
Шу билан бирга, Саудия Арабистони ўтган ой Покистон ва Туркия билан ўзаро мудофаа бўйича «Макка келишуви» деб номланган битимни имзолаган. Бу Риёднинг хавфсизлик масалаларида Вашингтонга боғлиқликни камайтиришга интилаётгани ҳақидаги баҳоларни кучайтирган.
Саудия Арабистони F-35 самолётларини харид қилишга узоқ вақтдан бери қизиқиш билдириб келади. Бироқ Исроил — минтақада ушбу самолётларга эга ягона давлат — уларнинг Риёдга сотилиши юзасидан хавотир билдирган.
Туркия эса F-35 дастурини ишлаб чиқишда иштирок этган NATO аъзоси бўлишига қарамай, 2019 йилдан буён ушбу самолётларни олиш имкониятидан маҳрум. Бунга Анқаранинг Россиядан ҳавога қарши мудофаа тизимларини харид қилгани сабаб бўлган.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда
Жаҳон
21.09.2026, 11:12

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

Ҳусийлар қандай қилиб Эроннинг энг кучли иттифоқчисига айланди?
Жаҳон
27.08.2026, 11:21

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди
Жаҳон
18.08.2026, 14:37

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда
Жаҳон
28.07.2026, 13:45

АҚШ Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича тарихий келишувни маъқуллади
Жаҳон
22.07.2026, 11:10
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
