Қозоғистон Афғонистондан нима хоҳлайди?
Жорий йилнинг 21-23 апрель кунлари Қозоғистон республикаси Бош вазири ўринбосари, миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин Афғонистон пойтахти Кобулга расмий ташрифини амалга ошириб, муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар билан учрашди. Ушбу расмий ташриф икки мамлакат учун муҳим ўрин тутувчи умумий қиймати 140 миллион АҚШ долларлик бўлган 20 га яқин шартномалар имзоланиши билан якунланди.
Иқтисодиёт
29.04.2025, 15:53
Улашиш:

Маълумки, шФедерациясинг 17 апрель куни Россия Федерацияси Толибон ҳукуматини террорчи гуруҳлар рўйхатидан расман чиқариб ташлади, бунга мос равишда Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари, хусусан Қозоғистон ўзининг Афғонистонга бўлган сиёсатини қайта кўриб чиқиб, ўзаро алоқаларни ривожлантириш сиёсатини олиб бормоқда. Шу муносабат билан амалга оширилган ушбу расмий ташриф давомида кун тартибида иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларини ривожлантириш учун бир нечта шартномалар имзоланди.
Қозоғистоннинг Афғонистон билан яқинлашув сиёсатини кучайишини бир нечта факторлар орқали исботлаш мумкин.
1.Транзит ҳудуд. Серик Жумангарин Кобулга ташрифи давомида Қозоғистонни Ҳинд океанига тўғридан-тўғри олиб чиқувчи “Торгунди-Ҳирот-Қандаҳор-Спин-Булдак” йўналишининг Қозоғистон учун муҳим босқичи бўлган 113 километрлик Турғунда-Хирот йўналиши учун катта сармоя киритилишини ва айнан темир йўл қурилишини назоратга олиш учун Хиротда логистика компанияси ташкил қилишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.Бундан ташқари, ушбу йўналишдаги темирйўл участкасини қуриш давомида оптик кабелларни ётқизиш режасини ҳам таклиф этган. Бу эса, Қозоғистонни Россия ва Ҳинд океанигача бўлган ҳудудда жойлашган, барча йўллар унинг ҳудудидан ўтувчи транзит зонага айлантиради.

2.Қозоғистон учун янги истеъмол бозорининг очилиши.
Маълумки, Қозоғистон Афғонистоннинг энг йирик ўнта савдо ҳамкори қаторига кирувчи давлат ҳисобланиб, асосий экспорт маҳсулоти дон ва ун ҳисобланади. Шу билан бирга бугунги кунга келиб қозоқ шакари Афғонистонга экспорт қилинаётган ва сезиларли ўсиштенденциясинии бошдан кечираётган маҳсулот бўлмоқда.Биргина2024 йилдаа Шакар экспорти қарийб 122 минг тоннага ўсиб 143 минг тоннага етди. Бу ўсиш савдо имкониятлари кенгайиб бораётганидан далолатдир, қандолат маҳсулотлари ва ун маҳсулотлари экспортини ҳам ошириш потенциалига эга.Ушбу маҳсулотларни янги Афғон бозорларига етказиб бериш Қозоғистонга икки томонлама алоқаларни яхшиланиши ва 41 миллион аҳолига эга афғон бозоридан жуда катта иқтисодий фойда олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари ҳукуматнинг расмий манбаларига кўра ташрифнинг иккинчи кунида яъни 22 апрелда Кобулда икки давлатдан 400 дан ортиқ ишбилармон, компания ва тадбиркорлар иштирокида Афғонистон-Қозоғистон қўшма бизнес-форуми очилган. Имзоланган меморандумлар логистика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, механика ва қурилиш каби турли соҳаларни қамраб олганлиги маълум қилинган.
Ташриф давомидда икки мамлакат ўртасида Афғонистон ҳудудида жойлашган фойдали қазилма бойликларини ўрганувчи техниКоньар гуруҳнефтьши кўзда тутилган.Шу келишув доирасида 14 апрель куни Қозоғистондан бир гуруҳ геолог ва муҳандислар Афғонистонга ташриф буюриб, Афғонистон Конь ва нефть вазирлиги билан ҳамкорликда бир қатор конларни ўрганганлиги очиқланган.Ушбу намуналарнинг лаборатория таҳлиллари Қозоғистонда ўтказилади ва натижаларга кўра конларни чуқурроқ ўзлаштириш бўйича музокаралар бошланади.
Умуман олганда, Қозоғистон ўзини минтақадаги муҳим транзит тугунига ва Ҳинд океанига чиқадиган йўлга айлантириш орқали нафақат Афғонистон билан икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаб бормоқда, балки Марказий Осиёда янги логистика ва инфратузилма йўналишларини шакллантирмоқда.
Афғонистон билан ҳамкорликнинг чуқурлашуви бутун Марказий Осиё минтақасига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Биринчидан, бу жануб томонга янги транспорт йўналишларини шакллантиришга замин яратади ва минтақани ташқи иқтисодий алоқалар борасида кенг имкониятлар билан таъминлайди. Иккинчидан, Афғонистон бозорининг очилиши минтақадаги қўшни давлатлар, жумладан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистоннинг экспорт салоҳиятини кучайтиради ҳамда кўп томонлама иқтисодийинтеграциягаа замин яратиши мумкин.
Шохрух Саидов,
Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти
Иқтисодиёт
29.04.2025, 15:53
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонда давлат байроғи туширилган буюмлар тақиқланди
Жаҳон
10.07.2026, 10:12

