updated: 22.03.2026, 04:38

"Толибон" – Марказий Осиё: Россия нимани режалаштирмоқда?

Сўнгги вақтларда Марказий Осиё давлатларининг “Толибон” ҳукумати билан иқтисодий ва сиёсий алоқалари ривожланиб бормоқда. Бунга Қозоғистон ҳамда Тожикистон давлати томонидан "Толибон"нинг террорчи ташкилот рўйхатидан чиқарилгани ҳамда мазкур ҳукуматнинг дипломатларидан ишонч ёрлиқларини олганликлари яққол мисол. Айни пайтда бу қарорни Марказий Осиё давлатларининг яқин ҳамкори бўлган Россия ҳам қўллаб-қувватламоқда. Хўш, минтақа давлатлари бундай ҳаракатлар билан 2 йил олдин дунё ҳамжамиятига берган ваъдаларини бажармаётган "Толибон" ҳукуматини тан олишга қаратилган ҳаракатини бошладими? Россиянинг "Толибон" билан яқин муносабатда бўлиши Марказий Осиё давлатларига қай даражада таъсир кўрсатади? Шу каби саволларга PARADIGMA.UZ сиёсатшунос Ҳамза Болтаевдан жавоб олди. 

Жаҳон

18.10.2024, 15:15

Улашиш:

"Tolibon" – Markaziy Osiyo: Rossiya nimani rejalashtirmoqda?

"Tolibon" – Markaziy Osiyo: Rossiya nimani rejalashtirmoqda?

Россия –"Толибон" муносабатлари ҳақида 

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати "Толибон"ни террорчи ташкилот сифатида кўришига қарамай, аввалдан у билан доимий алоқада бўлиб келган. Олдинги ҳукумат — Афғонистон Ислом Республикаси даврида ҳам Россия "Толибон" билан алоқалар қилиб турган. "Толибон" Россиядаги конференцияларда иштирок этиш учун келиб турган ҳамда улар орасида фикр алмашинувлар, муҳокамалар бўлиб турган.

"2021 йилнинг август ойидаги воқеада — "Толибон" ҳокимияти ўрнатилганидан кейин Россия ва унинг ўртасида муносабатларнинг илиқлашишга қаратилган хатти-ҳаракатлар янада юзага чиқди. Татаристондаги Қозон форумида ҳам Россия ва "Толибон" ўртасида мулоқотлар бўлди. Россия олий доира вакиллари томонидан "Толибон"ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш таклиф қилинди. Буларнинг барчаси Россия ва "Толибон" ўртасидаги муносабатларни илиқлаштиришга қаратилган ҳаракат ҳисобланади", дейди сиёсатшунос.

Унинг фикрига кўра, ҳали бу ҳаракатлар Россия "Толибон"дан Марказий Осиёга таъсир ўтказиш учун фойдаланиш даражасига етмаган.

"Воқеалар ривожи шу даражада кетадиган бўлса, ҳали яқин келажакда Россия ва “Толибон” муносабатлари мустаҳкамланиб кетиши бўйича бирорта белги кўраётганим йўқ", деди Ҳамза Болтаев.

Хитой –"Толибон" муносабатлари хусусида

Бундан ташқари, "Толибон"нинг Хитой билан муносабатлари ҳам тарихан яхши бўлиб келган. Биринчи бўлиб Хитой "Толибон" элчисидан расмий ишонч ёрлиғини қабул қилган ҳукумат ҳисобланади. Хитой ва "Толибон" ўртасида дипломатик муносабатлар бўлмаса-да, савдо-иқтисодий муносабатлар мавжуд.

Сиёсатшуносга кўра, Хитой Афғонистонга нисбатан ўз сиёсатини учинчи давлат ёки минтақа қандай деб ўйлаши ёки ном бериши каби ҳолатларга қараб шакллантиришдан анча йироқ. Бунинг учун муносабатларга расмий ном беришдан кўра амалий қадамлар муҳим. 

"Бу ҳақиқий прагматизм ва амалий натижага қаратилган ҳамкорлик. Шу кунга қадар Хитойнинг расмий компаниялари ҳали Афғонистонга инвестициялар киритмади. 

Амударё ҳудудида нефтни қайта ишлаш, 10 млрд долларлик литий конлари ва Қобулни хавфсиз ҳудуд сифатида "пилот" лойиҳалар бўйича таклифлар бераётган бўлса, буларнинг барчаси хусусий ташкилотлар томонидан амалга оширилмоқда. Давлатнинг расмий компаниялари ёки ташкилотлари томонидан берилмаяпти. Шундан хулоса чиқариш мумкинки, 

Хитой Афғонистон билан қилаётган муносабатларида бир томондан жуда ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракаатланмоқда. Хитойнинг бундай эҳтиёткорона ҳаракати Толибоннинг Афғонистонда хавфсизлик масалаларини тўлақонли ҳал этганига  ишончи комил эмаслиги орқали талқин қилиш мумкин. Шунинг учун сармоя киритиш ва бошқа масалаларда иккиланиб турибди”, деди сиёсатшунос.

