Сўнгги вақтларда Марказий Осиё давлатларининг “Толибон” ҳукумати билан иқтисодий ва сиёсий алоқалари ривожланиб бормоқда. Бунга Қозоғистон ҳамда Тожикистон давлати томонидан "Толибон"нинг террорчи ташкилот рўйхатидан чиқарилгани ҳамда мазкур ҳукуматнинг дипломатларидан ишонч ёрлиқларини олганликлари яққол мисол. Айни пайтда бу қарорни Марказий Осиё давлатларининг яқин ҳамкори бўлган Россия ҳам қўллаб-қувватламоқда. Хўш, минтақа давлатлари бундай ҳаракатлар билан 2 йил олдин дунё ҳамжамиятига берган ваъдаларини бажармаётган "Толибон" ҳукуматини тан олишга қаратилган ҳаракатини бошладими? Россиянинг "Толибон" билан яқин муносабатда бўлиши Марказий Осиё давлатларига қай даражада таъсир кўрсатади? Шу каби саволларга PARADIGMA.UZ сиёсатшунос Ҳамза Болтаевдан жавоб олди.