Покистон Афғонистонда ҳаво зарбалари уюштирди
Жаҳон
29.06.2026, 10:14

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади
Жаҳон
26.06.2026, 15:06

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37

Толибоннинг Бадахшондаги ҳаракатлари унинг ташқи сиёсий тактикасининг бир қисмими?
Жаҳон
15.07.2025, 10:57
машҳур янгиликлар

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47
сўнгги янгиликлар

Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди
Ўзбекистон
15.08.2026, 17:21

Трамп бекор айтибди, Ҳурмуз АҚШ ҳудуди эмас – Эрон
Сиёсат
15.08.2026, 16:01

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди
Сиёсат
15.08.2026, 14:41

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила: камида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
15.08.2026, 14:15

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда
Сиёсат
15.08.2026, 12:13

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди
Жаҳон
15.08.2026, 10:49

Ўзбекистонга қаердан кўпроқ пул юбориляпти?
Иқтисодиёт
14.08.2026, 16:32

Хорижда ишлаётган 622 нафар ўзбекистонликнинг пули қайтарилди
Ўзбекистон
14.08.2026, 16:28

Россия Украина темирйўл ва порт иншоотларига, Украина эса Россия нефть маркази ва омборига ҳужум қилди
Жаҳон
14.08.2026, 16:02

Ўзбекистонга электромобиль импорти ҳажми 2,6 бараварга кўпайди
Иқтисодиёт
14.08.2026, 14:14

Россия ва Украина 15 нафар фуқаросини алмашди
Жаҳон
14.08.2026, 13:51

Қамчи президент бўларди, мен нафақага чиқардим — Садир Жапаров
Сиёсат
14.08.2026, 11:49

Россия иқтисодиётида босим кучаймоқда: Путин қандай йўл тутади?
Иқтисодиёт
14.08.2026, 10:20

Россияда мигрантлар патенти автоматик бекор қилинади
Жаҳон
13.08.2026, 17:15

Путин Япония даъво қиладиган оролга ташриф буюрди. Токио бундан норози
Сиёсат
13.08.2026, 17:04

«Диний экстремизм» атамаси қонунчиликдан чиқарилади – Сенат
Ўзбекистон
13.08.2026, 15:49

Green Card олиш учун 1000 дан ортиқ сохта никоҳ тузилган
Сиёсат
13.08.2026, 14:21

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон
Сиёсат
13.08.2026, 13:37

АҚШда бир кунда уч маҳкумга ўлим жазоси ижро этилади
Жаҳон
13.08.2026, 10:50

Миллий алифбода [ŋ] товуши учун алоҳида ҳарф керак(ми?)
Фан-технология
13.08.2026, 10:37
машҳур янгиликлар

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47