Марказий Осиё – "Толибон" муносабатлари қай даражада мустаҳкам? 

Болтаевнинг сўзларига кўра, сўнгги вақтлардаги Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон билан муносабатларидаги илиқлашув бу мазкур ҳукуматни тан олишга ҳаракат қиляпти дегани эмас.  

Унинг айтишича, Марказий Осиё ва Афғонистон муносабатлари илиқлашув жараёнида. Гарчанд минтақа “Толибон”ни тан олмаган бўлса-да, муносабатларни яхшиланиш йўлида кетмоқда. У бу муносабатларни прагматизм ва амалий чораларни устувор қилиб қўювчи муносабат деб атади.

"Дипломатик ёки расмий муносабатларнинг ўрнатилиши, бундай муносабатларнинг илиқлашуви ва яхшиланиши оқибатида табиий жараён сифатида амалга ошиб кетиши мумкин. Агар муносабатлар шу йўналишда илиқлашиб, яхшиланиб кетса келгусида Ўзбекистон "Толибон" ҳукуматини тан олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Агар қандайдир кутилмаган фожиавий ҳолатлар юз бермаса, масалан, Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ жараёнларнинг ўта ёмонлашиб кетиши оқибатида ички низоларнинг яна кучайиб кетиши, Ғарб ва Афғонистон муносабатларининг ҳаддан ортиқ кескинлашиб кетиши сабаб "Толибон" ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларининг узоқлашувига олиб келиши мумкин", дея баён қилмоқда сиёсатшунос.

Шунинг учун Марказий Осиё "Толибон" ҳукуматини тан олиш масаласида Ғарб, Россия, Хитой ва бошқа давлатларнинг манфаатларини кўзлаб барча томонларни ҳисобга олиб ҳаракат қилади. Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон муносабатлари илиқлашувида Ўзбекистон анча фаол. 

Бош вазир Абдулла Ариповнинг Афғонистонга боргани катта расмий ташриф сифатида баҳоланган. “Толибон” билан муносабатлари яхши бўлган Эрон ва Покистон билан ҳам бу даражада расмий учрашувлар бўлмаган. Сиёсатшунос "Толибон" ишончлими деган саволга "Давлатлар ўртасида ишонч абадий эмас", деб жавоб берди. 

"Ишонч борми?! Бор, лекин у қай даражада эканлигига баҳо бера олмаймиз. Юқори мартабали давлат вакиллари боряптими, демак ишонч шу даражада. “Толибон” ишончлими ёки ишончли эмасми деган саволга жавоб бериш жуда қийин", дейди сиёсатшунос.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон тарихида кутилмаган ҳолатлар бўлган. Муносабатлар яхши бўлиб турган бир пайтда ёмонлашиб кетган ҳолатлар ҳам мавжуд. Бунга ёрқин мисол сифатида Эрон ва Покистонни олишимиз мумкин.

"Мен покистонлик таҳлилчилар билан гаплашганимда "Биз ҳайратдамиз, қандай қилиб "Толибон" Покистоннинг Миллий хавфсизлигига таъсир қиладиган кучларни қўллаб-қувватлаши мумкин?! Баъзи экспертлар очиқ айтишади, Афғонистон ҳудудидан АҚШ ва Иттифоқ кучларининг олиб чиқиб кетишига Эрон ва Покистоннинг ёрдами "Толибон"га нисбатан жуда катта. Шунга қарамасдан Эрон чегарасида тўқнашувлар бўлди. 

Эронга қарши Афғонистон ҳудудидан бошланувчи Ҳилманд дарёсидаги сув масаласини Эронга қарши қуролга айлантирди. "Толибон" билан Эрон ўртасидаги муносабатлар жуда яхши бўлган. Чунки Америкага қарши курашишда икковининг ҳам манфаатлари бир бўлган. Булар ўртасидаги ҳарбий ва бошқа ҳамкорликлар ўн йилликларга бориб тақалади. 

Шунга қарамай чегарада тўқнашувлар юз беряпти, наркотик моддалар савдоси, одам савдоси ва сувдан қурол сифатида фойдаланишга ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказиш ҳолатлари юз беряпти", деган Ҳамза Болтаев.

Сиёсатшунос "Толибон"нинг ишончли ёки ишончли эмаслиги бўйича узоқ муддат учун жавоб бера олмаслигини айтмоқда. Чунки улар юқорида кўриб турганимиздек ўзгарувчан.

"Ҳозирги ҳукумат Афғонистонни бошқаришда узоқ йиллик малакага эга эмаслигини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, "Толибон"нинг кутилмаган ва юмшоқ қилиб айтганда "тушунарсиз" ҳаракатлар сифатида кўриладиган ишларни қилиб қўйиш эҳтимоли жуда юқори. Бундай ҳолатлар кўп ҳолларда давлатчилик борасидаги малаканинг етишмаслигидан келиб чиқади", дея сиёсатшунош ўз фикрини якунлади.

