«Йилнинг энг яхши деворий сурати – 2025» мукофоти Мария Калласнинг Грециядаги тасвирига берилди

Грециянинг Каламата шаҳрида афсонавий опера хонандаси Мария Калласнинг улкан фрескаси Street Art Cities талқинига кўра, 2025 йилнинг энг яхши деворий сурати деб топилди.

Маданий

16.02.2026, 15:50

Улашиш:

"Новдалар, қушлар ва мевалар орасида тасвирланган Мария Каллас сиймоси инсоният ва табиат ўртасидаги алоқани ифодалайди" дея таъриф берилган фрескага.

Асар муаллифи Клеоменис Костопулоснинг айтишича, у суратни икки ҳафтада чизиб тугатишни режалаштирган, аммо об-ҳаво ноқулайлиги сабабли иш бир ойга чўзилган. Рассом фрескани ишлаш учун махсус мўйқаламлар, бўёқ баллонлари ва кўтариш кранидан фойдаланган.

«Мария Калласнинг отаси Месиния (Греция) минтақасидан бўлиб, айнан шу нарса уни Каламата тимсоли сифатида тасвирлашга туртки бўлди. Фреска аслида «Мария Каллас» эмас, «Каламата» деб номланган, ниятим шаҳарни аллегорик тасвирлаш эди», – дейди Клеоменис Костопулос.

Рассом опера юлдузининг шахсиятидан ташқари, унинг кийимига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Унинг сўзларига кўра, суратдаги либос Месиния минтақасининг табиий мўл-кўл бойликлари рамзидир. Шунингдек, фреска Каламатанинг 2030 йилга келиб иқлим нейтрал шаҳар бўлиш мақсади билан боғланган.

Мутахассислар фикрича, фрескалар чиқиндиларни камайтириб бермаса-да, инсонларни ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга чорлаб, кундалик ҳаётда экологик меъёрларга риоя этишга ундайди.

Маҳаллий ҳокимият янги деворий тасвирнинг сайёҳлик йўналишини ривожлантиришдаги ролини олқишлади. Ҳокимият вакилининг айтишича, фреска аллақачон диққатга сазовор марказга айланган: одамлар унинг фонида расмга тушишяпти, фрескани кўриш учун Каламатага келишмоқда ва ижтимоий тармоқларда реклама қилишмоқда.

Клеоменис Костопулос Street Art Cities мукофотидан мамнун эканлигини билдириб, бир нечта шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар унга ҳамкорлик бўйича алоқага чиққанини айтди. 

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

сўнгги янгиликлар

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37