Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
2025 йил июнь ойида Эрон ҳудудидан Афғонистонга 256 мингдан ортиқ киши қайтган. Шу билан бирга, июль ойида бу рақам янада ошиши кутилмоқда. Кенг кўламли депортациялар Афғонистон иқтисодиёти ва ижтимоий тузилмасига жиддий зарар етказиши мумкин.
Сиёсат
11.07.2025, 12:20
Улашиш:

Афғонистон фуқароларининг оммавий депортацияси дастури Эрон томонидан 2023 йилдан бошлаб фаол амалга оширила бошланди, бу жараён Покистонда ўтказилаётган шунга ўхшаш кампания билан бир вақтда олиб борилмоқда. Асосий сабаблар сифатида иқтисодий ва ижтимоий босимнинг кучайгани, айниқса чегара ҳудудларида, қайд этилади. Расмий маълумотларга кўра, Эрон ҳудудида 6 миллионга яқин афғон яшайди. Бироқ норасмий ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний мигрантлар билан бу рақам 10 миллиондан ошиши мумкин.
Тахминий баҳоларга кўра, "афғон масаласи" ҳар йили Эрон давлат бюджетининг 0,9–1,2 фоизини ташкил қилади. Парламент аъзоси Ҳамидреза Азизи сўзларига кўра, афғонлар учун энергия, озиқ-овқат, тиббиёт ва таълим субсидиялари доирасида ҳукумат ҳар йили 7000 триллион риал сарфлайди. Унинг таъкидлашича, афғонлар меҳнат бозорини тўлдириб юборган, натижада минглаб эронликлар ишсиз қолмоқда.
Сиёсий жиҳатдан қулай асос
Исроил билан бўлиб ўтган "12 кунлик уруш" якунланганидан сўнг Эрон афғонларни депортация қилишни кескин кучайтирди. Бу иқтисодий йўқотишлар ва ички харажатларни қисқартириш зарурияти билан боғлиқ. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, ушбу можаро натижасида Эронга етказилган умумий тўғридан-тўғри ва билвосита зарар 24 дан 35 миллиард АҚШ долларигача, яъни мамлакат ЯИМининг 6,3–9,2 фоизигача баҳоланмоқда.
Инфратузилмани тиклаш зарурати фонида ҳукумат устувор бўлмаган харажатларни, жумладан, афғон диаспорасига кетаётган маблағларни қисқартиришга интилмоқда.
Депортацияни тезлаштиришга асосий далиллардан бири сифатида афғонларнинг Исроил разведка гуруҳларига алоқадорлиги ҳақида айбловлар илгари сурилмоқда. Расмийлар ва ОАВ хабарларига кўра, айрим афғон мигрантлари ҳужумларни ташкил этиш, дронларни бошқариш, разведка маълумотларини тўплаш ва портловчи қурилмаларни ўрнатишда иштирок этган. Бироқ, баъзи ҳибсга олинганларнинг видеотасвирли тан олишларидан ташқари, бундай даъволарни тасдиқловчи ишончли далиллар келтирилмаган.
Депортация учун қулай муҳит
Покистон томонидан афғонларнинг оммавий депортацияси Эрон депортация сиёсатини легитимлаштиришга хизмат қилмоқда. 2025 йил 16 май ҳолатига кўра, Эрон 1934, Покистон эса 1423 афғонистонликни депортация қилган эди. Бироқ, Эрон–Исроил можароси бошланганидан сўнг бу кўрсаткичлар кескин ошди: 21–28 июнь кунлари оралиғида фақат Эроннинг ўзи 131 мингдан ортиқ афғонни, яъни кунига ўртача 30 минг кишини депортация қилди. Бу эса май ойидаги кўрсаткичдан 15 баравар кўп.
2025 йил 6 июль куни Эрон ҳукумати ноқонуний афғонлар учун мамлакатни ихтиёрий тарк этишнинг сўнгги муддати сифатида эълон қилди ва мажбурлов чораларини қўллаш билан таҳдид қилди. Худди шундай тарзда, Покистон ҳам 30 июнни 1,3 миллион афғонистонликни чиқариб юбориш муддати сифатида белгилаган ва йил охиригача бу рақамни 3 миллионгача етказишни режалаштирмоқда. Иккала давлатнинг ҳаракатларини "мувофиқлаштириш" халқаро босимни камайтириш ва "оғир юкдан" тезроқ халос бўлишга қаратилган бўлиб, Эрон бу дастурни Покистон фонида бошлаган.
Афғонистон учун салбий оқибатлар
Эрон ва Покистондан афғонларнинг оммавий депортацияси Афғонистон учун икки томонлама зарба бўлиб, гуманитар фалокат хавфини туғдиради. Халқаро ёрдам қисқараётган бир пайтда мигрантларнинг ортга қайтиши мамлакатни жиддий беқарорлаштириши мумкин.
2023 йил охирига келиб, икки давлат жами 850 мингдан ортиқ афғонни депортация қилган, 2024 йил мартидан 2025 йил мартигача эса фақат Эрон 1,12 миллиондан ортиқ кишини чиқариб юборган. БМТ, ХМТ ва Норвегия Қочқинлар Кенгаши (NRC) каби халқаро ташкилотлар юзага келаётган инқироздан хавотир билдирмоқда. Афғонистонга ажратилган гуманитар ёрдам ҳажми 3,2 миллиард доллардан 538 миллионгача қисқаргани инқирозга жавоб бериш имкониятларини чекламоқда. БМТнинг Афғонистондаги миссияси (УНАМА) огоҳлантиришича, қайтаётганларнинг аксарияти мол-мулк, асосий хизматлар ва иш топиш имкониятларидан маҳрум. Уларнинг оммавий оқими мамлакатдаги оғир вазиятни янада кучайтириши мумкин.
Толибоннинг Қочқинлар ва Репатриация ишлари вазирлиги депортация қилинганларга ўз вилоятларида ер ажратилиши режалаштирилган репатриация дастурлари борлигини бир неча бор маълум қилган. Бироқ таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу каби дастурларнинг мавжудлигига қарамай, кенг кўламли депортациялар, ресурсларнинг чекланганлиги ва гуманитар ёрдам етишмаслиги мамлакатда оғир аҳволни юзага келтиради.
Хулоса қилиб айтганда, депортация қилинган афғонлар сонининг кескин ортиши ва халқаро ёрдам ҳажмининг камайиши фонида Афғонистон йирик гуманитар ва иқтисодий инқироз таҳдиди остида қолмоқда. Ресурсларнинг чекланганлиги ва инфратузилманинг заифлиги шароитида мамлакат ташқи ёрдамсиз бу муаммоларга қарши тура олмайди. Эрон ва Покистондан назоратсиз қайтиб келаётганлар ижтимоий-иқтисодий вазиятни беқарорлаштириши, шунингдек асосий инфратузилма ва иқтисодий лойиҳаларнинг амалга ошишини секинлаштириши мумкин. Чунки Толибон ҳукумати ички барқарорликни сақлашга катта маблағ ажратишга мажбур бўлади. Шу нуқтаи назардан, Марказий Осиё давлатларининг ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади. Улар зарур гуманитар ёрдам кўрсатиш орқали инқирозни юмшатишга ва Афғонистон билан барқарор қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишлари мумкин.
Боситхон Исламов Афғонистон ва Жанубий Осиё тадқиқотлари маркази (CАСАС) Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (IAIS)
Сиёсат
11.07.2025, 12:20
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Покистон Афғонистонда ҳаво зарбалари уюштирди
Жаҳон
29.06.2026, 10:14

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул
Жаҳон
01.10.2026, 10:25
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
