Амударё сувида Афғонистоннинг улуши борми?
Жорий йилнинг 25-26 – март кунлари “Тошкент сув ҳафталиги” форуми бўлиб ўтди ва унда Толибон вакили маъруза қилди.
Дунёнинг 19 давлатидан 80 га яқин маърузачи ва 1200 дан ортиқ вакил иштирок этган форумда Афғонистоннинг 2028 йилда Қўштепа каналини қуриб битказиш режаси ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон
02.04.2026, 11:24
Улашиш:

Сўнгги беш йил ичида Марказий Осиё (МО) ва Афғонистонда ёғингарчиликнинг сезиларли даражада камайиши, музликларнинг эриши ва рекорд даражадаги юқори ҳарорат кузатилди. Аломатлар бу йил ҳам минтақа сув етишмовчилигига дуч келишини кўрсатмоқда.
Март ойининг сўнгги кунларида Қозоғистон жанубида ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилди. Қозоғистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам февраль ойида рекорд даражадаги юқори ҳарорат қайд этилди. 2025 йилнинг сўнгги уч ойида Марказий Осиё бўйлаб ёғингарчилик ҳам меъёрдан анча паст бўлди.

“Толибон” ҳукумати 2022 йил бошида Афғонистон шимолидаги ерларни суғориш учун узунлиги 285 километр, кенглиги 100 метр, чуқурлиги 8,5 метр бўлган канал қуришини эълон қилганида, минтақада яна битта сув муаммоси пайдо бўлганди.
“Тошкент сув ҳафталиги” тадбирида Афғонистон делегациясига Сув ва энергетика вазири ўринбосари Мужиб ур-Раҳмон Умар бошчилик қилди.

Форумда у ўз ҳукумати номидан Афғонистон тарихан Амударё ҳавзасидан жуда оз миқдорда сув олгани, унинг шимолий қўшнилари эса ўнлаб йиллар давомида суғориш учун катта ҳажмдаги сувдан фойдаланиб келаётгани ҳақидаги қарашни таъкидлади.
“Биз минтақанинг адолатли ва барқарор ривожланишига ишонамиз… Биз (сув ресурсларини) минтақа давлатларининг қонуний ҳуқуқларига мувофиқ, юридик асосда ривожлантириш ниятидамиз”, – деди Умар.
Умар халқаро ҳуқуққа биноан Амударёда Афғонистоннинг ҳиссаси борлигини айтди.
2025 йил март ойида Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ҳам Афғонистоннинг сувдан ўз улушини олишга ҳақли эканини тан олган.

– Қурол кўтариб уришишимиз керакми? Йўқ, биз борди-келди қиляпмиз, қариндош бўляпмиз, яхшироқ муносабат қуряпмиз. Уларга ҳам аста-секин тушунтирамиз, ўзингизнинг ҳақингизни олинг [деймиз] – деганди ўшанда вазир.
МО ва Афғонистон ўртасида сувдан фойдаланиш бўйича минтақавий шартнома мавжуд эмас. МО давлатларининг бирортаси ҳам “Толибон”ни қонуний ҳукумат деб расман тан олмагани боис бундай шартнома имзоланиши эҳтимолдан йироқ.
2028 йилда канал қурилиши якунлангач, Амударё сувининг тахминан 20 фоизи Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидан сал ғарброқдаги нуқтадан бошлаб Қўштепа каналига буриб юборилади.

Бу Қорақум саҳроси ёқасида жойлашган ҳамда шундоғам етарлича сув билан таъминланмаган Ўзбекистон ва Туркманистондаги кўпгина аҳоли пунктлари учун фожиали бўлиши аллақачон маълум.
Туркманистон “Тошкент сув ҳафталиги” форумига делегация юбормади.
“Толибон” вакили ёрдам сўради
Форумда Умар Афғонистон шимолий қўшниларининг сувга бўлган ҳуқуқ ва эҳтиёжларини доимо инобатга олишини таъкидлади. У МО билан ҳамкорлик қилиш, айниқса, минтақа давлатлари қўллаётган тежамкор технологияларни ўзаро алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Умар МО давлатларига “минтақавий ҳамкорлик руҳида” мурожаат қилиб, Амударёнинг Афғонистон томонидаги қирғоқларини мустаҳкамлаш лойиҳаларида кўмак сўради. Унинг сўзларига кўра, тупроқ эрозияси дарё қирғоқларининг маълум қисмларини ювиб кетиши натижасида сув исроф бўлмоқда.
Ўзбекистон Қўштепа канали қурилишига ёрдам беришни бир неча бор таклиф қилган. Толибон ушбу лойиҳани мустақил равишда амалга ошираётгани боис, унинг хавфсизлиги ва сифати юзасидан хавотирлар мавжуд.
Умар бу масалага муносабат билдирмади, лекин лойиҳа албатта охирига етказилишини маълум қилди. Ҳозиргача каналнинг 200 километрдан ортиқ қисми қазиб бўлинган.

Шунингдек, афғонистонлик вакил иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатлар ҳақида гапирди. Унинг фикрича, “иқлим ўзгаришларининг асл сабабчиси бўлган ривожланган мамлакатлар” иқлим ўзгариши қурбонига айланган мамлакатларга илмий тадқиқотлар олиб бориш, кузатув каби масалаларда ёрдам бериши керак.
Марказий Осиё масалалари бўйича тадқиқотчи Брюс Панниэрнинг фикрича, Афғонистон делегациясининг форумда иштирок этгани “Толибон”нинг сувдан фойдаланиш масаласида Марказий Осиё билан ҳамкорлик қилиш истагида эканидан дарак берувчи ижобий белгидир.
Аммо 2021, 2022 ва 2023 йиллардаги қурғоқчилик ҳодисалари, жорий йилда ҳам сув танқислиги эҳтимоли туфайли сувдан фойдаланиш масаласи баҳсли мавзулигича қолади.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
мавзуга оид янгиликлар

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Ўзбекистон сув танқислиги хавфи юқори давлатлар қаторидан жой олди
Фан-технология
02.07.2026, 18:49

Ўзбекистон — Афғонистоннинг Марказий Осиёда энг йирик иқтисодий ҳамкори
Ўзбекистон
18.06.2026, 15:45

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди
Спорт
03.10.2026, 11:17
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди
Жаҳон
14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади
Сиёсат
14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади
Фан-технология
14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади
Иқтисодиёт
14.10.2026, 12:22

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон
14.10.2026, 10:59

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди
Таълим
14.10.2026, 10:33

Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди
Жаҳон
14.10.2026, 09:55

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин
Сиёсат
13.10.2026, 17:06

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди
Жаҳон
13.10.2026, 15:59

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
Ўзбекистон
13.10.2026, 14:40

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди
Жаҳон
13.10.2026, 11:48
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
