Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи
Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.
Фан-технология
29.09.2026, 16:13
Улашиш:

Ҳиндистон мамлакатдаги Deep Tech стартапларини қўллаб-қувватлаш учун 25 миллиард доллар йўналтиришга тайёргарлик кўрмоқда. Шу орқали мамлакат халқаро технологик пойгада АҚШ ва Хитойдан ортда қолмасликка ҳамда илғор хорижий технологияларга қарамлигини камайтиришга уринмоқда.
Deep Tech – бу сунъий интеллект, яримўтказгичлар, илғор ишлаб чиқариш, дронлар ва космик технологиялар соҳасидаги стартаплар учун ишлатиладиган кенг атама.
Ҳиндистон охирги ўн йил ичида Deep Tech соҳасига жами 11,6 миллиард доллар сармоя киритган. Бу ҳақда Ҳиндистон венчур ва муқобил капитал ассоциацияси (IVCA) президенти Ражат Тандон CNBC нашрига маълум қилди.
Аммо ҳозирда биргина ҳукуматнинг ўзи 11 миллиард доллар сармоя киритиш мажбуриятини олди, унга яна венчур капитал ва хусусий сармоя фондлари менежерлари томонидан ҳам тенг миқдорда сармоя киритилади, деди у.
“Яна 3 ёки 4 миллиард доллар қўшилади. Натижада Deep Tech инвестицияларига сарфлаш учун 25 миллиард доллар мавжуд бўлади”, – деди Тандон.
Экспертлар фикрича, мазкур молиялаштиришнинг кучайишига сабаб – геосиёсий кескинлик ортиб бораётган бир пайтда ҳукумат илғор технологиялар “ниҳоятда муҳим” эканини англаб етгани билан боғлиқ.
Ҳозирда Хитой ва АҚШ глобал сунъий интеллект пойгасида етакчи. Ҳиндистонда Хитой технологияларига шубҳа билан қараш мавжуд, аммо Вашингтоннинг технологиялар экспортига қўйган чекловлари уни ҳам ишончсиз қилмоқда.
“АҚШ тарифлари аслида Deep Tech сегментига жуда катта ёрдам беради”, – деди Crane Venture Partners бошқарувчи директори Анандамой Ройчудхури.
Унинг қўшимча қилишича, “муҳим технологиялардан исталган пайтда узилиб қолиш мумкин”, деган хавотир туфайли Ҳиндистон маҳаллий Deep Tech компанияларини ривожлантиради.
Бу хавотирларнинг айримлари июнь ойининг бошида тасдиғини топди. Ўшанда Anthropic АҚШ ҳукуматининг кўрсатмасига биноан хорижий фуқаролар учун ўзининг янги Fable 5 ва Mythos 5 моделларидан фойдаланиш имкониятини чеклади.
SuperReturn Asia тадбирида йиғилган стартапларни молиялаштириш бўйича мутахассислар Ҳиндистоннинг Deep Tech компаниялари ҳали ривожланишнинг дастлабки босқичида эканини, бироқ мамлакатдаги ғоялар ва иқтидорли мутахассисларнинг салоҳияти туфайли ушбу экотизим келажакда глобал миқёсдаги етакчи компанияларни яратишга қодирлигини таъкидлади.
Август ойида IVCA эълон қилган ҳисоботда мамлакатдаги 100 та фонд ўртасида ўтказилган сўров натижалари келтирилган. Унга кўра, Ҳиндистондаги ҳар 10 та фонднинг 9 таси Deep Tech стартапларига капитал йўналтирмоқда.
2025-йилда мазкур секторга 3 миллиард доллар сармоя киритилган. Бу тарихдаги энг юқори кўрсаткич.
Бироқ ҳисобот Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги тафовутни ҳам кўрсатмоқда: АҚШда шу даврда Deep Tech компанияларига 136 миллиард доллар маблағ йўналтирилган.
Ҳиндистоннинг Deep Tech стартаплари дуч келаётган асосий камчиликлардан бири – узоқ вақт талаб қиладиган ва кенг миқёсли инновацион лойиҳалар учун зарур маҳаллий капиталнинг етишмаслигидир.
Бугунги кунда Ҳиндистонда 10 миллион доллардан юқори миқдордаги сармоя учун чек ёзишга қодир одамлар атиги 2 фоизни ташкил қилади.
Фан-технология
29.09.2026, 16:13
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта
Жаҳон
08.09.2026, 16:09

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда
Жаҳон
14.05.2026, 17:42

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Сиёсат
17.10.2026, 12:12

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
Жаҳон
18.09.2026, 09:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