мавзуга оид янгиликлар

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?

Дунёда қудратли ҳарбий кучга эга давлатлар ўз таъсир доирасини кучайтириш ва сўзини ўтказиш учун маълум ҳудудларда ҳарбий базалар очади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг 80 та давлатда, Россиянинг 14 та, Туркиянинг 11 та, Эрон ва Саудия Арабистонининг учта мамлакатда ўз ҳарбий базалари мавжуд. Марказий Осиё ҳудудида ҳам бир нечта хорижий ҳарбий базалар жойлашган. Хўш, улар қайси давлатларга тегишли ва минтақада бу борада кимнинг таъсири кучли? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Сиёсат

04.02.2025, 14:04

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди

Россиянинг Челябинск вилоятида -20 даража совуқда музлаб қолган, Додобоня лақабли уйсиз итни адёл билан ўраб қўйган пица етказиб берувчи курьер ишдан бўшатилди.

Жаҳон

27.02.2026, 12:34

сўнгги янгиликлар

Сўз эркинлиги ва журналистика тамойиллари учун курашган қалам соҳибининг ҳаёт йўли

Бугун, 29 март куни ўзбек журналистикаси ва адабиёти йирик намояндаларидан бири — журналист, ёзувчи, таржимон ва жамоат арбоби Карим Баҳриев 64 ёшида вафот этди. 

Маданий

29.03.2026, 08:49

Украина ва Саудия: Киев ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига экспорт қилмоқда

Дронларга қарши курашиш борасида жаҳон етакчисига айланиб улгурган Украина  Саудия Арабистони билан мудофаа шартномасини имзолади.

Жаҳон

28.03.2026, 17:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)

Ўнлаб йиллар мобайнида шахсини сир тута олган “кўча” рассоми кимлиги маълум. Бу ҳақда Reuters хабар қилди. Бироқ кўпчилик, хусусан, Euronews бу янгиликка шубҳа қилмоқда, чунки Бенксининг шахси ҳануз расман тасдиқланмади.

Маданий

28.03.2026, 15:48

Суюлтирилган табиий газ нима ва нега муҳим?

Форс кўрфазидаги геосиёсий вазият жаҳон энергетика бозорига таъсир кўрсатмоқда. АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари фонида суюлтирилган табиий газ (СТГ) етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда.

Жаҳон

28.03.2026, 15:24

Украина ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига олиб чиқмоқда: Саудия билан янги келишув

Украина дронларга қарши курашиш бўйича тўплаган тажрибасини халқаро майдонга олиб чиқмоқда.

Жаҳон

28.03.2026, 14:46

Энди 100 долларлик купюраларда Трамп имзоси бўлади

АҚШда миллий валютага оид муҳим янгилик эълон қилинди. Мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан 100 долларлик купюраларда президент Доналд Трампнинг имзоси жойлаштирилади.

Иқтисодиёт

28.03.2026, 14:15

Каш Пател киберҳужум марказида: 300 дан ортиқ мактуб ва суратлар тарқатилди

АҚШда киберхавфсизликка оид навбатдаги шов-шувли ҳолат юз берди. Федерал қидирув бюроси директори Каш Пател Эрон билан боғлиқ деб ҳисобланаётган "Handala Hack Team" хакерлик гуруҳи амалга оширган киберҳужум марказида қолди.

Жаҳон

28.03.2026, 13:14

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда радар жарималари, нақдсиз тўловлар, tax free ва тиббиёт тизимида муҳим ўзгаришлар жорий этилади. Шу билан бирга чиқинди тарифлари ҳам ошиши кутилмоқда.

Ўзбекистон

28.03.2026, 10:01

«Ҳизбуллоҳ» бир кунда 21 та «Merkava» танкини йўқ қилди

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) сўнгги 40 йил ичидаги энг оғир техник йўқотишлардан бирига дуч келди. 

Жаҳон

28.03.2026, 09:13

Эроннинг яширин ракета шаҳарчалари: 48 соатда қайта тикланади

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Эронда ер остининг чуқур қатламларида қазилган 27 та ракета шаҳарчаси мавжуд. Исроил ва АҚШ кучлари ушбу мажмуаларга зарба бериш деярли имконсиз эканлигини билиб, доимий равишда уларнинг кириш қисмларига ҳужум қилиб келмоқда.

Жаҳон

27.03.2026, 18:51

Бухорода зўравонликка учраган аёллар масаласи кўтарилди: 3 нафар мурожаатчи ҳимояга олинди

Маълум бўлишича, ҳар учала аёл ҳам турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка дуч келган. Улар жисмоний ва руҳий босим остида қолган бўлиб, айни вақтда болалари билан бирга мазкур марказда вақтинчалик бошпанада яшамоқда.

Ўзбекистон

27.03.2026, 17:53

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади

Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш бўйича янги чоралар жорий этилмоқда.

Иқтисодиёт

27.03.2026, 16:00